Самиғов н. А. Бино


Табиий тош материаллари ва буюмлари турлари



Download 11,59 Mb.
bet23/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Табиий тош материаллари ва буюмлари турлари


Харсангтош. Массаси 20 – 40 кг, узун томони 50 см бўлган нотўғри геометрик шаклдаги тоғ жинслари харсангтош дейилади. Харсангтош портлатиш усулида, плитасимон харсанглар эса поналар ва уриб ҳаракатга келтириладиган механизмлар ѐрдамида ҳосил қилинади. Харсангтош магматик ва чўкинди тоғ жинсларига ишлов бериб олинади. Чўкинди жинслар таркибида гилтупроқ, пирит қўшилмалари бўлмаслиги зарур.
Харсангтошнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 10 МПа дан кам бўлмаслиги, сувда юмшаш коэффициенти 0,8 дан паст бўлмаслиги керак. Харсангтош иситилмайдиган бино ва иншоотлар қурилишида, чиқиндилари
эса майдаланиб бетон учун тўлдиргич сифатида ишлатилади. Бино ва иншоотларни таъмирлашда харсангтош пойдевор ва девор қисмларида, сув иншоотлари ва ҳарбий истехкомлар (қалъалар) тўсиқларида ишлатилиши мумкин.



1.16-расм. Мармар тошга ишлов бериш технологик тизими.


Шағал. Шағал чўкинди тоғ жинсларни элаб фракцияларга ажратиб, гил ва чангдан тозалаш учун ювиб олинади.
Чақиқ тош. Харсангтошларни 5-70 мм (150 мм гача) фракцияда майдалаб чақиқ тош олинади. Майда тош фракциялари олишда харсангтош бир неча марта майдаланади.
Қум. Қум 0,15-5 мм фракциядаги барча табиий тош материалларининг қисмидир. Қум таркибида гил ва чанг миқдори меѐрланган бўлиб, меѐрдан ортиғи бетон ва қоришмалар хоссаларини ѐмонлаштиради. Шағал, чақиқтош ва қум бетон учун тўлдирувчилар сифатида ишлатилади. Бу материаллар таркибида табиий радионуклидлар борлиги хақида сертификат бўлиши шарт.
Девор тошлари ва плиталари. Девор тошлари ва блоклари асосан туф ва ғовак оҳактошлардан механизмлар воситасида арралаб тайѐрланади. Девор тошлари 390х190х188; 490х240х188; 390х190х288 мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Деворбоп блоклар туф, оҳактош, доломит, қумтош, андезит каби тошлардан ҳажми 0,1 м3 кам бўлмаган ҳолда тайѐрланиши мақсадга мувофиқдир (1.17-расм).


.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish