Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet146/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Шиша текстолит шиша матони термореактив полимерда шимдириб иссиқ ҳолатда пресслаб олинади. Полимер боғловчи сифатида фенолформалдегид смоласи ишлатилади. Шиша текстолит узунлиги 2400 мм, эни 600-1200 мм, қалинлиги 1-7 мм листлар ва узунлиги 2400 мм, эни 700- 1000 мм ва қалинлиги 9-35 мм плиталар кўринишида ишлаб чиқарилади. Шиша текстолитнинг ўртача зичлиги 1800 кгм3, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 230 МПа, сиқилишда 95 МПа ва эгилишда 120 МПа. Шиша текстолитлар иссиқлик ва кимѐвий муҳитлар таъсирига бардошли, сувга чидамли бўлади. Улар асосида ойна ва эшик блоклари, фурнитуралар, санитария-техника буюмлари, уч қатламли панеллар, қобиқлар, томбоп тўлқинсимон буюмлар тайѐрланади.
Ёғоч қатламли пластиклар ѐғоч шпонларни фенолформалдегид (амино-алдегид ва бошқ.) полимерига шимдириб, пакет иссиқ ҳолатда пресслаб тайѐрланади. Уларнинг узунлиги 5600 мм, эни 950-1200 мм ва қалинлиги 12 мм бўлади. Ўртача зичлиги камида 1300 кгм3. Ёғоч қатламли пластиклар (ДСП-В-700 ва ДСП-В) юқори мустаҳкамликка, зарбий қовушоқликка эга. Материал юзаси силлиқ, сариқ-жигар рангли, ѐғоч текстураси яхши кўринадиган, бироз ялтироқ. Уларга механик ишлов бериш (арралаш, пармалаш, мих ва шуруплар ўтказиш ва ш.к.) осон кечади. Ёғоч қатламли пластиклар девор ва пардадеворларни қоплаш, тураржой ва маданий-маиший бинолар шипларини безатиш учун конструкцион материал сифатида ишлатилади.
Қоплама полистирол плиткалар квадрат ѐки тўғри тўртбурчак шаклидаги ясси ва орқа томони тарам-тарам бўлган юпқа материалдир. Композиция таркибида полистирол боғловчидан ташқари кукун тўлдиргич (талк, каолин ва бошқ.), пигмент ва зарурат бўлса, модификацияловчи қўшимчалар бўлади. Плиткалар тўла автоматлаштирилган машиналарда қуйма усулда тайѐрланади. Плитка қалинлиги 1,25-1,5 мм, 1 м2 плитка массаси 1,5-1,7 кг. Асосга плиткалар полимерли ѐки каучукли мастикалар билан елимланади.
Плиткалар гигиена талабларига жавоб беради, сувга ва кимѐвий муҳитларга чидамли,турли рангларда бўлади. Улар санитария хоналари,
савдо-сотиқ бинолари ва ш.к.ларнинг деворларини қоплашда ишлатилади. Плиткаларнинг асосий камчилиги ѐнувчанлиги бўлиб, олов марказига яқин жойларда ишлатишга рухсат берилмайди.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish