Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet77/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Нометалл қопламалар. Металлни махсус қоришмалар билан сирлаш, шиша, цемент-казеин композициялари, лист, пластинкалар ва плиткалар билан қоплаш, полимер нометалл қопламалар металлни коррозиядан сақлашнинг омилкор усулларидир. Бу усулнинг кафолати қоплама материалнинг коррозияга чидамлилиги, зичлиги, металлга адгезияси ва ш.к. билан белгиланади. Нометалл қопламалар билан бино ва иншоотларнинг ер ости ва усти металл конструкциялари ҳимояланади.
Металл қопламалар. Металларга галваник, кимѐвий, қиздириб металлизациялаш ва бошқа усулларда металл қопламалар қопланади. Галваник усулда ҳимоялашда металл юзасига тузлар эритмасидан металларни электролитик чўктириш воситасида ҳимояловчи металлнинг юпқа қатлами вужудга келтирилади.
Қиздириб қоплаш усулида металл буюмлар суюлтирилган ҳимояловчи металл тўлдирилган ваннага (рух, қалай, қўрғошин) ботириб олинади. Металлизациялаш усулида металл буюм юзасига сиқилган ҳаво воситасида суюқлантирилган металл пуркаб юпқа қоплама қатлам ҳосил қилинади.
Легирлаш усулида ҳимоялаш. Бу усулда металл таркибига оз миқдорда легирловчи элементлар киритилади. Ҳосил бўлган қотишмалар коррозия муҳитига чидамли бўлади. Қурилишда энг кўп ишлатиладиган пўлатни коррозияга бардошлилигини ошириш мақсадида унинг таркибига мис, хром, никел, фосфор ва бошқа элементлар киритилади. Легирланган пўлатлар очиқ ҳавода ва ер остида ишлатиладиган конструкциялар тайѐрлашда ишлатилади.

Металлни оловдан ҳимоялаш


Металл буюм ва конструкциялар олов ва юқори ҳарорат таъсирида физик-механик, деформатив хусусиятларини ўзгартиради; натижасида нохуш оқибатлар келиб чиқади.
Металларни оловдан асраш учун уларни ѐнмайдиган, иссиқлик изоляцияси оловбардош керамик ғишт ва блоклари, динас ва хромли ғиштлар, гипс плиталари, термозит қоришмалари билан ҳимояланади. Металл буюмлар оловбардошлигини ошириш учун асбест – цемент, асбест- перлит, асбест-вермикулит ва ш.к. ноорганик материаллар асосидаги композицияларни пневматик усулда пуркалади.
Металл буюм ва конструкцияларни оловдан вақтинчалик ҳимоялашнинг истиқболли усули улар таркибига антипиренлар киритилган махсус полимер композициялар билан қоплашдир. Улар олов таъсирида дарҳол коксланиб кўпикли қаварувчи қоришма ҳосил қилади ва қоплама вақтинча металл конструкцияларни юқори ҳароратда деформацияланишга тўсқинлик қилади.
Оловдан ҳимоялашнинг истиқболли усуллардан бири металларни 20-30 мм қалинликда фосфат ва унинг тузлари билан қоплашдир. Бундай қоплама юқори ҳароратда (10000С) чидамли монолит масса ҳосил қилиб, металл конструкцияни олов таъсиридан вақтинча сақлайди.



Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish