Асбест минерал толали мастикалар ноорганик боғловчилар асосида сув қўшиб тайѐрланади. Улар саноат асбоб-ускуналарининг ва трубопроводларнинг иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади.
Минерал пахтали қоришма минерал пахта, асбест, гилтупроқ ва портландцемент асосида олинади. Бу изоляция материалининг қуруқ
ҳолатдаги ўртача зичлиги 400 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,28 Вт(м.0С) гача бўлади.
Асбестдиатомитли кукун 85% диатомит, трепел ва 15% асбест аралашмаси бўлиб, сув билан қорилганда мастикага айланади. Хусусий ҳолларда асбестоцемент заводлари чиқиндиси, слюда ва бошқа дисперс компонентлар ишлатилиши мумкин. Иссиқлик изоляцияси материалининг ўртача зичлиги 450-700 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,093-0,21 Вт(м.0С).
Ушбу асбест минералли кукунлар мастика ҳолатида технологик асбоб- ускуналар, трубопроводлар ва бошқа юзаларнинг ҳарорат 5000С гача бўлганда иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади.
Вулканли буюмлар кукун диатомит ѐки трепел (60%), ҳавоий оҳак (20%) ва асбест (20%)) қоришмаси асосида тайѐрланади. Қолипланган буюмлар автоклавда ишлов берилиб қотирилади. Бунда ҳавоий оҳак ва кремнеземли компонентлар ўртасида юз берадиган кимѐвий жараѐнлар тезлашиб калций гидросиликатлари боғловчиси ҳосил бўлади.
Иссиқлик изоляцияси учун бетонлар
Енгил бетонлар. Енгил бетонлар кўпчитилган перлит, вермикулит ва енгил керамзит тўлдиргичлар ва минерал боғловчилар асосида олинади. Хусусий ҳолларда органик боғловчилар (битум, қатрон, синтетик полимерлар) ишлатилиши мумкин.
Иссиқлик изоляцияси учун енгил бетонлар ичида перлит асосидаги композициялар самарали ҳисобланади. Перлит тўлдиргичи асосида перлит битумли, перлит полимерли, перлит фосфатли, перлит силикатли енгил бетонлар тайѐрланади. Уларнинг ўртача зичлиги 150-300 кгм3.
Керамзит ғовак тўлдиргич асосидаги енгил бетонлар перлит бетонига нисбатан оғирроқ бўлади.
Енгил бетонлар девор, том, пол ости конструкцияларини, трубопроводларнинг ва бошқаларнинг иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади.
Ячейкали (газ ва кўпикли) бетонлар аввал берилган технологияларга асосан («Бетонлар» бобини қаранг) 100-500 кгм3 ўртача зичликда ишлаб чиқарилади. Ячейкали бетонлар етарли даражада мустаҳкам, иссиқлик ўтказувчанлиги ва сув шимувчанлиги кичик, оловга бардошли бўлади. Уларга осонликча ишлов бериш, мих қоқиш, тешиш ва текислаш мумкин.
Ячейкали иссиқлик изоляцияси бетонлари юқори пластикликга эга бўлгани учун икки ва уч қатламли деворбоп панеллар тайѐрлашда,
трубопроводларнинг ва бошқа конструкцияларнинг иссиқлик изоляцияси сифатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |