Самарқанд вилоят Ҳокимлиги самарқанд давлат университети


Картошка зараркунандалари



Download 62,39 Kb.
bet10/15
Sana14.04.2022
Hajmi62,39 Kb.
#551988
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ДЕҲҚОНГА-1

Картошка зараркунандалари
1. Колорадо қўнғизига қарши олдини олиш тадбирлари. Томорқаларда кимёвий дори қўлламасдан экологик тоза картошка етиштириш мумкин. 1.Томорқаларни кузда чопиқ қилиб қишки чиллада суғориб музлатилганда тупроқда қишловчи зараркунанда ва касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар ҳалок бўлади. 2. Томорқада эртаги картошкада бир марта, кечки картошкада икки марта қўнғизларни қўлда териб ташлаш кифоя. 3. Экишда бир туп картошка бир туп тирноқгул (календула) тартибида экилса қўнғиз зарарламайди. 4. Кимёвий ўғит ўрнига 1 сотих ерга 100 кг ҳисобида чиритилган гўнг берилади.
2. Кимёвий кураш. Ўсув даврида 1 та ўсимликда 1-2 та қўнғиз ёки 3-4 та қурт топилганда пуркалади. Фақат гуллашгача 1 марта гулдан кейин 1 марта дорилаш мумкин: Айкидо -5% ли эм.к. 1 литри 75минг сўм. 10 литр сувга 6,5 мл дори қўшилади; Вулкан 25% нам.кук. 100 грамми 15 минг сўм. 20 литр сувга 4-8 грамм қўшилади; Дельтарин-2,5% эм.к. 1 литри 120 минг сўм. Сарф меъёри 0,10-0,15 л/га. 10 литр сувга 3 мл дори қўшилади.
Ҳосил йиғиштиришга 30 кун қолганда дорилаш тўхтатилади.



  1. Картошка куяси ва ширага қарши

1. Олдини олиш тадбирлари. Картошкани омборларда сақлаш жараёнида, паст ҳароратда замонавий совиткичли омборларда (2-3°) да сақлаш, бундай шароитда картошка куяси ривожланишдан тўхтайди ва нобуд бўлади. Уруғликка мўлжалланган картошкани кузда Блитц -40% эм.к. билан “чўмилтириб” олиб, қуритиб, кейин сақлаб қўйилса келгуси йилда картошка куяси кескин камаяди. Картошка палагини ривожланишдан тўхтамасдан олдин (палаги қуримасдан) ҳосилни йиғиштириб олиш, зараркунандани далада қишлаб қолишига ўрин қолдирмаган ҳолда, картошка палаги ва зарарланган туганакларни даладан чиқариб йўқ қилиш.
2. Кимёвий қарши кураш. Ўсув даврида 2-3% ўсимлик зарарланганда, ҳар ўсимликда 2-5 та қурт топилганда пуркалади. Картошка куяси тарқалган майдонларда тавсия этилган кимёвий ҳимоя воситалари билан 3-4 марта 15–20 кун оралатиб ишловлар ўтказилади: Блитц -40% эм.к (Фақат уруғлик учун экилган картошкага). 1 литри 80 минг сўм. Сарф меъёри: 1,5-2,5 л\га. 10 литр сувга 65 мл дори қўшилади; Вапкомик голд 8,4% с.к. 1та ампуласи 5минг сўм. 20 литр сувга 6 мл. Нархи 1 литри 140 минг сўм; Цихлорос-55% эм.к. 20 литр сувга 20 мл қўшилади. 1 литри 150 минг сўм. Ҳосил йиғиштиришга 30 кун қолганда дорилаш тўхтатилади. Озиқ-овқатга ишлатиладиган картошкани йиғиштириб олгандан кейин кимёвий дори билан ишлаш мутлоқо мумкин эмас. Озиқ овқатга мўлжалланган картошкани фақат музлатгичда (+2 0С) сақлаш лозим.

Download 62,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish