Самиғов н. А. Бино


Қурилиш материалларини полимер билан модификациялаш



Download 11,59 Mb.
bet157/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Қурилиш материалларини полимер билан модификациялаш


Бетон, ѐғоч, табиий тошлар, гипс ва оҳак боғловчилар асосидаги материаллар ва бошқаларни полимерлар билан модификациялаш усулида уларнинг хоссаларини яхшилаш мумкин. Полимерлар билан модификацияланган қурилиш материалларининг мустаҳкамлиги, деформатив хоссалари, кимѐвий агрессив муҳитларга чидамлилиги юқори бўлади. Модификацияланган материалларнинг едирилишга, зарбга бардошлилиги юқори бўлади, динамик кучланишларга қаршилик қилиш хусусияти ортади.
Модификацияланган қурилиш материаллари композицион материал бўлиб, бу ерда материал одатда каркас ѐки бирламчи фаза вазифасини, полимер эса модификацияловчи матрица ѐки қўшимча вазифасини ўтайди.
Бетонларни модификациялаш. Цементли бетонлар полимерцементли бетон, бетонополимер ва полимер қопламали бетон кўринишларида модификацияланади.
Полимерцементли бетон цемент массасига нисбатан 17-20% полимер қўшилиб тайѐрланади. Бунда полимер қотиб мустаҳкам ўзига хос каркас ҳосил қилиши натижасида бетоннинг хоссалари яхшиланади. Минерал боғловчи сифатида портландцементдан ташқари пуццоланли, шлакли цементлар, силикатли ва гипсли боғловчилар ҳам ишлатилиши мумкин.
Полимер моддалар сифатида поливинилацетат (ПВА), СГС-65 ГП латекслари, сувда эрийдиган эпоксид, ацетон-формалдегид полимерлари ва бошқалар қўлланилади. Полимерлар одатда бетон қоришма тайѐрланаѐтган пайтда қўшилади.
Бетонга ПВА эмулсиясини киритиб бетоннинг чўзилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлигини ошириш мумкин. Лекин ПВА эмулсияси қўшилган бетонлар қуруқ жойларда (ҳавонинг нисбий намлиги 40-50% гача) ишлатишга мўлжалланган. Уларнинг ҳавода киришиши оддий бетонга нисбатан юқори бўлади. Бунинг сабаби ПВА эмулсияси таркибидан сувнинг буғланиши ва полимернинг плѐнка холатига ўтишидир.
Эпоксид, ацетон-формалдегид каби қотирувчилар иштирокида қотадиган полимерлар киритилган бетонларнинг мустаҳкамлиги, сувга, агрессив муҳитларга бардошлилиги ва сув ўтказмаслиги ортади.
Полимерцемент бетонларнинг совуққа чидамлилиги F150-F300 маркаларда бўлади, едирилишга бардошлилиги эса цементли бетонларга нисбатан 15-20 марта юқори бўлади.
Полимерцементли бетонлар саноат бинолари, омборхоналар поллари, аэродром ва йўл қопламалари қурилишида, антикоррозион қопламалар олишда, темирбетон конструкциялар чокларини беркитишда ва бошқаларда ишлатилади.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish