Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Хотира механизми.
Маълумки, ташқи ва ички муҳит таъсирида марказий 
нерв системасида, хусусан бош мия ярим шарлари пўстлоғининг нерв ҳужай-
раларида, олий нерв марказларида қўзғалиш пайдо бўлади. Бу қўзғалиш маълум 
вақтдан кейин сўнади, лекин унинг изи қолади, ана шу нерв марказларида 
қолган таъсир изи хотира дейилади. Демак, хотира турли воқеаларнинг, одам 
кўрган-кечирганларининг, бажарилган ишларнинг маълум вақт давомида эслаб 


107 
қолинишидир. 
Хотира қисқа ва узоқ муддатли бўлади. Қисқа муддатли хотирада таъсир-
нинг изи жуда оз вақт давомида сақланади. Бир вақтнинг ўзида одам еттитагача 
ҳар хил таассуротни қисқа муддат давомида эслаб қолиши мумкин. Масалан, 
айрим сўзларни, рақамларни, буюмларнинг хусусиятларини ва ҳоказо. Албатта, 
бунда ҳар бир одам нерв системасининг индивидуал хусусиятлари, тажрибаси, 
малакаси кабилар муҳим рол ўйнайди. 
Узоқ муддатли хотирада таъсирнинг изи мия ҳужайраларида узоқ муддат 
давомида, баъзилари умр бўйи сақланади. Содир бўлган воқеаларнинг эслаб 
қолиниши ихтиёрсиз ва ихтиёрий бўлади. Ихтиёрсиз эслаб қолиш одамнинг 
хоҳишига боғлиқ эмас, бунда одам учун аҳамиятга эга бўлмаган баъзи ўткинчи, 
тасодифий таъсирлар маълум вақт давомида сақланиб қолади. Ихтиёрий эслаб 
қолишда одам ташқи муҳитдаги воқеаларни, таъсирни танлаб, уларнинг 
кераклигини, зарурини, хоҳлаганини хотирада сақлайди. Воқеалар, таъсирлар 
кўп бўлганида уларнинг ҳаммаси эсда қолмайди. Кўп ёки оз воқеа таъсирини 
эслаб қолиш ва уларни оз ёки кўп муддат давомида сақлаш ҳар бир одамнинг 
индивидуал қобилиятига, ҳамда воқеалараинг аҳамиятига боғлиқ. 
Бундан ташқари, ҳар бир таъсир (ахборот, воқеа) қанча кўп такрорланса, 
шунча узоқ вақт эсда қолади. Шу билан бирга, ҳар бир одам нерв системаси-
нинг хусусиятларига кўра турли воқеаларни эслаб қолиши ҳар хил бўлади. 
Масалан, раҳмдил одам бошқаларнинг қайғусини узоқ эслаб қолади, улар 
ҳақида қайғуради, ёрдам кўрсатишга интилади. 
Таъсир қайси сезги органлари орқали қабул қилинишига кўра, хотиранинг 
қуйидаги турлари мавжуд: ҳаракат хотираси - бунда ёзиш, турли ҳаракатлар 
бажариш (рақсга тушиш, гимнастика машқларини бажариш, транспорт воси-
таларини ҳайдаш ва ҳ.к.) кабилар бош мия ярим шарларининг тепа қисмидаги 
нерв ҳужайраларида, яъни ҳаракат марказларида қолдирилган излар билан 
боғлиқ. 
Образли хотира - бунда атроф-муҳитнинг кўриниши, одамларнинг қиёфа-
си, мусиқа оҳанглари кабилар бош мия пўстлоғининг энса ва чакка қисмидаги 
нерв ҳужайралари, яъни кўриш ва эшитиш марказларида қолган излар билан 
боғлиқ. Бу хотира, айниқса, ёзувчиларда, рассомларда, актёрларда, созанда ва 
бастакорларда яхши ривожланган бўлади; 
Эмоционал хотира - одам бошидан кечирган ҳис-туйғуларини эслаб қоли-
ши билан боғлиқ. Бунда бош мия пўстлоғидаги бир нечта нерв марказлари 
иштирок этади, чунки воқеаларнинг ҳар актери ва мазмунига кўра улар бир 
неча сезув органлари орқали қабул қилиниши мумкин. Шундай қилиб, қайси 
сезги органи орқали қабул қилинишига кўра, унинг нерв марказида таъсирнинг 
изи хотира сифатида қолади. Ёш ортиши билан хотира механизми ҳам ўзгаради. 
Болаларда хотира нисбатан содда бўлиб, бу уларда ҳосил бўлган шартли
рефлексларнинг чидамлилиги ва мустаҳкамлилигига боғлиқдир. 
Миянинг тузилиши ва функционаллашуви даражасига қараб хотира 
механизми мураккаблашади. Бу эса хотиранинг ёшга нисбатан нотекис ривож-
ланишини юзага келтиради. Бошланғич мактаб ўқувчиларида хотира ҳажми 
ортади, эсда сақлаб қолиш тезлиги камаяди. Есда сақлаб қолиш ўсмирлик 
даврига келиб ортади. Ёш билан баробар пўстлоқ қисмларининг ривожланиши 


108 
эса аста-секинлик билан мантиқий абстракт хотирани пай бўлишига олиб 
келади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish