2.1. Минераллар ва уларнинг ҳосил бўлиши.
Ер қобиғининг энг юкори яъни қурувчи инженернинг ишлаб чиқариш фаолияти таъсирида бўладиган қатламлари тоғ жинсларидан иборатдир, бўлар эса ўз навбатида минераллардан ташкил топган.
Минераллар бўлар ер қобиғининг ичида ва сиртида бўлиб турадиган геохимик жараёнлар натижасида ҳосил бўлган табиий химиявий бирикмалар ёки соф элементлардир.
Минераллар табиатда қаттиқ, суюк ва газ ҳолатларда учрайди. Табиатда кўпчилик минераллар литосферада ҳосил бўладиган қаттиқ тоғ жинсларини ташкил қилади.
Қаттиқ тоғ жинсларига дала шпати, кварц, слюда, кальций ва хоказолар киради. Сув, нефть ва табиатда кам учрайдиган симоб ҳам минераллар қаторига киради.
Вулконли нохияларда ернинг ёриқларидан чиқадиган табиий газлар, масалан, карбонат ангидрид (СО2), сульфат ангидрид (SО2) ва бошқаларни ҳам минерал деб аташ мумкин.
Минераллар химиявий таркиби ва физикавий хоссалари билан бир-биридан фарк қилади. Ҳозирги вактда минераллар сони 7000 дан ортик, лекин уларнинг оз қисмигина табиатда куп таркалган. Тоғ жинсларини ҳосил қилишда атига 100 га яқин минерал асосий роль уйнайди. Булар тоғ жинси ҳосил қилувчи минераллар деб аталади.
Табиатда минералларнинг пайдо бўлиш шарт-шароитлари ҳар хил бўлади. Улар ҳар хил геологик факторлар таъсирида ҳосил бўлади. Бу факторларнинг биринчи хили ер остидан таъсир килиб, улар ички ёки эндоган факторлар деб, иккинчи хили эса литосферанинг сиртки қатламларида таъсир килиб, улар ташки ёки экзоген факторлар деб аталади. Эндоген кучлар каторига масалан, вулкон ходисалари, тоғ ҳосил бўлишини вужудга келтирувчи кучлар киради, экзоген кучларга эса куёш энергияси, шамол сув ва бошқалар киради.
Эндоген факторлар магманинг совиши натижасида ҳосил бўладиган тоғ жинсларини, масалан, гранитлар, порфирлар ва бошқаларни вужудга келтиради. Бу тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши магма ва ундаги жараёнлар билан богликлиги сабабли магматик ёки откинди тоғ жинслари деб аталади.
Экзоген факторлар таъсирида тоғ жинслари парчаланади, таркиби ва жисмларни тўзилиши ўзгаради. Булар натижасида чукинди тоғ жинслари, кумлар, кумтошлар, лойлар, охактошлар ва бошқалар ҳосил бўлади. Ниҳоят, тоғ жинслари суюқланган магмага яқинлашиши ва шунингдек, литосферанинг чуқур қаватларида жойлашганларига юкори босим, юкори температура таъсир этиши натижасида уларнинг тўзилиши ва таркиби қисман ўзгаради. Натижада уларни ташкил этувчи элементлар қайтадан гурухланади. Бундай жинслар метоморфик тоғ жинслари деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |