Самиғов н. А. Бино


Енгил бетонлар Ғовакли тўлдиргичлар асосидаги бетонлар



Download 11,59 Mb.
bet196/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Енгил бетонлар

  1. Ғовакли тўлдиргичлар асосидаги бетонлар


Енгил бетон компонентлари. Енгил бетонлар тайѐрлашда боғловчи сифатида оддий ва тез қотувчан портландцемент, шлакли портландцемент ва бошқалар ишлатилиши мумкин. Тўлдиргич сифатида табиий ва сунъий ғовак тош материаллар, иссиқлик изоляцияси ва конструктив-иссиқлик изоляцияси енгил бетонлари олишда органик тўлдиргичлар ҳам ишлатилади.
Ноорганик енгил тўлдиргичлар. Табиий енгил тўлдиргичлар-пемза, вулканик туф, чиғаноқли оҳактош ва бошқа енгил табиий тошларни майдалаб ва элаб олинади.
Енгил бетонлар тайѐрлашда керамзит, аглопорит билан биргаликда кўпчитилган перлит, вермикулит, шунгизит каби ғовак тўлдиргичлар ишлатилади.
Ғовак майда тўлдиргичлар майда қум-1,2 мм гача ва йирик қум-1,2-5 мм бўлинади. Ғовак йирик тўлдиргичлар 5-10, 10-20, 20-40 мм фракцияларда бўлади. Ғовак тўлдиргичлар асосида бетонлар, қоришмалар тайѐрланганда
цемент тоши ҳажмининг энг ками миқдорига эришиш зарур, акс ҳолда олинган маҳсулотлар оғирлашиши ва иссиқлик изоляцияси хусусияти пасайиши мумкин.
Ғовак тўлдиргичлар қуруқ ҳолатдаги тўкма зичлигининг кўрсаткичига (кгм3) кўра қуйидаги маркаларга бўлинади: 250, 300, 350, 400, 500, 600, 800,
1000 ва 1200.
Ғовак йирик тўлдиргич (чақиқ тош, шағал) нинг мустаҳкамлиги пўлат цилиндрда эзиш усулида аниқланади. Бу усулда аниқланган мустаҳкамлик 5 (кгссм2) кам бўлмаслиги ва 25-200 оралиғида бўлиши керак.
Ғовак тўлдиргичларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги, солиштирма иссиқлик сиғими, радиацион гигиена хоссалари, зарарли аралашмаларнинг миқдори доимо стандарт усулларда аниқланиши зарур. Енгил тўлдиргичлар таркибидаги кислота қолдиқлари, тузлар, лойли ва чангсимон аралашмалар, баъзи радиоактив моддалар ва бошқалар стандартларда белгиланган рухсат этилган миқдорлардан юқори бўлмаслиги шарт.
      1. Енгил бетон хоссалари


Енгил бетон назарияси унинг мустаҳкамлиги ва бетон қоришмасининг чиқиш коэффициентининг () сув сарфи ўртасидаги боғланишдан келиб чиқади. Бу назария Н.А.Попов томонидан белгиланган бўлиб,  коэффициенти қуйидагича аниқланади:
Vб.к , Vц  Vм  Vй

бу ерда: Vб.қ., Vм, Vй-мутаносиб равишда зичлаштирилган бетон қоришмаси, цемент, майда ва йирик тўлдиргичларнинг ҳажмлари; -доимо бирдан кичик сон бўлиб, одатда 0,6-0,8 га тенг.


Енгил бетон мустаҳкамлиги (R) цемент маркаси, цемент-сув нисбати, ғовак тўлдиргич мустаҳкамлигига боғлиқ бўлиб, қуйидаги формула ѐрдамида аниқланиши мумкин:


RARцС-в) ,

бу ерда: А ва в коэффициентлари оғир бетонда ишлатиладиган коэффициентлардан фарқ қилади. Ғовак тўлдиргичнинг мустаҳкамлиги кам бўлса, А ва в коэффициентлари ҳам шунчалик кичик бўлади.


Доимий ишлатилаѐтган цемент ва енгил тўлдиргичлар учун сув миқдори оптимал миқдорда бўлганда, енгил бетон мустаҳкамлиги асосан цементнинг маркаси ва миқдорига боғлиқ бўлади:


RKRц(Ц-Цо) ,

бу ерда: К ва Цо-бетон намуналарини синаб аниқланадиган катталиклардир. Намуналар тайѐрлашда сув миқдори оптимал бўлиб, цемент миқдори эса ўзгарувчан бўлган ва намуналар бир хил шароитда қотган бўлиши шарт. К- ўлчамсиз катталик бўлиб, Цо-цемент сарфи кг бўлиши мумкин.


Енгил бетон таркиби тажриба-синаш усулида аниқланади. Попов Н.А. таклиф этган график бўйича тўлдиргичларнинг оптимал донадор таркиби танланади, сўнгра цементнинг 3 хил сарфида енгил бетон қоришмалари тайѐрланади. Белгиланган бетон ҳаракатчанлигига мос келадиган оптимал сув миқдори танланади.
Бетон қоришмасидан куб шаклидаги намуналар тайѐрланиб зичлиги, мустаҳкамлигининг цемент сарфига боғлиқлиги графиклари қурилади ва шу графиклар бўйича енгил бетоннинг оптимал таркиби аниқланади.
Енгил бетонларнинг сифатини мустаҳкамлиги бўйича класслари ва ўртача зичлиги бўйича эса маркалари белгилайди. Зичлаштирилган енгил бетон сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига (МПа) кўра В2,5... В40 классларда, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегарасига нисбатан (МПа) В0,8... В3,2 классларда бўлади.
Иссиқлик изоляцияси бетонлари В0,35; В0,75 ва В1 классларда бўлади.
Енгил бетонлар классларга бўлинмасдан сиқилишдаги мустаҳкамлигига (кгсм2) нисбатан М35-М500 маркаларда бўлади. Енгил бетонлар қуруқ ҳолатда ўртача зичлигига (кгм3) кўра Д200... Д2000 маркаларга бўлинади.
Юқори маркадаги конструкцион енгил бетонларнинг ўртача зичлиги 1600-1800 кгм3 бўлиб, уларни тайѐрлашда мустаҳкамлиги юқори енгил тўлдирувчилар (тўкма ҳолатдаги зичлиги 600-800 кгм3) ишлатилади. Бу ҳолда майда ғовак тўлдирувчилар қисман ѐки бутунлай зич тўлдиргичлар билан алмаштирилади.
Енгил бетонлар ишлатилиш соҳасига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: ўртача зичлиги 1400-1800 кгм3 бўлган конструкцион; ўртача зичлиги 500-1400 кгм3 бўлган конструктив-иссиқлик изоляцияси; 500 кгм3 гача ўртача зичликдаги иссиқлик изоляцияси. Енгил бетонларнинг ўртача зичлигини цемент тоши таркибида ѐпиқ микроғоваклар ҳосил қилиш усули билан камайтириш мумкин. Бунинг учун енгил бетон тайѐрлаш жараѐнида кўпик ѐки газ ҳосил қилувчи кимѐвий қўшимчаларнинг оз миқдорда
киритилиши кифоядир. Одатда цемент тошида ҳосил қилинган микроғоваклар енгил бетоннинг мустаҳкамлигини камайтирмаган ҳолда зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлигини сезиларли даражада камайтиради.
Енгил бетонларнинг муҳим хоссаларидан бири уларнинг иссиқлик ўтказувчанлигидир. Иссиқлик ўтказувчанлик енгил бетоннинг зичлигига ва намлигига бевосита боғлиқ бўлади. Енгил бетон нисбий намлигининг 1% кўпайиши иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентининг 0,016-0,035 Вт(м.0С) ошишига олиб келади. Керамзитобетон, аглопоритбетоннинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентлари мутаносиб равишда 0,16-0,40 ва 0,25-0,48 Вт(м.0С) бўлади.
Турар-жой биноларининг ташқи деворларига ишлатиладиган конструктив-иссиқлик изоляцияси енгил бетонлари қалинлиги иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентига кўра 20 дан 40 см гача бўлиши мумкин. Бундай бетонлар таркиби шундай танланиши керакки, атмосферадаги намлик меъѐридан ортиқ равишда уйсозлик панелларига шимилмасин. Айниқса нам тортган уйсозлик конструкциялари таркибидаги сувнинг музлаши уларнинг иссиқлик изоляцияси хоссаларини кескин ѐмонлаштиради.
Енгил бетонларнинг совуққа чидамлилиги ғоваклигига, ғовакликнинг структурасига ва мустаҳкамлигига боғлиқ бўлади. Ёпиқ ғовакли тўлдиргичлар асосидаги енгил бетонлар очиқ ғовакли тўлдиргичли бетонларга нисбатан совуққа, ҳароратнинг кескин ўзгаришига чидамли бўлади. Енгил бетонлар совуққа чидамлилиги бўйича F25... Ғ500 маркаларда бўлади. Енгил бетонларнинг совуққа чидамлилигини – зичлигини уларнинг таркибига гидрофоб ѐки дифил полимер қўшимчалар қўшиш билан ошириш мумкин.
Енгил бетонларнинг сув ўтказмаслиги тўлдиргичларнинг турига, цементнинг миқдорига, бетонни зичлаштириш усулига бевосита боғлиқ бўлади. Уларнинг сув ўтказмаслиги W0,1...W1,2 бўлиб, зич конструктив енгил бетонларда W2 бўлиши мумкин.
Юқори мустаҳкамликдаги совуққа чидамли енгил бетонлар асосида мураккаб об-ҳаво шароитларида ишлатиладиган кўприк конструкциялари, гидротехник иншоотлар, юқори босимда ишлайдиган темирбетон қувурлар ва бошқа конструкциялар тайѐрланади.
Енгил бетон қоришмалари оғир бетон тайѐрланадиган қоргичларда тайѐрланиши мумкин. Аммо бетонқоргичга енгил бетон компонентлари бироз бошқачароқ кетма-кетликда солинади. Аввал цемент сув билан аралаштирилиб, сўнг кетма-кет майда ва йирик тўлдиргичлар қўшилади ва синчиклаб аралаштирилади. Оғир бетон қоришмаси сингари аввал компонентлар қуруқ ҳолатда аралаштирилиб, кейин сув билан
аралаштирилса, енгил бетон таркибидаги ғовак тўлдиргич сувни шимиб олади, натижада бетон қоришмасини тайѐрлаш қийинлашади.
Енгил бетон қоришмасини ―бўлак‖ (айирма) технология усулида тайѐрлаш мақсадга мувофиқдир. Бу усулга биноан боғловчи, сув ва модификаторлар тез айланувчан роторли қоргичларда (400-600 мартамин) 40-60 сек давомида интенсив аралаштирилади, сўнг мажбурий бетонқоргичда тўлдирувчилар билан аралаштирилади. ―Бўлак‖ усулда енгил бетон қоришмаси бир хил структурада ҳосил бўлади ва ундан тайѐрланган буюм ва конструкцияларнинг сифати юқори бўлади.
Енгил бетонларни қолиплаш ва зичлаштириш оғир бетонларни қолиплаш усули сингаридир. Катта юзали енгил бетон конструкцияларни зичлаштириш жараѐнида 20-50 гсм2 босим тушадиган ҳисобда юк қўйиб зичлаштириш самарали бўлади. Чунки титратиб зичлаштирилганда бетон юзасида енгил тўлдиргич доналари бўртиб чиқиб нотекис юза ва ғовак структура ҳосил қилиши мумкин. Енгил бетонларнинг қотишини буғлаш, турли иссиқлик берувчи воситалар ѐрдамида тезлаштириш мақсадга мувофиқдир.

    1. Download 11,59 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish