Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet209/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

11.3-расм. Шиша блок турлари


а) БК 24498; б) БКЦ 19498; в), г) БПЦ 29419498.
Шишапакетлар икки ѐки уч қатлам ойнани махсус рамаларга ҳаво кирмайдиган қилиб герметиклар ѐрдамида ўрнатилади. Шишапакетлар терламайди, иссиқлик ва товуш изоляцияловчи бўлади. Улар ойнанинг оддий, тобланган, нур қайтарувчи ва рангли турлари асосида тайѐрланади. Шишапакетлар жамоат ва саноат биноларида ишлатилиши мумкин.
Шишапрофилит қобирға, швеллер, тавр, яримайлана, пакет кўндаланг кесимли (профилли) бўлиб, махсус мустаҳкам шишадан тайѐрланади. Швеллер профилли шиша профилит эни 250-500 мм, пакетлиники 250-300 мм бўлиши мумкин. Уларнинг арматурали ва арматурасиз, рангли ва рангсиз турлари бўлиб, йиғилаѐтганда совуққа ва сув муҳитига чидамли махсус мосламалар (прокладка) ѐрдамида зичлаштирилади. Улар саноат бинолари, спорт иншоотлари, транспорт тўхташ жойлари қурилишида ишлатилади (11.4-расм).

11.4-расм. Икки ва уч қатламли шишапакетлар (а). Шишапакет тугунларининг конструктив ечими-елимланган (б), кавшарланган (в) ва пайвандланган(г)


1-шиша; 2-ҳаво (газли) қатлами; 3-таянч рамкаси; 4-елимловчи ва зичлаштирувчи қатлам; 5-қўрғошинли қотишма асосидаги қатлам; 6-шиша юзидаги металлаштирилган қатлам; 7-кавшарланган қатлам; 8-шиша пайвандланган тугун.
Шиша найлар ингичка капиллярдан тортиб, то диаметри 150 мм гача бўлган қалин деворли ҳолда ишлаб чиқарилади. Шиша найлар кимѐ, озиқ- овқат, доришунослик, медицина ва саноатнинг бошқа тармоқларида ишлатилади. Улар ичи силлиқ бўлиб, гигиена талабларига жавоб беради. Шиша найлар мўрт, эгилишдаги мустаҳкамлиги кичик, иссиққа бардошлиги 400С атрофида бўлади.
Кўпик шиша бир тартибда жойлашган юмалоқ ковакчаларнинг (диаметри 0,1-0,6 мм) ўзаро юпқа шиша девор билан ажратилишидан ҳосил бўлган. Кўпик шиша саноатда ишлаб чиқариладиган шиша чиқиндиларни обдон туйиб, унга газ ҳосил қилувчи қўшилмалар (кокс, оҳактош, мармар ва ш.к.) қўшилади ва 700-9000С да эритилиб, қолипга қуйилади. Суюлтирилган шишада қўшилмалар газ ҳосил қилади ва қотиш жараѐнида буюмда майда ғовакчалар пайдо бўлади. Бу эса буюмнинг ўртача зичлиги, иссиқлик ва товуш ўтказувчанлигини камайтиради. Кўпик шишанинг ғоваклиги 85-95%, ўртача зичлиги 200-400 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,08- 0,12 Втм0С, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 0,5-12,5 МПа атрофида бўлади.
Кўпик шишадан ўлчамлари 1000х500х125 мм ѐки 500х500х125 мм ли блок ва плиталар тайѐрланади. Кўпик шишани арралаш, кесиш ѐки пармалаш мумкин. Ундан тайѐрланган буюмлар совуққа ҳамда кимѐвий агрессив муҳитларга чидамли бўлади.
Кўпик шиша қурилишда кўп қатламли темирбетон панелларда, ғишт ва ѐғоч тахта деворларда, поллар ва қаватлараро плиталарда иссиқлик изоляцияси қатлами сифатида ишлатилади. Сирти 4000С гача қизийдиган ускуна ва қувурларни қоплашда ҳам иссиқлик изоляцияси материали сифатида ишлатиш мумкин.
Шиша тола-боросиликат шишасини юқори ҳароратда эритиб, диаметри 0,0002-0,03 мм тешикдан тортиб чиқариб, ғалтакларга ўраб олинади. Шиша толасини узлуксиз равишда олиш технологияси 11.5-расмда схема тарзида кўрсатилган.
Шиша толасининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги жуда катта (2000-4000 МПа). Толанинг диаметри кичрайса, унинг мустаҳкамлиги ҳам камаяди. Шиша толаси (диаметри 0,04 мм) ўртача зичлиги 40-50 кгм3.
Шиша толасидан тайѐрланган ип, мато, намат, плита, қобиғ ва ш.к. лар қаватлараро плиталар, пардеворлар, том ва ѐпма плиталар тайѐрлашда иссиқлик изоляцияси материали сифатида ишлатилади. Чиқинди ҳисобланган чигал ва катта диаметрли шиша толасидан пресслаб олинган шиша наматни битум ѐки смолаларда шимдирилган маҳсулот қурилиш конструкцияларнинг ер ости қисмини коррозиядан сақлаш, иссиқлик трассаларида изоляцияловчи материал сифатида ишлатилади.



Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish