Минерал пахта матлар лист ѐки ўрама материал бўлиб, битта ѐки иккала матни пишиқ иплар билан тикилади ва битум шимдирилган қоғозга ўралади. Матлар узунлиги 3000-5000 мм, эни 500 ва 1000мм ва қалинлиги 50- 100 мм ўлчамларда бўлади. Мат ўртача зичлиги (кгм3) бўйича 100 маркада ишлаб чиқарилади. Унинг иссиқлик ўтказувчанлиги 0,04 Вт(м.0С). Матлар фуқаро ва саноат биноларининг тўсиш конструкциялари, технологик ускуналар ва трубопроводларнинг иссиқлик изоляцияси учун қўлланилади.
Минерал пахта қаттиқ плиталар юқори даражада бикр бўлиб, фенол- формалдегид ѐки карбамид-формалдегид ва бошқа полимер боғловчилар
асосида ишлаб чиқарилади. Анъанавий технологияга биноан (ҳўл усул) қаттиқ плиталар вакуум прессларда 150-1800С ҳароратда олинади. Бунда ўртача зичлиги 180-200 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,047 Вт(м.0С) ли қалинлиги 30-70 мм бўлган плиталар тайѐрланади.
Замонавий технологияда плиталар қаттиқ толалари вертикал йўналишда бўлган ҳолда 10 ва 17-қаватли прессларда ишлаб чиқарилади. Вертикал йўналтирилган толалар (55-65%) кўп бўлса, қаттиқ плиталарнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги юқори бўлади.
Қаттиқ плиталар узунлиги 900-1800 мм, эни 500-1000 мм ва қалинлиги 40-100 мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Ўртача зичлиги (кгм3) бўйича қаттиқ плиталар 50, 75, 125, 175, 200 ва 300 маркаларда бўлади.
Қаттиқ плиталар қурилиш конструкциялари, технологик ускуналар ва трубопроводларнинг иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади.
Гофри структурали минерал пахта буюмлар таркибида 30% гача вертикал йўналтирилган толалар бўлиб, ўртача зичлиги 140-200 кгм3. Бу плиталар деформативлиги кичик ва мустаҳкамлиги горизонтал йўналган толали плиталарга нисбатан 1,7-2,5 марта юқори бўлади.
Минерал пахтали бикр плиталар ва фасон буюмлар (қобиқлар, сегментлар, ярим цилиндрлар) полимер, битум ва минерал боғловчилар (цемент, гилтупроқ, суюқ шиша ва бошқ.) асосида ишлаб чиқарилади. Мустаҳкамлигини ошириш мақсадида бикр плиталар таркибига калта толали асбест кукуни киритилади. Плиталарнинг ўртача зичлиги 100-400 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,051-0,135 Вт(м.0С), қалинлиги 40-100 мм бўлади. Минерал пахта ярим бикр ва юмшоқ плиталар полимер, битум ва крахмал боғловчилар асосида ишлаб чиқарилади. Полимер боғловчилар асосидаги буюмлар (плиталар, цилиндрлар, сегментлар, матлар)
мустаҳкамлиги юқори ва кўриниши чиройли бўлади.
Плиталарнинг ўртача зичлиги 35-250 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,041-0,07 Вт(м.0С). Улар чордоксиз ѐпмалар ва чордок ораѐпмаларини иситиш, фуқаро ва саноат биноларининг деворларини ҳамда технологик ускуналар сиртининг иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади.
Базалт толаси базалт тошини эритиб толага айлантириб тайѐрланади. Базалт толали пахта оловбардош матолар, тасмалар, плиталар олишда ишлатилади. Улар агрессив муҳитларга чидамли бўлади. Базалт толали пахта 130 кгм3 ўртача зичликда (ҳарорат 00С) бўлганда иссиқлик ўтказувчанлиги 0,35 Вт(м.0С) ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |