Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Олий нерв фаолиятининг типлари



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Олий нерв фаолиятининг типлари 
 
Олий нерв фаолияти бош мия ярим шарлари ва уларнинг пўстлоғида 
жойлашган нерв ҳужайралари (нерв марказлари)нинг нормал функциясига ёки 
улардаги кўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучига, тарқалиш 
тезлигига ҳамда уларнинг бир-бирига муносабатига боғлиқ. 
Шартли рекфлектор фаолияти нерв системасининг индивидуал хосса-


96 
ларига боғлиқ, олий нерв фаолиятини белгилаб берувчи шу хоссалар йиғиндиси 
ҳар бир организмнинг ирсий ҳусусиятларига ва аввало ҳаёт тажрибасига боғлиқ 
бўлиб, нерв системасининг типи дейилади. 
И.П.Павлов кўп йиллик илмий кузатишлари асосида миянинг нерв 
ҳужайраларидаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучига, тарқалиш 
тезлигига ва уларнинг бир-бирига муносабатига кўра одам олий нерв фаолияти-
ни 4 типга бўлган эди. 
1. Кучли, кўзғалувчан, мувозанатлашмаган, жонсарак тип. Бу типда қўз-
ғалиш ва тормозланиш кучли, аммо мувозанатлашмаган, қўзғалиш тормоз-
ланишдан устун туради, бу типга кирувчи болаларда шартли рефлекслар секин 
пайдо бўлади, ўрта ўзлаштиради, бирор ишга тез киришиб, тез совийди, эмо-
ционал реакциялари кучли, билар-билмас жавоб бериб ўз фикрини мақуллайди, 
топшириқларни ўз вақтида бажариб келмайди, секин пайдо бўлган шартли 
рефлекслар тез сўнади, мактаб ҳаётига қийинчилик билан кўникади, нутқи тез 
ва қўпол, характери ўзгарувчан, ўз ҳиссиётларини қийинчилик билан ушлайди, 
қизиққон, агрессив, тарбияга қийинчилик билан берилувчи, фақат тарбия 
асосидагина узоқ ва тизимли иш фаолиятига эга бўлади. 
2. Кучли, қўзғалувчан, мувозанатлашган, серҳаракат тип. Бу тип нерв 
процессларининг кучлилиги, кўзғалиш ва тормозланишнинг мувозанатлаш-
ганлиги ва ҳаракатчанлиги билан таърифланади. Бу типга кирувчи болаларда 
шартли рефлекслар тез ҳосил бўлиб, тез сўнади ва тез тикланади, улар мактаб 
ҳаётига тез кўникади, ўқиш ва ёзишни тез ўрганади, намунали хулққа эга 
бўлади, дарсларни аъло ўзлаштиради, уйга бэрилган вазифаларни ўз вақтида 
бажариб келишга ҳаракат қилади, нутқи тез ва равон, сўз бойлиги кўп, айтилган 
сўзларни тез илғаб олади, жонли, ҳаракатлари тез, турли имо-ишоралар билан 
ўз фикрини ифода қилади ва бошқа ижобий характерлар билан ажралиб туради. 
3. Кучли, қўзғалувчан, мувозанатлашган, кам ҳаракат тип. Бу типда кўз-
ғалиш ва тормозланиш кучли, аммо уларнинг ўрин алмашинуви суст. Бу типга 
кирувчи болаларда шартли рефлекслар секин ҳосил бўлади, тез сўнади ва секин 
тикланади, улар ўқиш, ёзиш ва гапиришни тез ўрганадилар, уларнинг хулқлари 
яхши, одобли, нутқлари секин ва равон, ҳис туйғулари паст бўлади. 
4. Нимжон ёки суст тип. Бу типда нерв процесслари сустлиги, кам қўз-
ғалувчанлиги ва мувозанатлашмаганлиги, яъни тормозланиш жараёнининг 
юқорилиги билан характерланади. Бу типга кирувчи болалар иш қобилияти 
паст, нутқи секин, яхши ривожланмаган, сўз бойлиги кам, қийинчиликлардан 
қўрқадиган, тез чарчайдиган, ўқиш, ёзишни секин ўрганадиган, мактаб ҳаётига 
қийинчилик билан кўникадиган, ўз ўртоғининг характерига ихтиёрсиз мосла-
шадиган, ўзлаштириш паст, характери беқарор, мақсадсиз, диққати 
беқарорлиги билан характерланади. 
И.П. Павловнинг фикрича, олий нерв фаолиятининг 4 типи одамлардаги 
Гиппократ томонидан аниқланган 4 темперамент мижозга мос келади. 
Гиппократ одамларда тўртта теиперамент- холерик, сангвиник, флегматик ва 
меланхолик темпераментларини аниқлаган. Жонсарак тип - холерик
ҳаракатчан тип - сангвиник, кам ҳаракатчан тип флегматик ва нимажон, кучсиз 
тип меланхолик темпераментига мос келади. Олий нерв фаолиятининг 
юқоридаги типлари соф ҳолда камдан-кам учраб, кўпинча битта индивидумда 


97 
ҳар хил типларга хос белги ва ҳусусиятлар аралашиб кетади. Олий нерв 
фаолиятининг типи нерв тизимининг наслга ўтган хоссалари билан 
индивиднинг ҳаёт даврида бошидан кечирадиган таъсирларидан таркиб топади. 
Натижада нерв тизимининг муайян типи вужудга келади. Олий нерв 
фаолиятининг туғма типи бола туғилган кундан бошлаб, атроф-муҳит ва 
ижтимоий шароит таъсирида шакллана боради ва ҳаёт мобайнида ўзгариб 
туради. 
Олий нерв фаолияти типининг ўзгариб туриш жараёнини пластиклик деб 
аталади. Олий нерв фаолиятининг юқорида кўрсатилган типлари туғма, яъни 
наслдан-наслга бэрилган бўлади. Бу белгилар асосан болалик даврларида 
яққолроқ кўринади, ёш катталашган сари ташқи муҳит, ота-она, ўқитувчилар, 
тарбиячилар ва атрофдаги кишиларнинг тарбиявий таъсири натижасида айрим 
типга хос бўлган белгилар маълум даражада ўзгаради, айниқса биринчи ва 
тўртинчи типнинг вакилларида ўзгариш анча сэзиларли бўлади, чунки уларнинг 
хулқ-атворидаги ёмон одатлар кўпроқ, бўлганлиги учун атрофдаги катта-
ларнинг тарбиявий эътибори уларга нисбатан кўпроқ, бўлади. 
Шундай қилиб, болалик давридаги олий нерв фаолиятининг типлари, 
яъни хулқ-атвор ёш ошган сари ўзгариб боради. Олий нерв фаолиятининг туғма 
кўриниши темперамент, уларнинг тарбия натижасида ўзгаришидан юзага 
келган ҳолати характер дейилади. Боғча, кичик мактаб ёшидаги болани тўғри 
тарбиялаш кўп жиҳатдан нервнинг типига ва хулқ атворининг шаклланишига 
боғлиқ бўлади. Бола улғаяр экан мия пўстлоғидаги қўзғалиш, тормозланиш 
жараёнлари, нерв жараёнларининг кучи ва ҳаракатчанлиги ҳамда бошқа 
хусусиятлар ўзгариб боради 
Тарихда яшаб ижод қилган буюк сиймолар ҳам маълум типга хос бўлган-
лар. Масалан: рус саркардаси А.В. Суворов холерик темпераментига, шоир А.С. 
Пушкин ҳам холерик темпераментига, сангвиникка шоир А.И. Герцен, 
Гончаров флегматикка, франсуз философи Рене Декарт, инглиз олими Чарлз 
Дарвин, поляк композитори Шопэн меланхолик тепераментига хос инсонлар 
бўлишган. 
И.П. Павлов биринчи ва иккинчи сигнал системаларининг ўзаро таъсир-
ланиш хусусиятларини ҳисобга олиб, одам нерв системасини иккита хусусий 
типга ажратиш мумкин деб топди. Шуларнинг биринчисини бадиий тип деб 
атади. Шоирлар, музикачилар, рассомлар ва бошқаларни у шу гуруҳга киритди. 
Бу гуруҳ кишиларида биринчи сигнал системаси иккинчи сигнал системасидан 
бирмунча устун туради. Иккинчи тип мутафаккирлар типи деб аталади. Бу 
гуруҳга олимлар, философлар, математиклар, филологлар ва бошқалар киради. 
Бу гуруҳга кирадиган кишиларда иккинчи сигнал системаси биринчи сигнал 
системасидан устун туради. Булардан ташқари оралиқ гуруҳ ҳам мавжуд. 
Оралиқ гуруҳга кирадиган кишиларда биринчи сигнал системаси иккинчи 
сигнал системасидан устун турмайди. 
Хулоса қилиб айтганда, олий нерв фаолиятининг типи ҳаёт давомида 
шаклланиб боради ва тарбия йўли билан ўзгартирилиши мумкин. 


98 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish