Sa’ne: noyabr


Тарбиявий жараён ва тарбия мазмунини моделлаштириш



Download 105,5 Kb.
bet3/4
Sana26.04.2022
Hajmi105,5 Kb.
#583472
1   2   3   4
Bog'liq
pedagogika

Тарбиявий жараён ва тарбия мазмунини моделлаштириш
Тарбиявий жараённи моделлаштиришда ўкувчиларнинг ҳаёти ва фао-
лиятини таълим муассасаларида педагогик жиҳатдан тўғри уюштириш учун,
уларнинг ташқи таъсир этувчи омилларга нисбатан таъсирчан муносабатда
бўлишини унутмаслик керак. Педагог ва психолог олимларнинг тадқи-
қотлари шуни кўрсатадики, шахсга ташқи омилларнинг ўзаро (хоҳ салбий,
хоҳ ижобий бўлсин) таъсири аввало ўкувчиларнинг ўзаро муносабатларига
боглиқ. Ўқувчиларнинг тарбиявий фаолиятини уюштираётганда ўқитувчи
ёки тарбиячи ташқи таъсир этувчи омилларга нисбатан тарбияланувчининг
муносабатини, кечинмаларини, қандай англашини, баҳолашини улардан ўзи
учун нималарни олаётганлигини билиши зарур.
Тарбия жараёнини моделлаштиришда ўкувчининг нафақат онги, балки
ҳис-туйгуларини ҳам ўстириб боришга эришиш лозим, унда жамиятнинг
шахсга кўядиган ахлоқий талабларига мувофиқ келувчи хулқий малака ва
одатлар ҳосил қилинади. Бунга эришиш учун ўкувчининг онги, ҳиссиёти ва
иродасига таъсир этиб борилади. Тарбия жараёнига ўқитувчи раҳбарлик
қилади. У ўқувчиларнинг таълим муассасасидаги тарбиявий фаолиятини
белгилайди, уларнинг ижтимоий жараёнга фаол кириб боришларини ўз
хоҳиш истаклари билан тарбиявий фаолиятга фаол иштирок этишлари
учун шарт-шароитлар яратади.
Ижтимоий жараёнда фаол иштирок этиш орқали ўкувчиларнинг
мустақиллиги, ижодий ташаббускорлиги ортиб боради. Ушбу фаолиятни
моделлаштиришда ўқитувчи ўқувчилар жамоасининг манфаати ва талаб
истакларини эътиборга олиши зарур. Бола ўз хулқи, хатги-ҳаракати учун
жамоа олдида жавобгарликни сезишга эришгач, ижрочи эмас, балки
умумий ишнинг фаол қатнашчиси бўлиб қолади.
Ушбу ҳолатлар тарбия жараёнидаги ички ва ташқи қарама-қаршилик-
ларни бартараф этишга ёрдам беради. Жамиятда ахборот коммуникацион
технологияларининг жадал суръатларда ривожланиб бориши натижасида
ўқувчилар кўп вақгларини таълим ва тарбияга мутлақо алоқаси бўлмаган
коммуникацион технологик маълумотларга сарфламоқцалар (модул
телефонлар, интернет, компьютер, DVD фильмлар ва бошқалар). Ушбу
воситалардан оқилона фойдаланишни ўқувчига ўргатиш, таъқиқланган
техник воситалардан фойдаланишни ман этиш, уларни назорат қилиш
ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ҳамкорликдаги вазифаларига киради.
Ўкувчиларнинг кўп вақтларини олаётган кераксиз техник маълумотларни
бартараф этиш учун фақат моделлаштириш асосида иш олиб бориш
мумкин. Ўқитувчининг тарбиявий ишлар режасида ушбу муаммолар
юзасидан турли мавзудаги суҳбатлар уюштириш ўрин олиши лозим.
Бу жиҳат унутилса, муайян қарама-қаршиликлар вужудга келади. Акс
ҳолда, хулқ меъёрлари, ахлоқ талабларини яхши тушунмай қолиши нати-
жасида ўкувчи ижтимоий муносабатларда беқарор, тасодифий маълумот-
ларга ва ташқи таъсирларга тез берилувчан бўлиб қолиши мумкин.
Тарбия жараёнида унинг максади, шакл ва методпари, шахснинг ўз-
ўзини тарбиялаш ва қайта тарбияпаш жихдтлари муҳим ўрин тутади.
Ижтимоий тузум буюртмаси асосида белгиланган тарбиявий фаолиятни
амалга оширишда маълум шарт-шароитларнинг мавжудлиги талаб
этилади. Тарбияни самарали моделлаштириш учун унинг харакатлантирувчи
кучини, хар бир ўқувчининг тарбия жараёнидаги фаолиятини яхши билиш
керак. Бунинг учун ўқитувчи қуйидаги холатларни унутмаслиги лозим:
• тарбияланувчи руҳиятини пухта билиш;
• ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиб, улар иштирокида ўқувчи
билан тарбиявий мазмунда суҳбатлар ўтказиш;
• ўқувчининг ички дунёсини, характерини билмасдан у билан қўпол
муомалада бўлмаслик, содир этилган хатоликларни кечира олиш;
• ўқувчининг қизиқишларини, уни 5фаб турган ташқи муҳитни
доимий назорат қилиш;
• ўқувчини қатьий кундалик режимга )фгатиш ва уни кузатиб бориш;
• истеъдодини, қобилиятини ва ўзи танлаган касбга мойиллигини
эътиборга олиб уни такомиллаштириш;
• унинг бола эканлигини, адашишга, баъзан хатоликларга йўл
қўйишини унутмаслик, ушбу салбий ҳолатларни кечиктирмасдан тузатиб
бориш.
Шахсни шакплантириш, бошқариш, назорат характерига эга бўлиб, бу
борада белгиланган вазифалар тасодифий ҳаракатлар орқали эмас, балки
олдиндан моделлаштирилган ва пухта ўйпанган режалар асосида белги-
ланиб ҳал этиб борилади.

Download 105,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish