Тарбия технологияларини моделлаштириш
Моделлаштирилиши лозим бўлган объектнинг характери ва ёш
хусусиятларига кўра, аввапо, унинг хулқ-атвори (унда кечадиган тарбиявий
жараёнларга амал қилиниши) моделлаштирилади. Бунда тарбия техно-
логиясининг қуйидаги иккита муҳим жиҳатини эътиборга олиш зарур:
1. Барча тарбияланувчилар ўзлаштириши лозим бўлган тарбиявий
жараённи моделлаштириш.
2. Педагогик фаолиятда мукаммал тарбияланиши мумкин бўлмаган
тарбияси огир ўкувчилар билан ўзаро тарбиявий фаолиятни модел-
лаштириш.
Тарбиявий технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда
моделлаштиришдан фойдаланишнинг баён этилган назарий асосларидан
ташқари яна бир нечта мустақил, бироқ ўзаро таъсир кўрсатувчи кучга эга
бўлган тарбиявий жараённинг бир-бири билан ўзаро боғлиқ жиҳатларини
ажратиб кўрсатиш мумкин:
• тарбиявий фаолиятда объект ва субъектнинг ўзаро коммуникатив
муносабати;
• бир мақсадга қаратилган ва аниқ мазмунга эга тарбиявий методлар;
• узлуксиз фаолиятли тарбиявий жараён ва унинг ижобий нати-
жалари;
• гуруҳ жамоаси норасмий етакчиси (лидери)нинг тарбиявий жараён-
га таъсири.
1) Объект ва субъектнинг ўзаро коммуиикатив муносабати
тарбиявий технология моделида асосий фаолият кўрсатувчи деб эътироф
этилади. Унда тарбиялашни амажа оширадиган ўқитувчи ёки шахслар
гуруҳи, шунингдек, манфаатлари доирасида тарбиявий ўзаро таъсир
кўрсатишни ташкил этувчи шахс ёки ижтимоий мухлт гурухд (масалан:
синф гуруҳи) тушунилади.
2) Тарбиявий технология унсурларини моделлаштиришда ўқитувчи
томонидан белгиланган тарбиявий режа асосида тарбиялашнинг бир
.мақсадга йўналтирилганлиги ҳамда объектни тарбиялашдан маълум бир
мақсадни кўзлаш ёки фараз қилиш асосида ўқитувчи иштирокида олиб
бориладиган тарбиявий фаолият бир мақсадга қаратилган ва аниқ мазмунга
эга тарбиявий воситапарда, шакл ва методларда ифодаланади.
3) Узлуксиз фаолиятли тарбиявий жараён тарбиявий
технологиянинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб, таълимнинг
узлуксизлигини ва нафақат таълим муассасаларида олиб борилишини
билдиради. Ота-она ёки авлод-аждодларга хос бўлган нутқ, тафаккур,
меҳнат, ижод қилиш қобилияти ва бошқа истеъдод аломатларининг ирсият
орқали болага ўтишини таъминловчи биологик омилларнинг (лаёқат ва
истеъдод мудроқ ҳолатда бўлиб, унинг уйгониши учун оилада ва таълим-
тарбия муассасаларида кулай шароит яратиш талаб этилади) ҳамда шахсга
ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, шахснинг
шаклланишига таъсир этувчи оила, мактаб, дўстлар ва тенгқурлар давраси
кабиларни ўз ичига олувчи микромуҳитнинг узлуксиз тарбиявий
жараёнда таъсири беқиёслигини таъкидлайди. Айниқса, оила муҳити
шахснинг шаклланишида ўзига хос муҳим тарбиявий маскаи бўлиб,
ниҳоятда кенг тармоқли таъсир этиш қувватига эга. Ота-онанинг
тарбияланганлиги ва тарбиявий тажрибаларни мукаммал билиши, бола
тарбиясида доимий назорат ва жавобгарлик ҳисси ўзбек оиласи учун энг
қадрли бурч сифатида эъзозланади. Буларнинг барчаси тарбияланувчи
субъектга нисбатан комил инсон шахсига хос сифатларни шакллантиришга
қаратилган.
4) Гуруҳ жамоасида норасмий етакчининг (лидер) хатти -
ҳаракати ва хулқ-атвори билан тарбвявий жараёнга таъсир этиши
гурухда тарбияланувчиларнинг бгфча ҳаётий фаолиятида муҳим рол
ўйнайди. Болалар ва ўсмирлар жамоасидаги лидер (етакловчи, бошловчи)
ўқитувчи ёки тарбиячи томонидан гурухда расман тайинланмайди.
Жамоадаги болаларга норасмий етакчилик қилувчи ўқувчи ўқитувчилар
олдида эътибордан четда юради, ўзининг қатгиққўллиги, характеридаги
гуруҳга етакчилик қилишга хос туғма қобилияти, мустаҳкам иродага
эгалиги, қўрқмаслиги билан гуруҳ аъзоларининг хурматини қозониб,
жамоадан ажралиб чиқади ва ўзи билан ҳаммаслак, ҳамфикр болаларни
етаклайди. Норасмий лидернинг ҳар қандай фаолияти салбий оқибатларга
олиб келиши ёки ижобий натижалар бериши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |