Полимер композициялар асосидаги пол учун мастикалар полиэфир, карбамид, эпоксид, ацетон-формалдегид ва бошқа смолалар заминида тайѐрланади.
Полиэфир смоласи мастикалари оқ рангли сажа, шиша толаси ва қотиргич қўшиб олинади. Полиэфирли мастикалар гигиена талабларини қондиради, едирилишга бардошли, мустаҳкам, зарбий кучланишларга чидамли, декоратив материалдир. Улар кимѐвий моддалар таъсири кузатиладиган хоналар ва санитария-техника хоналари полларини қоплашда ишлатилади. Бошқа термореактив смолалар асосидаги мастикалар ҳам жамоат ва саноат биноларида безакли ва турли агрессив муҳитларга чидамли поллар олишда ишлатилади.
Полимер елимлар ва мастикалар
Полимер елимлар. Елимлар синтетик смолалар асосида тайѐрланади. Боғловчи сифатида термореактив ва термопластик полимерлар, каучуклар, целлюлоза ҳосилалари ва бошқа моддалар ишлатилади.
Елимларнинг хоссаларини мукаммаллаштириш мақсадида таркибига эритувчилар, кукун тўлдиргичлар, пластификаторлар, қотирувчилар, стабилизаторлар ва модификаторлар киритиш мумкин.
Елимлар совуқ ва иссиқ холатда қотади. Полимер елимлар асосида ѐғоч, пластмасса, металл, керамика, шиша, табиий ва сунъий тошлар, қоғоз материаллар, резина ва бошқалар елимланади. Бундан ташқари полимер елимлар асосида ѐғоч, темирбетон, металл конструкцияларни йиғиш ва монтаж қилиш мумкин.
Ёғоч, қоғозлардан тайѐрланган материаллар одатда карбамид- формалдегид, фенол-формалдегид полимерлари елимлари билан, металл, керамика, шиша, пластмасса буюмлар эпоксид, полиизоционат, полиэфир полимерлари асосидаги елимлар билан елимланади.
―Бустилат‖ елими билан поливинилхлорид линолеумлар ва плиткалар, синтетик гиламлар ва матодан тайѐрланган пардалар асосга елимланади.
Перхлорвинил елим погонаж буюмларни, парда материалларни, ѐғоч, бетон ва ш.к. буюмларни елимлаш учун ишлатилади.
Полимер мастикалар. Полимер мастикалар синтетик боғловчилар, кукун тўлдиргичлар, пластификаторлар, қотирувчилар ва модификаторлар асосида олинган қуюқ композицион материалдир.
Мастикалар қурилиш материалларини елимлаш, конструкциялар юзаларини етарли қалинликда қоплаш, чокларни беркитиш, нотекис юзаларни тўғрилаш, конструкция ва буюмларни коррозиядан сақлаш мақсадида ишлатилади. Мастикалар елимлардан қуюқлиги ва кукун тўлдиргич миқдорининг кўплиги билан фарқ қилади.
Мастикалар хоссаларини янада яхшилаш учун таркибига битум, қатрон, канифол, казеин ва бошқа модификацияловчи қўшимчалар киритилади.
Резина-битумли мастикалар поливинилхлорид линолеумларни ва плиткаларни, мато асосли ўрама материалларни елимлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |