5.2. Сейсмик ҳодисалар.
5.2.1. Сейсмик ҳодисалар тўғрисида умуиий маълумотлар.
Сейсмик ҳодисалар ер қатламининг эластик тебраниши шаклида ифодаланади. Табиатнинг бу дахшатли ходисаси геосинклинал нохияларга хосдир.
Сейсмик ходисалар қуйидаги сабабларга кура юзага келади:
Тектоник ҳаракатлар таъсиридан;
Ерлар юзаларининг чукиши (упирилиши) ҳисобидан;
Вулконлар отилиши таъсиридан;
Портлатишлар таъсиридан.
Инсониятга энг куп зарар келтирадиган ер қимирлаш бу тектоник зил-зиладир. Тектоник зилзилалар ер юзасида ҳамда денгиз остида бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ер кимирлаш ва денгиз кимирлаши бўлади.
5.2.2. Денгиз қимирлаши (цунами), ер қимирлаши.
Денгиз қимирлаши Тинч, Атлантика ва Хинд океанларининг чукурликларида юз беради. Бу пайтларда океан юзасида жуда катта тулкинлар юзага келади. (яъни 15-20 м). Япончасига бу денгиз тўлқинлари цунами дейилади. Цунамининг тезлиги 500-1000 км/соатга боради.
Сейсмик тулкинлар. Сейсмик тулкинлар тугилиши маркази-гипоцентр дейилади.
8- расм. Сейсмик тулкинларнинг таркалиш схемаси
Г- Гипоцентр Эп-Эпицентр
1- буйлама тулкинлар; 2- кундаланг тулкинлар 3- юза тулкинлари
Гипоцентрнинг чукурлигига қараб қуйидаги ер кимирлашларни фарк қилишимиз мумкин.
Юзадаги ер кимирлаш (1-10 км);
Ер тош қатламидаги (30-50 км);
Чукурликдаги (100-300 дан 700 кмгача);
Охиргиси ернинг мантиясида бўлади.
Буйлама ва кундаланг тулкинлар гипоцентрдан ҳамма тарафга таркалади. Тулкинлар таркалиш тезлиги тоғ жинсларининг турига боглик.
Масалан; яхлит тошли жинсларда 4-5 км/сек; жипс (зич) жинсларда 1 км/секундан камрокдир.
5.2.3. Ер қимирлаш кучини баҳолаш.
Ер кимрлаш кучи сейсмик тезланиш киймати билан улчанади. Сейсмик тезланиш қуйидагича аникланади.
бу ерда А-тебраниш амплитудаси (ер юзаси қатламларининг тебраниш амплитудаси), сейсмографлар ёрдамида улчанади, мм.
Т-сейсмик тулкиннинг тебраниш даври, сек. (сейсмографда улчанади).
Сейсмик тезланиш киймати буйича сейсмик коэффициент аникланади.
СНиП П. 7-81. (Строительство в сейсмических районах). Кs-ни қуйидагича олишни тавсия қилади.
7 баллга Кs=0,025
8 баллга Кs=0,05
9 баллга Кs=0,1
Кs дан фойдаланиб, конструкцияларга сейсмик таъсирни ҳисобга олиб ҳисобланади.
Практикада ер кимирлаш кучини балларда улчайдилар.
МДХ да 12 баллик шкаладан фойдаланадилар. Хаар кайси баллга мос тебраниш тезланиши ( ) бор. Жадвалда 12 баллик шкала келтирилган ва ер кимирлашига кискача ҳарактеристика берилган.
Сейсмик баллар ва ер кимирлашиши окибатлари.
балл
|
Ер кимирлашиш окибатлари
|
I
|
Ер тебранишлари асбоблар билан сезилади.
|
II
|
Алохида холларда одамлар сезиши мумкин
|
III
|
Ер тебранишлари айрим одамлар билан сезилади
|
IV
|
Осилиб турган нарсалар тебранади.
|
V
|
Ер кимирлаш жуда купчилик одамларга сезилади.
|
VI
|
Бино ва иншоотларда енгил жарохатлар, сувокларда айрим ёриклар, кудукларда сув сатхининг бирмунча ўзгариши билан ҳарактерланади.
|
VII
|
Сувокларда ёриклар пайдо бўлади, айрим кисмлари купорилиб тушади. Сув хавзалари лойкаланади. Ер ости сувларининг сатхи ўзгаради.
|
VIII
|
Деворларда катта ёриклар пайдо бўлади, карнизлар тушиши мумкин, тутун чикарувчи трубалар йиқилиши, сув хавзалари лойикаланиши ва янги хавзалар пайдо бўлиши мумкин.
|
IX
|
Айрим иншоотларнинг бўзилиши, трубопроводлар ўзилиши, грунтларда 10 см гача ёриклар, сув хавзаларида тулкинлар пайдо бўлиши ва сув хавзаларининг йуколиши мумкин.
|
X
|
Жуда куп иморатлар бўзилади. Грунтдаги ёриклар 1 м яқинлашади.
|
XI
|
Ерда жуда куп сонли ёриклар пайдо бўлади, тоғларда жуда куп чукишлар кўзатилади.
|
XII
|
Рельеф ката микдорда ўзгаради.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |