86
Онтогенезда бош мия катта яримшарларининг ривожланиши
Мия яримшарларида кўриш, эшитиш, тери, проприоцептив, сезиш, ҳид ва
таъм билиш, нутқни эшитиш, нутқ ҳаракати ҳамда нутқ кўриш анализа-
торларининг охирги нерв марказлари жойлашган.
Бош миянинг эгат ва бурмалари бир вақтда ривожланмайди. Бола
туғилгандан кейин яримшарларнинг эгат ва бурмалари катталарнинкига
ўхшашлигига қарамасдан, эгатлар унча чуқур бўлмайди ва мия бўлакларининг
нисбати ўзгаради. Болаларнинг илк ёшлигида мия ярим шарларининг энса
қисми катталарникидан каттароқ бўлади. Бола туғилгандан сўнг пешона бўлаги
катталашади. Боланинг ҳаёти давомида мия яримшарларининг массаси ва сатҳи
бош мияга нисбатан ўзгариб боради. Бош мия катта
ярим шарларининг вазни
одам бош мияси вазнининг 78-80% ини ташкил қилади. У икки қаватдан
иборат: 1) кулранг моддадан ташкил топган ташқи пўстлоқ қават; 2) оқ модда-
дан ташкил топган ички қават;
Бош мия ярим шарлари пўстлоқ қават қалинлиги, 4-4,5 мм, юзаси 220000
кв. мм. Бошмия ярим шарлар пўстлоғи фллогенезда энг сўнгги, демак энг ёш
мия бўлакларидан ҳисобланиб сут эмизувчиларда, айниқса одамларда жуда
яхши ривожланган бўлади. Мия пўстлоғи микроскопда текширилганда ундаги
нерв ҳужайралари олти қават бўлиб жойлашганлиги аниқланган: 1-қаватда нерв
ҳужайраларининг калта ўсимталари; 2-қаватда донасимон нерв ҳужайралари; 3-
қаватда пирамидасимон ҳужайралар; 4-қаватда юлдузсимон тузилган нерв
ҳужайралари; 5-қаватда йирик пирамидасимон ҳужайралари; 6-қаватда
дуксимон нерв ҳужайралари жойлашган. Мия пўстлоғининг турли қисмларида,
жойлашган нерв ҳужайраларининг функциясига кўра пўстлоқ сатҳи учта зонага
бўлинади; сезиш, ҳаракат ва ассоциатив зоналар. Сезиш зоналарида жойлашган
нерв ҳужайралари тўплами одам танасининг барча сезиш органларининг олий
маркази ҳисобланиб,
булар тери, кўриш, эшитиш, ҳид ва таъм билиш каби
сезиш органларининг рецепторларидан импулъсларни қабул қилади. Мия
пўстлоғининг ҳаракат зоналаридаги нерв ҳужайралари тўплами мускуллар,
пайлар тўқималар, суякларнинг рецепторларидан импулъс қабул қилиб, ҳара-
катни бошқарувчи олий нерв маркази вазифасини бажаради. Ассоциатив
зоналар сезиш ва ҳаракатланиш органларидан келган таъсирни анализ ва синтез
қилади. Бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисми одам олий нерв фаолиятининг
физиологик асоси, психик фаолиятимизнинг моддий негизидир.
Одамнинг
фикрлаш, онг, ўзлаштириш, эслаб қолиш, муомаласи, маданияти, билим олиш,
ҳунар ўрганиш мураккаб ҳаракатларни бажариш қобилияти мия пўстлоғи
фаолиятидир.
Мия пўстлоғининг турли қисмларида ҳар хил функцияларни бошқарувчи
нерв марказлари жойлашган. пўстлоқнинг энса қисмида кўриш, чаккада эши-
тиш, пешонада, ичкари соҳасида ҳид сезиш, тепа қисмида ҳаракат марказлари
жойлашган. Яъни, шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир орган иш фаолиятининг
муҳимлигига қараб унинг марказини мия пўстлоғида эгаллаган ўрни ҳар хил
бўлади. Масалан, қўл панжаси одамнинг кундалик ҳаётида жуда кўп вазифани
87
бажаради, шунинг учун унинг ҳаракатини бошқарувчи нерв маркази бошқа
ҳаракат марказларининг мия пўстлоғидаги эгаллаган ўрнига нисбатан каттадир.
Бундан ташқари, ярим шарлар пўстлоғидаги нерв ҳужайраларини орқа мия
билан туташтирувчи нерв йўллари бош миянинг қуйи қисмида кесишади.
Бунинг натижасида чап ярим шарлардаги нерв марказлари одам танасининг ўнг
томонидаги, ўнг ярим шардаги нерв марказлари тананинг чап томонидаги
тўқима ва органлар ишини бошқаради. Шундай қилиб,
бош мия ярим
шарларининг пўстлоқ қисмида жойлашган олий нерв марказлари одам
танасининг барча тўқима ва органлари ишини бошқаради.
Мия пўстлоғида аввал чуқур, сўнг юза қаватлар ривожланади. Миянинг
ярим шарлар пўстлоғидаги ҳаракат марказларининг табақаланиши 12 ёшда
тугайди, айрим пирамидасимон ҳужайралар ривожланиши 18 ёшгача давом
этади. Ҳаракат анализаторининг ривожланиши боланинг мускул фаолиятига
боғлиқ. Ҳаракат анализаторининг ривожланишида бола туғилгандан сўнг
биринчи ҳафталик, 4 ёшлик, 7 ёшлик ва 12 ёшлик босқичлари мавжуд. Тери
анализаторининг мия пўстлоғидаги нерв марказлари боланинг 2 ёшида
катталарникидек бўлади. Боланинг ҳаёти давомида
мия ярим шарлари турли
қисмларининг тузилиши ва функцияси ривожланиб боради. Бунда функция
асосий рол ўйнайди. Шу билан бирга организм ривожланиши жараёнида нерв
толалари миэлинлашади. Аввал ҳаракат нервлари, аралаш нерв толалари,
сўнгра марказга интилувчи нерв толалари миэлинлашади. Орқа мия
нервларининг миэлинлашуви 3 ёшда, бош мия нервларники эса 1-1,5 ёшда
тугайди.
Do'stlaringiz bilan baham: