95
ортиб боради, 3 ёшгача бўлган давр нутқ қарор топиб, шаклланиб борадиган
давр ҳисобланади, бу энг оптимал даврдир. Адабиётда тасвирланган воқеалар
бунга мисол бўла олади. Эмадиган вақтида бўрилар олиб қочиб кетган ва 7
ёшга киргунча бўрилар орасида катта бўлган қизнинг табиийки тили чиқмаган,
яъни унда нутқ йўқ эди. Шу ёшда бўрилардан ажратиб олинган қиз нутққа
ўргатилди. 4 йил ўргатилгандан кейин у 6 та сўзни 7 йил ўргатилганидан кейин
эса атиги 45 та сўзни эслаб қолди. Буни шу билан изохласа бўладики, нутқ
эгаллашнинг энг оптимал даври 3 ёшгача бўлган вақт ўтиб кетган эди.
Оғзаки ва ёзма нутқ бош мия пўстлоғидаги нерв марказларида шартли
рефлекслар ҳосил қилиш хоссасига эга. Нутқ, ёрдамида биз ташқи муҳитнинг
ранг-баранглигини англаймиз, бошқалар билан мулоқатда бўламиз, атрофдаги
воқеаларни қабул қилиб улар ҳақида фикрлаймиз ва фикримизни бошқаларга
баён қиламиз. Нутқ, ёрдамида билим оламиз, ҳунар ўрганамиз, касб эгаллаймиз,
Нутқ ва фикрлаш бир-бирига чамбарчас боғлиқ, чунки бошқалар нутқини
қабул қилиб, унинг маъносига қараб бизда фикрлаш вужудга келади, ўз фикри-
мизни эса нутқ орқали баён этамиз. Нутқ иккинчи сигнал системаси сифатида
боланинг ёшлигида биринчи сигнал системаси асосида пайдо бўлиб ривож-
ланади. Бола бир ёшга кирганда у 5-10 та сўзни айта олади, икки ёшда унинг
сўз бойлиги 300 тага, 3 ёшда 1000 тага, 4 ёшда 2000 тага, 5 ёшда 2500 тага
этади, Боланинг сўз бойлиги унинг соғлигига, ота-онаси ва тарбиячиларнинг
маданиятига, улар олиб борадиган тарбиявий ишлар мазмунига боғлиқ. Мактаб
ёшигача ва бошланғич синф ўқувчиларида ҳосил бўлган шартли рефлекслар,
ўрганган сўзлар мия ҳужайраларида мустаҳкам из қолдириб, узоқ йиллар
сақланади. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, болада нутқ қобилиятининг
пайдо бўлиши ва ривожланиши учун иминг марказий нерв тизимининг
тузилиши ва функцияси нормал ривожланган бўлиши зарур. Аввало унинг
эшитиш органлари ва бош мия пўстлоғининг чакка қисмида жойлашган
эшитиш маркази соғлом бўлиши керак. Чунки бошқаларнинг сўзини эшитиш
учун унинг эшитиш қобилияти нормал бўлиши лозим.
Шу билан бирга мия ярим шарлари пўстлоғидаги нутқ маркази нормал
ривожланган, соғлом бўлиши зарур. Бу иккала марказнинг биттаси нормал
ривожланган бўлмаса, болада нутқ пайдо бўлмайди. Кар-соқовларнинг эшитиш
қобилияти бўлмаганлиги учун ҳам уларда нутқ йўқ.
Боланинг нутқи тарбия, ўқиш, билим олиш, жараёнида ривожланади.
Нутқнинг ривожланишида овоз чиқариб ўқиш, шеър айтиш, қўшиқ куйлаш, му-
сиқа тинглаш муҳим рол ўйнайди. Нутқнинг ривожланиши ўз навбатида
одамнинг ўқиши, билим олиши, ҳунар ўрганишига, фикрлаш қобилиятига ва
ижодий равнақи янада такомиллашувига имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: