Бетон қоришмасини ташиш
Темирбетон заводларида бетон қоришмаси эстакадалар, лентали транспортерлар, бетон насослар, вагонеткалар, бадялар воситасида қолиплаш цехларига юборилади.
Бетон қоришмаси қурилиш майдонларига автобетоновоз, автосамосвалларда ѐки махсус бетонқоргич автомобилларда қуруқ ҳолатда ташилади. Бетон қоришмаси ташилаѐтганда сувсизланиш ва қатламланишнинг олди олиниши керак, акс ҳолда бетоннинг қулай жойланувчанлиги салбий томонга ўзгаради. Бетон қоришмаси автосамосвалларда ташилганда юза қисмини намлик ўтказмайдиган материаллар билан (полиэтилен, брезент ва бошқ.) ѐпиш керак. Бетон қоришмаси узоқ масофага ташилганда у қуруқ ҳолатда бўлиши ва бевосита қурилиш майдонида қорилиши мақсадга мувофиқдир. Бундай усул ғарбий Европа мамлакатлари қурилиш индустриясида кенг тарқалган.
Бетон қоришмасини қолиплаш ва зичлаштириш
Тайѐрланган бетон қоришмаси махсус бетон қуйгичлар воситасида аввалдан тайѐрлаб қўйилган, эгилмайдиган даражада мустаҳкам металлдан ишланган қолипларга қуйилади. Бетон қоришмасини қолиплаш жараѐни ўта масъулиятли бўлиб, қолипнинг ҳамма бурчаклари, торайган ва бурилган жойлари бетонга тўлиши шарт.
Бетон қоришмасининг ҳаракатчанлиги ѐки бикрлиги қолипланадиган бетон ва темирбетон конструкцияларнинг турига боғлиқ бўлади. Қолип шаклининг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда бетон қоришмасининг қуюқлик даражаси ва зичлаштириш усули танланиши керак.
Оддий шаклдаги қолипларга ҳаракатчан бетон қоришмаси ҳеч қандай зичлаштириш усулларини қўлламасдан қуйилиши мумкин. Аммо зичлик ва юқори мустаҳкамлик шартлари қўйиладиган темирбетон конструкцияларни қуйишда бикр ва ўта бикр бетон қоришмалари турли усуллар билан зичлаштирилади, хусусий ҳолларда эса бетон қоришмаси таркибига суюлтирувчи пластификаторлар ва суперпластификаторлар киритилади.
Бетон қоришмасини қуйидаги усулларда зичлаштирилади: шиббалаш, титратиш (вибрациялаш), вакуумлаш, прокатлаш, штамповкалаш, центрифугалаш, пресслаш, уриш ва бошқалар. Бундан ташқари титратиш- прокатлаш, титратиш-пресслаш ва шу каби комбинациялашган зичлаштириш усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.
Бетон қоришмасини зичлаштириш усулларидан энг кенг тарқалгани титратиш усулидир. Бетон қоришмаси титратилганда қовушоқлиги камаяди, ҳаракатчанлиги ортади, натижада бетон массаси қолип ичида бир текисда тарқалади ва қолип бурчаклари, арматура стерженлари ораларини ҳам тўлдиради. Титратиш даврида йирик тўлдиргич доналари қулай жойлашади, унинг оралиқ бўшлиғини цемент қоришма яхши тўлдиради, сув-ҳаво аралашмаси ташқарига сизиб чиқади, натижада бетон қоришмаси зичлашади. Бетон қоришмасини зичлаштириш учун турли титраткичлар ишлатилади. Титраткичларнинг ишчи органи электромеханик, электромагнит ва пневматик двигателлар воситасида ҳаракатга келтирилади. Электромеханик кўчма титраткичлар амалиѐтда кенг қўлланилади (10.8-
расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |