Глифтал (алкид) линолеум матоли асосда узунлиги камида 20 м, эни 1,8-2,0 м ва қалинлиги 2,5-5 мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Глифтал линолеумлар рангли ѐки босма расмли бўлади. Улар асосан ѐрдамчи биноларда поллар барпо этиш учун ишлатилади.
Коллоксилин (нитроцеллюлоза) линолеуми асоссиз ҳолда, узунлиги 20 м, эни 1-1,6 м ва қалинлиги 2-4 мм ўлчамларда чиқарилади. Улар қизил ва жигар рангида бўлади.
Коллоксилин линолеуми нурга, намга, совуққа чидамли, эластиклиги ва эгилувчанлиги юқори, едирилишга бардошли бўлади, экплуатация жараѐнида зарарли бирикмаларни ажратиб чиқармайди. Улар ѐнувчан бўлгани учун боғча, мактаб, театр каби биноларда ишлатилмайди.
Резинали линолеум (релин) икки қатламли ўрама материал бўлиб, пастки қатлами аввал ишлатилган резина кукуни ва нефт битуми, асбест ва ип-газлама дисперс арматуралардан озгина миқдорда қўшилган, вулканизацияланган аралашмаси қотишмасидан иборат. Релиннинг юпқа (1- 1,5 мм) ва мустаҳкам устки қисми синтетик каучук асосида кукун тўлдиргич қўшиб тайѐрланган рангли резинадан ташкил топган.
Релин узунлиги камида 12 м, эни 1-1,6 м ва қалинлиги 3 ва 5 мм ўрама ҳолда чиқарилади. Релин иссиқлик ва товуш изоляцияси хусусиятига эга бўлиши учун қалинлиги 4-6 мм ли ячейкали ғовак асосда тайѐрланади. Релин
рангли, мармарсимон суратли ҳолда бўлади. У сув, кислотали ва ишқорли қоришмалар таъсирига чидамли, электр токи зарядларини тўпламайди ва учқунланмайди.
Релин асосида жамоат ва саноат бинолари, ѐрдамчи хоналар ва бошқа агрессив муҳит таъсирида бўладиган хоналарнинг полларини қоплашда ишлатилади.
Тукли синтетик гилам икки қатламли ўрама материал бўлиб, устки қатлами эса кўпиртирилган иссиқлик изоляцияси табиий ва синтетик полимерлар (полиуретан) ва латекслардан иборат бўлади. Гилам қопламанинг умумий қалинлиги 8 мм бўлса, капрон тукнинг баландлиги 3мм, кўпиртирилган асос баландлиги 5-6 мм.
Гилам узунлиги 12 м гача, эни 1-4 м гача ва қалинлиги 8 мм бўлган ҳолда тайѐрланади. Гилам ранги турлича бўлиши мумкин.
Тукли синтетик гилам иссиқлик изоляцияси ва товуш ютувчи, ейилишга бардошли, мустаҳкам, намлаб тозалаш мумкин бўлган материалдир. Асосий хусусиятлардан бири олов таъсирида ѐнмасдан, фақат эрийди.
Синтетик гилам хонага қуруқлайин тўшалади ва ҳар томонидан махсус профилли плинтуслар билан маҳкамланади. Улар асосида меҳмонхоналар, аудиториялар, кино-концерт заллари, театр бинолари поллари қопланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |