8.4. Дарёлар ва денгизларнинг геологик фаолияти.
Ер ости сувлари ва атмосфера ёғинлари, жарликлардан ва ариқлардан оқиб, дарёларга тўпланади.
Дарёлар ўз ҳаркати йўлида катта геологик ишни бажариб, тоғ жинсларини емиради (эрозия). Емирилган тоғ жинсларини эриган ҳолда, сувда муаллақ ҳолда ва дарё тубида юмалатиш йўли билан кўчирилади. Маълум бир шароитларда уларни емирилиш махсулотларини қатламларга ётқизади. Шу тариқа дарё ётқизиқлари, яъни аллювиал ётқизиқлар ҳосил бўлади.
8.5. Карст жараёни, суффозия ва плывун ҳодисалари.
Суффозия ер ости сувларининг тоғ жинсларига химиявий ва механик таъсир этиб, уларни уйиши, емириши ва тоғ жинси таркибидаги сувда тез эрувчи тузларни ва майда грунт заррачаларини ўзи билан ер юзасига окизиб олиб чикиш жараёни суффозия (латинча «ўйиш» демакдир) деб аталади.
Ер ости сувларининг кум, лесс ва лёссимон қатламлар таркибидаги майда заррачаларни ювиб ер юзасига окизиб чикиши механик суффозия дейилади. Бу жараённинг давом этиши ер остида бушликлар ва ер юзасида упиришлар, чукишлар пайдо бўлишга сабаб бўлади.
Ер ости сувлари таъсиридан тоғ жинслари таркибидаги сувда эрувчан тўзларнинг сувда эриб ер юзасига окиб чикиши химиявий суффозия дейилади.
Бундай ходисалар иморат ва иншоотлар мустахкамлигига сальбий таъсир этади. Шунинг учун қурилиш майдонида юза сувлари оқимини тартибга солиш, ер юзасини гидроизоляция қилиш ва фильтрация тезлигини камайтириш максадида зовурлар казиш зарурдир ёки техник мелиорация йули билан фильрацияни камайтириш.
23-расм. Оҳактош – чиғаноқтош қатламларини қоплаган лёссимон жинс- лардаги суффозион бўшлиқ.
1- суффозия уйилмаси 5- грунт суви оқими
2- ўпирилиш зонаси 6- сув ўтказмас соф лой
3-бинолар 7- оҳактош-чиғаноктош
4- лёссли жинс
Карст ходисаси. Сув ҳаракати таъсирида охактош, доломит, гипс, тош туши ва шунга ухшаш тоғ жинсларининг эриши ва эриган моддаларнинг эритма холида окиб чикиб кетилиши натижасида уларнинг ичида бушликлар ҳосил бўлиш карст ходисалар деб юритилади.
Карст сўзи Карантия провинцияси (Австриянинг жанубида Адриатика денгизи яқини) даги Карст ясси тош номидан олинган, чунки у ерда юқори катталикдаги ер ости бўшлиқлари ва ўпиришлари учрайди. Карст воронкасининг диаметри 10-200 м, чукурлиги 2-40 м, Крымда ҳар 1-гектар майдонда 40-80 тагача, Карст ясси тоғида 150 тагача карст бўшлиқлари учрайди.
Бу жараёнга карши курашда 1) сувда тез эрувчан жинсларни ер остки ва устки сувлари таъсиридан саклаш ва бунинг учун юзаларнинг текислаш, ёмгир сувларни утказиб юборадиган курилмалар куриш юзаларини гил тупрок билан шиббалаш, зовурлар куриш: 2) Карст ҳосил бўладиган жинсларга сувнинг таъсирини камайтириш максадида унинг говакликлари, жинслари ва бушликлари суюк шиша, иссиқ битум, цемент ёки гили эритмалар билан тўлдирилиши керак.
24-расм. Карст воронкаси
Do'stlaringiz bilan baham: |