Самиси ўқув услубий


Сўров усули қуйидаги афзалликларга эга



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

Сўров усули қуйидаги афзалликларга эга: 
1. Юқори стандартлашув даражаси, барча респондентларга бир хил жавоб 
вариантларига эга бир хил саволлар берилиши билан изоҳланади. 
2. Амалга оширишнинг осонлиги, респондентлар олдига келиш шарт эмас, 
уларга саволларни почта ёки телефон орқаоли бериш ҳам мумкин. 
3. Чуқур таҳлил ўтказиш имконияти кетма-кетликда аниқлаштирувчи 
саволлар берилишидан иборат. Масалан, ишлаётган болали оналардан 
уларнинг иш жойи мактаб ёки болалар боғчасига қаналик яқин бўлиши 
муҳимлиги сўралади. Кейин эса нечта мактаб вариант сифатида кўриб 
чиқилганлиги ҳақида савол берилади. Шундан сўнг машғулот тури, даромад, 
оила ҳажмига доир саволлар берилади. 
4. Табуляция ва статистика таҳлилини ўтказиш имконияти математик 
статистика усуллари ва шахсий компьютерлар учун мос келувчи амалий 
дастурларни қўллашдан иборат. 
5. Муайян бозор сегментлари бўйича олинган натижалар таҳлили.. 
Панель бир нечта асосий белгиларга эга: 
 тадқиқот предмети ва мавзуси доимий; 
 маълумот тўплаш бир хил вақт оралағидан сўнг амалга оширилади; 
 тадқиқот объектларининг доимимйлиги – уй бекалари, савдо корхоналари, 
ишлаб чиқаришдаги истеъмолчилар. 
Амалиётда панеллар қатори пайдо бўлди (6.7-расм) 
 
14-расм. Панеллар турлари
21
 
21
Завьялов П.С. Маркетинг в схемах и рисунках. –М.:Инфра-М, 2012, 98-б
Панеллар тури 
Савдо панели 
Истеъмолчи панели 
Махсус шакллар 
Чакана савдо 
панели 
Улгуржи савдо 
панели 
Шахс 
Оила 
ишлаб 
чиқарувчи 
истеъ-
моли 
Врач, юрист ва 
б. панели 
Дорихона, кино 
ва б. 


Фокус гуруҳи усулини қўллашнинг бешта асосий мақсадини ажратиб 
кўрсатиш мумкин: 
1. Ғоялар генерацияси — масалан, чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, 
дизайни, ўровини такомиллаштириш ёки янги маҳсулотлар ишлаб чиқиш 
бўйича. 
2. Истеъмолчиларнинг сўзлашув луғатини ўрганиш реклама кампанияси 
ўтказиш, саволномалар тузиш ва ҳоказоларда катта фойда келтириши 
мумкин. 
3. Истеъмолчилар сўровлари, мотивлари, уларнинг ўрганилаётган 
маҳсулот ва унинг маркаси, ҳаракатлантириш усулига муносабати билан 
танишиш, бу маркетинг тадқиқотлари мақсадларини белгилашда муҳим 
аҳамият касб этади. 
4. Миқдорий тадқиқотлар ўтказишда тўпланган маълумотларни яхшироқ 
тушуниш. Баъзида фокус-гуруҳ аъзолари ўтказилган сўров натижаларини 
тўғри англаб олишга кўмаклашади. 
5. Маълум бир реклама турларига ҳис-туйғу ва хулқ-атвор 
реакцияларини ўрганиш. 
Фокус-гуруҳнинг оптимал ҳажми 8 кишидан 12 кишигача ҳисобланади. 
Иштирокчилар сони бундан кам бўлса, гуруҳ иши маҳсулдорлиги учун зарур 
динамика таъминланмайди ва гуруҳнинг ишини фаоллаштириш учун гуруҳ 
етакчисининг кўп тер тўкишига тўғри келади. Гуруҳ аъзолари сони 12 
кишидан ортиқ бўлса, маҳсулдорлиги юқори мунозаралар ташкил қилиш 
қийин бўлади. Гуруҳ бир нечта кичик гуруҳларга тақсимланиб, кераксиз 
мавзуларда суҳбат юритилиши, мунозаранинг ўзиа эса бир нечта кишигина 
иштирок этиши мумкин. 
Афсуски, гуруҳ таркибини олдиндан белгилаш қийин. Масалан, 
мунозарада 12 киши иштирок этиш истагини билдиради, амалда эса фақат 6 
кишигина қатнашади, холос. 
Гуруҳ таркибига келадиган бўлсак, уни қатнашчилар таркибининг 
гомогенлиги (ёши, фаолият тури, оилавий ҳолати ва ҳоказолар бўйича) 
тамойилидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш тавсия этилади. Бу ҳолатда 
мунозаралар учун энг қулай шартоит яратилади деб ҳисобланади. 
Гуруҳ қатнашчиларини танлашни аввало ўтказилаётган тадқиқот 
мақсадлари белгилаб беради. Масалан, агар тадқиқот мақсади маҳсулот 
ўрови бўйича янги ғоялар ишлаб чиқиш бўлса, фокус-гуруҳ қатнашчилари 
сифатида маълум бир маркали товар зарид қилган истеъмолчилар таклиф 
этилади. Одатда мунозараларда иштирок этиш учун потенциал қатнашчилар 
телефон орқали таклиф қилинади, баъзида эса ҳоҳловчилар дўконнинг ўзида 
харидорлар орасидан танлаб олинади. Гуруҳни шакллантириш жараёнида 
гуруҳ етакчисининг иштирок этиши мақсадга мувофиқ. 
Гуруҳ қатнашчиларини «ёллаш»да уларнинг меҳнатига пул тўлаш 
шаклидан ҳам, маълум бир товарларни бепул тақдим этиш орқали натурал 
шаклидан ҳам фойдаланилади. Кўп ҳолларда фокус-гуруҳнинг иш куни 
арафасида потенциал қатнашчиларга бу ҳақда эслатиб қўйилади. Бу ҳолда 


мунозарада иштирок этишдан бош тортилса, уларнинг ўрнига бошқа 
кишиларни жалб қилиш имконияти бўлади. 
Фокус-гуруҳ 
ишининг 
муваффақиятга 
эришуви 
кўп 
жиҳатдан 
гуруҳ 
етакчисининг 
фаолияти самарадорлигига боғлиқ 
бўлади. У дискуссиянинг мақсад 
ва вазифаларини чуқур тушунган 
ҳолда 
бевосита 
аралашмасдан 
унинг боришини бошқариб туради. 
Гуруҳ 
етакчиси 
қатнашчилар 
ўртасида табиий мунозара ва 
муҳокама 
қилинаётган 
мавзу 
доирасидан четга чиқиш ўртасида 
мувозанат бўлиши интилиши лозим. У гуруҳ қатнашчиларининг нуқтаи 
назари ва шарҳларига катта эътибор қаратиши ҳамда ҳар бир киши билан 
мулоқотга кириша олиши лозим. Одатда фокус-гуруҳда мунозара бошланмасдан 
олдин гуруҳ етакчиси унинг иши бўйича деталли режани ишлаб чиқиб, муҳокама 
мавзуси бўйича ўз билимларини оширишга ҳаракат қилади. 
Фокус-гуруҳнинг асосий афзалликлари қаторига қуйидагиларни 
киритиш мумкин: 
1. Ўз фикрини очиқ ва эркин баён қилиш, янги ғояларни ишлаб чиқиш 
имконияти, айниқса, мунозара давомида «мия ҳужуми» усулидан 
фойдаланилган ҳолларда. 
2. Буюртмачи учун мунозаранинг мақсад ва вазифаларини шакллантиришда 
иштирок этиш, гуруҳ ишини кузатиш имконияти унинг иш натижаларига 
ишонч даражасининг юқори бўлишини таъминлайди. Бу натижалардан 
буюртмачи баъзида амалий ишда расмий ҳисобот олмасдан туриб ҳам 
фойдаланиши мумкин. 
3. Мазкур усулдан фойдаланиш йўналишларининг турли-туманлиги, бу ҳақда 
юқорида айтиб ўтилди. 
4. Респондентларни ўрганиш имконияти, уларни расмий ва структураланган 
вазиятларда ўрганиш қийин кечади. 
Юқорида баён қилинганлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, мазкур 
усулнинг камчиликлари қаторига олинган натижаларни субъектив 
интерпретация қилиш, ҳар бир гуруҳ қатнашчисига тўғри келувчи 
харажатларнинг катталиги киради. 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish