8.2. Шамолнинг геологик фаолияти.
Ер юзасида доимий равишда шамол эсиб туради. Шамолнинг тезлиги, кучи ва йўналиши турли хил бўлади. Шамолнинг кучини кўз олдимизга келтириш учун тўфонни таҳлил қилсак, тўфон кучи 19-21 м/с бўлганида дарахтларни илдизи билан қўпориши мумкин экан.
Шамолнинг геологик фаолияти билан боғлиқ бўлган барча жараёнлар Эол жараёнлари деб аталади.
Шамол катта геологик ишни бажаради:
1) ер юза қатламини бузади (супириб кетиш ёки дефляция, юзаларни қириш ва ҳ.к.);
2) емирилган тоғ жинсларини кўчиради;
3) турли шакллардаги жамланган тўшамаларни юзага келтиради (аккумляция).
Кузатишлар шуни кўрсатадики, ер юза қатламининг дефляцияга учраши дарахт ва буталар кесилган майдонларда ўта тез ривожланар экан.
Заррачаларнинг кўчирилиши ҳавода шамол ёрдамида (чанглар) ёки шамол билан юмалатилиш натижасида (қумлар) юзага келади.
Шамол тезлигининг камайиши натижасида кўчирилаётган материалларнинг тўпланиши (аккумляция) юзага келади.
Ҳозирги замон эол ётқизиқлари харитада eol QIV – индекси билан белгиланади. Кўпчилик ҳолларда бу ётқизиқлар қум ва чанг заррачалардан иборат бўлади.
8.3. Атмосфера ёғинларининг геологик фаолияти.
Қуруқлик юзасига доимий равишда атмосфера ёғинлари (ёмғир, қор ва муз кўринишида) ёғиб туради.
Бунда энг катта геологик ишни юза оқар сувлари бажаради. Улар рельеф пасайиши тарафига қараб оқиш жараёнида тоғ жинсларини емириб, емирилган тоғ жинсларини кўчиради ва маълум жойларга тўплайди. Емирилгандан сўнг юза сувлари ер юзаси бўйлаб оқиб, текислик бўйлаб ювиш ёки текис эрозиясини ҳосил қилади.
Нураш жараёни маҳсулотлари (элювит) текисликдаги оқимлар Билан ювилиб, қоялар ва уларнинг этакларида қатламлар ҳосил қилади:
1) Қоялар ва уларнинг этакларида-делювит(dl);
2) Қояларга туташувчи пастликларда-пролювит (prl).
Бу тўкилмалар кенг тарқалган бўлиб, уларнинг остида ётувчи туб жинсларни қарийиб тўлиқ қоплайди.
Ётқизиқлар тўпланиши схемаси.
1-туб жинслар;
2-юза бўйлаб текис оқим;
3-нураган қобиқ (элювит);
Д-делювит;
Пр-пролювит.
Делювит ер юзаси бўйлаб кенг тарқалган, фақатгина тик қоялардагина бўлмайди. Делювит ўз таркиби бўйича жуда турли-туман бўлади. Тоғли ва тоғолди районларда булар қумлоқ, қумоқ грунтлар ҳамда чақиқтош ва йирик бўлакли қоятошли грунтлар аралаш қумлардан иборат.
Делювит қатламининг қалинлиги қоянинг асосига томон тушишда ошиб боради.
Делювит ётқизиқлар кўпчилик ҳолларда бино ва иншоотларга асос бўлиб хизмат қилади.
Пролювит ётқизиқлар одатда бир жинсли бўлмайди. Пролювит қатламларида қумоқ ва қумлоқ грунтлар қатламлари нисбатан йирик заррачали қумлар ва бошқа грунтлар қатламлари билан алмашиниб ётишлри мумкин. Пролювит конуссимон шаклларда даралар ва жарликлардан чиқиш жойларида тўпланади. Пролювитнинг катта қисми селлар ҳисобидан ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |