Бетонполимерлар бетон буюм ва конструкцияларни полимерларда шимдириб олинади. Маълумки, бетон структурасида контракцион ва технологик микро ва макро ғоваклар, бўшлиқлар, микроѐриқлар ва микроканаллар мавжуд бўлиб, бетоннинг мустаҳкамлигига, зичлигига ва эксплуатация хусусиятларига салбий таъсир кўрсатади.
Зич тўлдиргичлар асосида олинган бетонда 8-20% ғоваклик бўлади. Ушбу ғовакликни қисман ѐки бутунлай полимерларда шимдириш усули билан тўлдириш бетоннинг хосса ва хусусиятларини кескин яхшилашга олиб келади.
Бетонни шимдириш учун термопластик (метилметакрилат, стирол ва ш.к.) ва термореактив (эпоксид, полиэфир, ацетон-формалдегид ва ш.к.) полимерлар ва улар асосидаги композициялар ишлатилади. Бундан ташқари бетон ПВА эмулсияси, СКС-65 ГП латекси ва бошқа полимерлар билан ҳам шимдирилиши мумкин. Бетонни шимдириш усулида модификациялаш мураккаб технология ҳисобланиб, қуйидаги асосий жараѐнлардан иборат: бетон буюмни тайѐрлаш; 105-1100С ҳароратда 10-20 с давомида турғун массагача қуритиш; вакуум ѐки босим остида бетонни полимерга шимдириш; ҳарорат таъсирида ѐки кимѐвий усулда полимерни бетон ғовакларида қотириш.
Бетон полимерга шимдирилганда сиқилишга мустаҳкамлиги 2-10 марта, чўзилишга мустаҳкамлиги 3-10 марта ортади. Бетонполимерларнинг сув ўтказмаслиги, коррозия муҳитларига бардошлилиги, совуққа чидамлилиги (5000 циклдан ҳам юқори) кескин ошади.
Бетонни полимер билан шимдиришдаги самарадорлиги полимерларнинг шимилиш чуқурлигига боғлиқ бўлади.
Бетонполимерлар кимѐ ва металлургия саноати қурилишида, кимѐвий муҳитларга чидамли поллар, пойдеворлар, коллектор ва дренаж қувурлари тайѐрлашда ва бошқа жойларда ишлатилиши мумкин. Том қоплама плиталарини бир томондан 10-15 мм гача полимерларда шимдириш жуда яхши самара беради.
Полимер қопламали бетонлар. Бетон ва темирбетон конструкцияларни агрессив муҳит таъсиридан сақлаш учун юзаси полимер композициялар билан қопланади. Полимер боғловчи сифатида термопластик ва термореактив смолалар ишлатилади.
Полимер қопламалар лок-бўѐқ, паста, мастика, қоришма, пленка ва плита кўринишида бўлиши мумкин. Ҳимояловчи қопламалар бетон юзасига яхши ѐпишиши, мустаҳкам ва эластик бўлиши, агрессив муҳитларга бардошли бўлиши, сув ўтказмаслиги керак.
Полимер ҳимояловчи қопламалар кўпинча эпоксид, полиэфир, фенол- формалдегид (грунтовка билан) ва ш.к. смолалар асосида тайѐрланади. Бетон юзаларини биологик актив муҳитлардан ҳимоялаш мақсадида карбамид- формалдегид, ацетон-формалдегид сингари полимерлар асосидаги лок- бўѐқлар ва композициялар ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |