Йиғма темирбетон конструкциялар ишлаб чиқариш
Йиғма темирбетон конструкциялар ишлаб чиқариш қуйидаги асосий технологик жараѐнлардан иборат: бетон қоришмасини тайѐрлаш, арматура тайѐрлаш, қолип тайѐрлаш, конструкцияни арматуралаш, қолиплаш, иссиқлик билан қайта ишлаш, конструкция юзасини пардозлаш, омборхоналарга жойлаштириш.
Бетон қоришмасини тайѐрлаш. Йиғма темирбетон конструкциялар ишлаб чиқариш заводларида бетон қоришмаси бевосита бетон қориш цехида тайѐрланади. Бетон қориш технологияси мукаммал равишда 10.6.1 бўлимда берилган.
Арматура тайѐрлаш. Арматура цехида арматура каркаслари ва тўрлари махсус пайвандлаш ускуналари воситасида тайѐрланади. Цехда арматура стерженлари ва симлари калавалар ва ўрамларни махсус станокларда металл занглардан тозаланади, тўғриланади, керакли узунликда қирқилади. Алоҳида стерженлар кўп нуқтали пайвандлаш ускуналарида контакт усулида пайвандлаб арматура каркаслари ва тўрлари тайѐрланади. Арматура каркаслари ва тўрлари заводнинг қолиплаш цехига юборилади.
Арматураларни аввалдан таранглаш қолиплаш цехида махсус стендлар ва қолипларда гидравлик домкратлар ѐрдамида ѐки электротермомеханик усулда бетон қуйилмасдан олдин амалга оширилади.
Аввалдан тарангланган арматуралар стенд ѐки қолипнинг чекка қисмига мосламалар ѐрдамида маҳкамланади. Бетон қотиб сиқилишдаги мустаҳкамлиги 20 МПа дан ортганда маҳкамланган арматура бўшатилади.
Буюм ва конструкцияларни қолиплаш. Қолиплаш жараѐни қуйидаги асосий операциялардан иборат бўлади: қолипларни тозалаш, йиғиш ва мойлаш, қолипга арматурани жойлаштириш, қолипга бетон қоришмаси қуйиш ва зичлаштириш.
Темирбетон буюм ва конструкцияларнинг сифати қолип ўлчамлари аниқлигига ва бикрлигига боғлиқ бўлади. Қолиплар одатда пўлат листлардан тайѐрланади, хусусий ҳолларда бошқа металлар қотишмаларидан тайѐрланиши мумкин. Ҳозирги вақтда қолиплар пластик ва шишапластик листлар асосида тайѐрланмоқда. Мисол тариқасида Германиянинг ―Пашал‖ Верке ЛТД фирмаси пластик қолипларини келтириш мумкин. Кам фойдаланиладиган қолипларни, юза томонини сув юқтирмайдиган мойлар сурилган ѐғоч асосида тайѐрлаш мумкин.
Бетон қуйишдан аввал қолиплар қотган бетон қолдиқларидан тозаланиши шарт. Қолип йиғилгач, бетон қолипга ѐпишиб қолмаслиги учун махсус эмулсион таркиблар билан мойланади.
Бетон қоришмаси қолипга турли бетонқуйгичлар ѐрдамида қуйилади. Бетонқуйгичнинг тури қолипланадиган буюм ва конструкциянинг турига боғлиқ бўлади. Масалан, юзаси катта плиталар, панеллар ва ш.к. ушбу буюм энини қоплайдиган бетонқуйгич машиналар воситасида, энсиз буюм ва конструкциялар махсус шланглар, бадялар, транспортер каби бетонқуйгичлар ѐрдамида қолипланади.
Йиғма темирбетон конструкциялар тайѐрлашда қуйидаги бетон зичлаштириш усуллари ишлатилади: титратиш, прокатлаш, вакуумлаш, пресслаш, шиббалаш, центрифугалаш ва ҳоказо. Энг кўп тарқалган усул қисқа муддатли титратиш бўлиб, титратиш майдонлари катта юзали буюмлар бетонини зичлаштиришга имкон беради.
Қўзғалмас йирик қолиплардаги бетон қоришмаси чуқурлик титраткичлари воситасида, юпқа конструкциялар эса юзаки титратгич майдончалари ва тўсинчалари ѐрдамида зичлаштирилади.
бикр ва ўта бикр бетон қоришмалари титратиш-вакуумлаш, титратиш- прокатлаш ва шу каби аралаш усулларда зичлаштирилади.
Йиғма темирбетон буюм ва конструкцияларни зичлаштириш ва қотишини тезлаштириш усуллари 10.6.3 бўлимда батафсил изоҳланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |