Самарканд Давлат Архитектура-курилиш институти


КИРИШ. ЕР ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР



Download 1,88 Mb.
bet3/42
Sana11.07.2022
Hajmi1,88 Mb.
#776009
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
2 5190944727175795273

1. КИРИШ.
ЕР ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР.

Режа:
1.1. Геология фани, унинг мазмуни, асосий соҳалари ва ривожланиш босқичлари;


1.2. Муҳандислик геологияси фанининг асосий мақсади ва вазифалари;
1.3. Ер шарининг шакли ва тузилиши;
1.4. Ернинг иссиқлик режими.


1.1. Геология фани, унинг мазмуни, асосий соҳалари ва ривожланиш босқичлари.
Геология юнонча сўз бўлиб, ўзбек тилида гео-ер, логос-дан маъноларини беради, яъни у планетамизнинг қаттиқ қатламлари ҳақидаги фандир. Ер учта қатламдан: атмосфера, гидросфера ва литосфера (қаттиқ қатлам) дан иборат. Литосфера геологиянинг текшириш ва ўрганиш объекти ҳисобланади. Геолог литосферанинг тўзилишини, уни ташкил қилувчи тоғ жинсларининг таркибини ва литосфера қатламида ва ер юзасида содир бўладиган жараёнларни текширади. У ҳар хил қатламларнинг турли белгиларига қараб, шунингдек, ҳайвон ҳамда усимликларнинг ер қатламида тошга айланган қолдиқларини ўрганиб, ернинг ва шу билан бирга органик дунёнинг тарихини тиклайди. Геология ҳам амалий, ҳам назарий жихатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган фандир.
Геологиядан олган билимларимиз бизга турмушда керакли минерал хом ашёлар: металл, ёқилғи, химия саноати материаллари, минерал уғитлар, бинокорлик материаллари ва бошқа шу каби моддаларни ер қобиғидан (ичидан) кидириб топишга ёрдам беради.
Бизнинг Республикамизда ҳам геологлар томонидан турли қазилма бойликлари, жумладан газ, нефть ва шунга ўхшаш қазилма бойликлар топилган.
Геология ўз вазифаларни қуйидаги бўлимлари орқали хал қилади.
Умумий геология- Ернинг ички ва ташки қисмида содир бўлган ва булаётган геологик жараёнларнинг ривожланиш ва суниш қонуниятларини, бундан келиб чиқадиган оқибатларни ўрганади.
Тарихий геология- ернинг ўзоқ тарихий утмишини, унда бўлиб ўтган ўзгаришларни ва ер қобиғини ташкил қилиб турган тоғ жинсларини урганади. Бу фан ўзига стратиграфия ва палегеография илмини бирлаштиради.
Палеонтология- ернинг тарихий тараккиёти даврида яшаган ва тоғ қатламлари орасида колиб кетиб тошга айланган усимлик (флора) ва хайвонат (фауна) қолдиқларини урганадиган фан.
Минералогия- ер қобиғини урганувчи геология фанлари каторга киради, у минераллар тугрисидаги илм бўлиб, минералларнинг таркиби, физик хоссалари ва бу минералларнинг ҳосил бўлиш жараёнларини, сунъий минералларнинг ва купчилик қурилиш материалларининг минералогик таркибини урганди.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish