2.2. Минералларнинг тузилиши ва хоссалари.
Қаттиқ минераллар табиатда куп ёкли кристаллар куринишида ёки номунтазам шаклдаги булаклар, яхлит массалар куринишида учрайди.
Аморф минераллар кристаллик панжарасига эга эмас.
Кўпчилик минераллар кристалл ҳолда, жуда оз қисмигина аморф ҳолда учрайди.
Кристалл ҳолидаги минералларга, ош тўзи (галит), флорит, олмос, магнетит ва бошқалар киради, аморф ҳолдаги минералларга эса фосфорит, опал ва бошқалар мисол була олади.
Минералларнинг хоссалари турли йуналишларда бир хил (изотроп) ёки ҳар хил (анизотроп) бўлиши мумкин.
Химиявий таркиби: ҳар кайси минерал маълум химиявий таркибга эга. Айрим холларда бир хил химиявий таркибдаги турли минералларни ҳам учратиш мумкин, лекин булар албатта турли ички тўзилишга ва ташки шаклга эга. Кристалл минералларнинг химиявий таркиби кристаллик формуласи ёрдамида ифодаланади. Бу формула бир вактда минераллар таркибидаги элементларнинг микдорий нисбатини ҳам богланиш ҳарактерини белгилайди. Масалан: Каолинит - Аморф минералларнинг химиявий формуласи факат элементларнинг микдорий нисбатан белгилайди.
Минералларнинг физикавий хоссалари қуйидагилардан иборат:
Ранги. Минераллар шартли равишда рангига қараб рангдор (кварц, дала шпати, гипс, кальций ва бошқалар) ва корамтир (роговая обманка, авгит ва бошқалар) гурухларга булинади.
Тиниқ -тиниқмаслиги шаффофлиги прозрачность
Минераллар кристалл пластинкачасининг нур утказиш даражасига қараб, тиник, ярим тиник, хира ва тиникмас холларга булинади. Масалан, тоғ хрустали, гипс, ош тўзи, флюоритлар-тиник минералларга; хальцедон - ярим тиник; дала шпати-хира, пирит, магнетит, графитлар-тиникмас минералларга киради.
3. Ялтироклиги (блеск)-бу минералларнинг ёригликни ёки даражаси ўзидан қайтариши. Минералларда шишасимон, металлсимон, садафсимон ва оч кул ранг тусдаги ялтироклик куп таркалган.
4. Ёпишганлиги (спайность). (Уланиш текислиги).
Минералларнинг кушилиш жойидан варак-варак бўлиб ажралиши ёпишганлик дейилади. Ёпишганлик ута мукаммал, мукаммал ва номукаммал бўлади. Баъзи минералларда ёпишганлик мутлако булмаслиги мумкин.
5. Синиши. Минераллар синдирилганда ёки булинганда ҳосил бўладиган теки сёки нотекис юза минералларнинг синиш хоссаси деб аталади. Синиш бир неча хил бўлади: гудур синиш –чиганокнинг ички юзасига ўхшайди (буни кварц, опал ва бошқалар): чукиртак синиш-синган юзасида майда тикан йуллари сингари чизиклар ҳосил бўлади. бу асбест, кремний минералларида куринади. Чангли синиш-синик юзасида чанг зарралари ёпишиб колганга ухшайди. (каолин).
6.Зичлиги-минералларнинг зичлиги аниклашда уларнинг зичлиги ҳам катта аҳамиятга эга, минералнинг зичлиги унинг худди шу хажмдаги сувдан неча марта огир ёки ёнгиллигини курсатади. Минералларнинг зичлиги бир-биридан катта фарк қилади. Масалан, нефтнинг зичлиги 0,8 г/см3га, олтинники-18,2г/см3 га, платинаники эса 19 г/см3 га тенгдир.
7. Қаттиқлиги. Минералларни ўрганишда уларнинг физикавий хоссалари ичида қаттиқлиги катта аҳамиятга эга. Минералларнинг қаттиқлиги уни қаттиқлиги маълум бўлган бошқа минерал юзасига сўриш ёки уни тирнаш йули билан анқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |