2.3. Минералларнинг классфикацияси ва ҳарактеристикалари.
Минераллар классификациясининг асоси уларнинг химиявий таркиби ва ички тўзилишидир. Ҳамма минераллар 10 та синфга булинади.
I – силикатлар,
II –карбонатлар,
III- оксидлар,
IV- гидроксидлар,
V- сульфидлар,
VI- сульфатлар,
VII-галоидлар,
VIII-фосфатлар,
IX-вольфралитлар,
X- соф элементлар синфи.
3. ТОҒ ЖИНСЛАРИ.
Режа:
3.1. Тоғ жинслари ҳақида умумий маълумотлар;
3.2. Магматик тоғ жинслари:
3.2.1. Магматик тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши классификацияси;
3.2.2. Магматик тоғ жинсларининг ётиш формалари;
3.3. Чўкинди тоғ жинслари:
3.3.1. Чўкинди тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши, ўзига хос жиҳатлари ва классификацияси;
3.3.2. Чўкинди тоғ жинслари гуруҳларининг тавсифи.
3.1. Тоғ жинслари ҳақида умуий маълумотлар.
Литосферанинг калин қатламларини ҳосил этган бир ёки бир неча минераллардан ташкил топган табиий бирикмаларга тоғ жинслари деб айтилади.
Хаар кайси тоғ жинси химиявий ва минерал таркибининг, тўзилишининг, айрим холларда литосферада ётиш, шароитларининг доимийлиги билан ҳарактерланади.
Тоғ жинслари полиминерал (куп минералли) ва мономинерал (бир минералли) бўлиши мумкин.
Полиминералли (куп минералли) тоғ жинслари магнит, базальт, лесс ва бошқалар-булар кварц, ортоклаз, дала шпати, плагиоклаз ва слюда минералларидан иборат.
Мономинерал-тоғ жинсларига охактош, гипс ва мармар мисол бўлади.
Тоғ жинслари химиявий формулага эга эмас. Уларнинг таркиби химиявий анализ Билан бахоланади. Масалан,
Базальтнинг химиявий таркиби:
3. 2. Магматик тоғ жинслари.
3.2.1. Магматик тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши ва классификацияси.
Ер остидан иссиқ моддаларнинг газ, суюк ёки қаттиқ ҳолда ер устига кутарилиб чикиш жараёни вулкон ходисалари деб аталади.
Вулкон ҳодисалари махсулоти магма дейилади. Магманинг котиши натижасида магматик тоғ жинслари ҳосил бўлади.
2-расм. Магматик тоғ жинсларининг пайдо бўлиш схемаси
Магмадан интрўзив йул билан ҳосил бўлган магматик тоғ жинслари юкори босим остида секин совиши натижасида катта зичликга, катта массивли кристаллик тўзилишига эга бўладилар. Булар гранит, габбро, сиенит, диорит, гранодиерит ва бошқалар.
Тоғ жинсларининг таркиби
|
Чукурлик-даги (интрўзив) тоғ жинслари
|
Откинди тоғ жинслари (чукурликдагиларнинг эффўзив аналоги)
|
Химиявий
|
Минералогик
|
кадимги
|
ёш
|
Нордон
|
Кварц, дала шпатлари (ортоклоз), слюда (камрок бошқа кора минераллар)
|
гранит
|
кварцли
порфир
|
липпарит
|
Урта
|
Дала шпати (купрок ортоклоз, озрок сохта мугўз, биотит, урта пла)
|
сиенит диорит
|
ортоклазли порфир, порфирит
|
трахит андезит
|
асосий
|
Асосий плагиоклаз (купрок лабродар), авгит, баъзан оловин
|
габбро
|
Диабаз
|
базальт
|
Ультра асосий
|
Авгит, оливин, рудали
минераллар, оливин ва рудали минерал
|
Пироксенит,
перидотит, дунит
|
-
|
-
|
Магмадан эффузив йул билан ҳосил бўлган тоғ жинслари паст босим ва температура шароитида ҳосил бўлади. Натижада улар катта говакликка эга бўлган аморф жинслар ҳосил қилади. Масалан, базальт, пемза.
Магматик тоғ жинслари интрўзив (чукурда котган) ва эффўзив (юзада ҳосил бўлган) турларга булинишдан ташкари таркибидаги кремнозём (SiO2) микдорига қараб ҳам классификация килинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |