Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

 
Мавзу – 8.
Олий нерв фаолияти ва типлари
 
Олий нерв фаолияти ҳақида тушунча. Бош мия ярим шарлари ва уларнинг 
пўстлоғи марказий нерв системасининг юқори қисми бўлиб ҳисобланади. 
Одамнинг хулқи, идроки, фикрлаши, онги ва барча руҳий ҳусусиятлари олий 
нерв фаолияти бўлиб, у бош мия ярим шарлари ва улар пўстлоғида жойлашган 


93 
нерв марказларининг нормал функциясига боғлиқ. Одамнинг олий нерв 
фаолияти мураккаб рефлекслар орқали намоён бўлади. Бу рефлекслар одамнинг 
ташқи муҳит билан боғланишини, унинг ҳар хил шароитга мослашувини 
таъминлайди. Одамнинг барча ихтиёрий ҳаракатлари, фикрлаши ва руҳий 
ҳолатлари рефлекслар орқали содир бўлишини машҳур рус физиологи 
И.М.Сеченов 1863-йилда ёзган "Бош мия рефлекслари» деб номланган 
китобида биринчи бўлиб кўрсатди. Унинг рефлекслар ҳақидаги фикрини 
таниқли олим И.П.Павлов янада ривожлантириб, шартли рефлекслар ҳақидаги 
талимотни яратди. У одамнинг олий нерв фаолияти шартли рефлекслар орқали 
намоён бўлишини исботлаб бэрди. 
Биринчи ва иккинчи сигнал системаси 
 
Одамда биринчи ва иккинчи сигнал системаси, ҳайвонларда эса фақат 
биринчи сигнал системаси мавжуд. Одамнинг олий нерв фаолияти ўзига хос 
англаш, абстракт фикрлаш; сўзлаш қобилиятига эга. Одам олий нерв фаолия-
тининг тараққиёти натижасида воқеликнинг иккинчи сигнал системаси вужудга 
келган. Иккинчи сигнал системаси сўзлардан иборат бўлиб, предметларнинг 
айрим белгиларини фарқ қилиш ва уларни умумлаштириш, улар ўртасидаги 
боғланишларни вужудга кэлтириш ҳусусиятига эга. 
Ташқи муҳитнинг кўриш, эшитиш, ҳид сезиш, овқат таъмини билиш каби 
сезги органлари орқали қабул қилинадиган таъсирлари биринчи сигнал систе-
маси бўлиб, улар одам ва юксак ҳайвонларда деярли ўхшаш. Бу сезги органлари 
орқали қабул қилинган ташқи ва ички муҳитнинг таъсири миянинг шунга 
тегишли марказларида рефлекс ҳосил қилади. Одамнинг юксак ҳайвонлардан 
асосий фарқларидан бири унда оғзаки ва ёзма нутқнинг ривожланганлигидир. 
Нутқ таъсирловчи сифатида сезги органлари орқали қабул қилиниб, шартли 
рефлекс ҳосил қилади. Одамда атрофдаги муҳит билан алоқа боғлашнинг янги 
шакллари пайдо бўлади. «Ривожланиб бораётган ҳайвонот дунёсида, - деб ёзган 
эди И.П.Павлов, - одам босқичига келиб нерв фаолияти механизмларига 
ниҳоятда катта қўшимча қўшилди». Бу қўшимча одамда нутқ пайдо бўлиши ва 
янги сигнал системаси вужудга келишидан иборат бўлди. Органик дунё тарақ-
қиётининг шу босқичида муҳит билан алоқа боғлашнинг янги фақат одамгагина 
хос бўлган иккинчи сигнал системаси қарор топди. «Ҳомо сапенс» оиласи 
пайдо бўлгунча ҳайвонлар, деб ёзган эди И.П.Павлов - атрофдаги дунёнинг 
ҳайвонлардаги хилма-хил рецептор механизмларга таъсир этадиган ва марказий 
нерв тизимининг тегишли ҳужайраларига етиб борадиган турли агентларидан 
келиб чиқувчи бевосита таъсуротлари орқалигина ўша дунё билан алоқа қилар 
эди. Бу тааъссуротлар ташқи объектларнинг бирдан бир сигналлари эди. 
Одамда иккинчи даражали сигналлар, биринчи сигналларнинг сигнали-талаф-
фуз этиладиган, эшитиладиган, кўриладиган сўзлар кўринишда пайдо бўлиб, 
ривожланиб борди ва юқори даражада камолга этди. Одамда сўз алоҳида 
аҳамият касб этди. Сўз, деб ёзади И.П.Павлов, биринчи сигналларнинг сигнали 
бўлиб, воқеликнинг фақат бизга хос иккинчи сигнал системасини ташкил этди. 
Нутқнинг ривожланиши одамларнинг бир-бирига муносабатини осонлаштириб, 
меҳнат турларини кўпайтиришга, онгнинг ривожланишига сабаб бўлди. И.П. 


94 
Павлов: «Нутқ бизни одам қилди» - деган эди. Одамда шартли рефлекс шартсиз 
таъссурот билан мустаҳкамланиб бориши асосидагина эмас, балки нутқ 
ёрдамида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. 
Масалан, бошланғич мактаб ўқувчиларида қўнғироқ овозига жавобан 
шартли рефлекс пайдо бўлгандан сўнг, шу овоз ўрнига оғзаки ёки ёзма 
шаклдаги «қўнғироқ» сўзи ишлатилса, бола қўнғироқ овозига қандай реакция 
кўрсатган бўлса, кўнғироқ сўзининг ўзига ҳам биринчи мартадаёқ худди 
ўшандай реакция кўрсатади. Нутқ фаолияти асосида шартли рефлекс ҳосил 
бўлиши одам олий нерв фаолиятининг сифат жиҳатидан ўзига хос бўлган 
ҳусусиятидир. Шартсиз рефлекс асосида ҳосил бўладиган алоқалар пўстлоқ 
процесслари ҳаракатининг қандай қонунларига бўйсунса, одам бош мияси 
пўстлоғида нутқ асосида юзага келган боғланишлар ҳам худди ўша қонунларга 
бўйсинади. И.П.Павлов кўрсатиб ўтганидек, олий нерв фаолиятининг фақат 
одамга хос бўлган ҳусусияти, яъни биринчи сигнал системаси орқали тушади-
ган сигналларни ажратиб олиб, мулоҳаза қилиш ва умумлаштириш қобилияти 
иккинчи сигнал системасига боғлиқдир. Мулоҳаза қилиш ва умумлаштириш 
биринчи ва иккинчи сигнал системаларининг ўзаро таъсир қилиб туриши 
натижасидир. 
Одамда биринчи ва иккинчи сигнал системалари ўзаро маҳкам боғланган 
бўлиб, бир-бирига доим таъсир кўрсатиб туради. Сўзнинг сигнал сифатидаги 
аҳамияти бир-бири билан қўшилиб келадиган оддий товушлар билан эмас, 
балки сўзнинг луғавий маъноси билан боғлиқдир. Ит ва юқори даражали 
ҳайвонларда сўзга ёки жумлага жавобан шартли рефлекс ҳосил қилиш мумкин, 
лекин ҳайвонларда бу нарса сўзнинг луғавий маъносига боғлиқ бўлмасдан, бир-
бири билан қўшилиб келган муайян товушларга боғлиқ бўлади. Товушларнинг 
қўшилиб келиши жиҳатидан бир-бирига ўхшаш сўзлар танлаб олинадиган 
бўлса, у ҳолда ит бундай сўзларга, сигнал маъноси гарчи бошқача бўлса ҳам, 
бир хил реакция билан жавоб бераверади. Болада иккинчи сигнал системаси-
нинг шаклланиб бориши нутқнинг ривожланиши билан бевосита боғланган. 
Бола ҳаётининг биринчи йилидаги сўнгги ойлари ва бутун иккинчи йили нутқ 
қарор топиб борадиган давр ҳисобланади. Болаларда нутқнинг қарор топиши 
процесси шартли рефлекслар ҳосил бўлиш қонунларига мувофиқ ўтади. 
Болаларда нутқ рефлекслари тақлид йўли билан ҳосил бўлиб боради, бу 
рефлексларнинг қарор топиб, ривожланиши эса боланинг катта ёшли одамлар 
билан доимий алоқа қилиб туришига, яъни таълим олиши, ўрганишига 
асосланган. 
Болада ярим товуш ва фонемалар ҳаётининг дастлабки ойларида ҳам 
пайдо бўлсада, лекин булар ҳали иккинчи сигналлар ролини ўйнамайди ва 
фақат одамга хос бўлган сигнал системасининг ишга тушиши учун гўё тайёр-
гарлик даври бўлиб ҳисобланади. 
Шартли таассурот бўлмиш сўз аввалига фақат муайян вазиятда маълум 
бир оҳанг билан талаффуз қилинганида таъсир кўрсатади, бола ҳаёти иккинчи 
йилининг биринчи ярми охирига келганда эса у сигналларнинг сигнали бўлиб 
қолади. Боланинг айрим сўзларни, гоҳо буларнинг маъносини тушунмасада, 
осон такрорлай олиши ва эслаб қолиш қобилияти ҳам худди ана шу даврда 
ривожланиб боради. Ҳаётининг иккинчи йили давомида луғат захираси анча тез 


95 
ортиб боради, 3 ёшгача бўлган давр нутқ қарор топиб, шаклланиб борадиган 
давр ҳисобланади, бу энг оптимал даврдир. Адабиётда тасвирланган воқеалар 
бунга мисол бўла олади. Эмадиган вақтида бўрилар олиб қочиб кетган ва 7 
ёшга киргунча бўрилар орасида катта бўлган қизнинг табиийки тили чиқмаган, 
яъни унда нутқ йўқ эди. Шу ёшда бўрилардан ажратиб олинган қиз нутққа 
ўргатилди. 4 йил ўргатилгандан кейин у 6 та сўзни 7 йил ўргатилганидан кейин 
эса атиги 45 та сўзни эслаб қолди. Буни шу билан изохласа бўладики, нутқ 
эгаллашнинг энг оптимал даври 3 ёшгача бўлган вақт ўтиб кетган эди. 
Оғзаки ва ёзма нутқ бош мия пўстлоғидаги нерв марказларида шартли 
рефлекслар ҳосил қилиш хоссасига эга. Нутқ, ёрдамида биз ташқи муҳитнинг 
ранг-баранглигини англаймиз, бошқалар билан мулоқатда бўламиз, атрофдаги 
воқеаларни қабул қилиб улар ҳақида фикрлаймиз ва фикримизни бошқаларга 
баён қиламиз. Нутқ, ёрдамида билим оламиз, ҳунар ўрганамиз, касб эгаллаймиз, 
Нутқ ва фикрлаш бир-бирига чамбарчас боғлиқ, чунки бошқалар нутқини 
қабул қилиб, унинг маъносига қараб бизда фикрлаш вужудга келади, ўз фикри-
мизни эса нутқ орқали баён этамиз. Нутқ иккинчи сигнал системаси сифатида 
боланинг ёшлигида биринчи сигнал системаси асосида пайдо бўлиб ривож-
ланади. Бола бир ёшга кирганда у 5-10 та сўзни айта олади, икки ёшда унинг 
сўз бойлиги 300 тага, 3 ёшда 1000 тага, 4 ёшда 2000 тага, 5 ёшда 2500 тага 
этади, Боланинг сўз бойлиги унинг соғлигига, ота-онаси ва тарбиячиларнинг 
маданиятига, улар олиб борадиган тарбиявий ишлар мазмунига боғлиқ. Мактаб 
ёшигача ва бошланғич синф ўқувчиларида ҳосил бўлган шартли рефлекслар, 
ўрганган сўзлар мия ҳужайраларида мустаҳкам из қолдириб, узоқ йиллар 
сақланади. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, болада нутқ қобилиятининг 
пайдо бўлиши ва ривожланиши учун иминг марказий нерв тизимининг 
тузилиши ва функцияси нормал ривожланган бўлиши зарур. Аввало унинг 
эшитиш органлари ва бош мия пўстлоғининг чакка қисмида жойлашган 
эшитиш маркази соғлом бўлиши керак. Чунки бошқаларнинг сўзини эшитиш 
учун унинг эшитиш қобилияти нормал бўлиши лозим. 
Шу билан бирга мия ярим шарлари пўстлоғидаги нутқ маркази нормал 
ривожланган, соғлом бўлиши зарур. Бу иккала марказнинг биттаси нормал 
ривожланган бўлмаса, болада нутқ пайдо бўлмайди. Кар-соқовларнинг эшитиш 
қобилияти бўлмаганлиги учун ҳам уларда нутқ йўқ. 
Боланинг нутқи тарбия, ўқиш, билим олиш, жараёнида ривожланади. 
Нутқнинг ривожланишида овоз чиқариб ўқиш, шеър айтиш, қўшиқ куйлаш, му-
сиқа тинглаш муҳим рол ўйнайди. Нутқнинг ривожланиши ўз навбатида 
одамнинг ўқиши, билим олиши, ҳунар ўрганишига, фикрлаш қобилиятига ва 
ижодий равнақи янада такомиллашувига имкон беради. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish