Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Из қолдирувчи шартли рефлекслар



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Из қолдирувчи шартли рефлекслар 
 
Нақд шартли рефлекс шартли таъсирловчи таъсир этганда ҳосил бўлади-
ган рефлексдир. Из қолдирувчи шартли рефлекслар шартли таъсирловчилардан 
сўнг мия яримшарлари пўстлоғи ҳужайраларида қолган из ҳисобига вужудга 
келади. ўқувчига маълум вазифа берилиши, у вазифани маълум вақтдан сўнг, 
бажариб, ўқитувчи айтган муддатда олиб келиб топшириши мазкур рефлексга 
мисолдир. 
Из қолдирувчи шартли рефлекслар мия яримшарлари пўстлоғида 
дастлабки қўзғалиш ўчоғи билан шартсиз рефлекснинг қўзғалиш ўчоғи 
ўртасидаги вақтинча нерв боғланиши натижасида келиб чиқади. Болаларда из 
қолдирувчи шартли рефлекслар катталардагига қараганда тез ҳосил бўлиши, 
жуда мустаҳкам ва аниқ бўлиши билан фарқ қилади. Бу рефлекслар бола икки 
ярим яшар бўлгандан кейин ҳосил бўла бошлайди. 
Қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг ўзаро таъсири 
 
Бош мия ярим шарлари пўстлоғига шартли тормозловчи таъсир этганда 
даставвал шу анализатор маркази тормозланади, сўнгра тормозланиш қўшни 
нейронларга тарқалади. Тормозланиш жараёни болаларнинг кундалик ҳаётида 
муҳим аҳамиятга эга. Бош мия нейронларининг кетма-кет уйғун фаолияти 
қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг алмашиниши натижасида амалга 
ошади. 
Болаларда тозмозланиш рефлекслари аста-секин ҳосил бўлиши билан 
бирга жараён машқ қилина боради, бинобарин, нерв жараёнлари уйғун кечади. 
Чақалоқларнинг мия ярим шарлари пўстлоғида барча ёшдаги болалар-
дагига нисбатан тормозланиш тез ва кенг ёйилади. Шунинг учун ҳам чақалоқ-
лар кундузи ҳам ухлайди. 4-6 ёшдан бошлаб ички шартли тормозланиш ривож-
лана бошлайди. Бу ёшда катта мия ярим шарлари пўстлоғининг аналитик-
синтетик фаолияти мураккаблашади. 
Болаларда шартли рефлексларнинг тормозланиши 
 
Болаларда шартсиз тормозланиш теварак-атрофдаги таъсирот ва ички 
органлардан келадиган нерв импульслари таъсирида вужудга келади. Масалан, 
қовуқнинг тўлиши юзага кэлтирилган шартли рефлексни тормозлайди. Ташқи 
тормозланиш чэтки таъсирловчининг кучига, юзага кэлтирилган шартли 
рефлекснинг мустаҳкамлигига ва боланинг ёшига (бола қанча ёш бўлса, шартли 
рефлекс шунча тез тормозланади) боғлиқ бўлади. 
Ўта тормозланиш 10-12 яшар болаларда 7-10 яшар болалардагига 
нисбатан секин ривожланади. Шартли рефлекснинг сўниш тезлиги боланинг 
ёшига, соғлиғига, олий нерв фаолиятининг типи ҳамда ҳосил бўлган шартли 
рефлекснинг тури, ҳамда мустаҳкамлигига боғлиқ, 11-12 яшар болалардаги 
шартли рефлекслар 8-10 яшарли болаларда юзага келтирилган шартли 


99 
рефлексларга қараганда тез сўнади. Овқатланишга нисбатан ҳосил бўлган 
шартли рефлексни сўндириш қорни оч болаларда қорни тўқ болалардагига 
нисбатан қийинроқ бўлади. 
Соғлом болаларда шартли тормозланиш ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, 
диференциялашган, шартли рефлекс 2-6 марталаб мустаҳкамланганда вужудга 
келади. Сўнган шартли тормозланиш вақт ўтиши билан яна асли ҳолига келади. 
Шартли тормозланишдан сўнг кетма-кет тормозланиш ривожланади. Баъзи 
ҳолларда шартли тормозланишнинг таъсири тугагандан сўнг, қўзғалиш яна 
ривожланади. 
Болаларда бефарқ таъсирловчи бир неча марта бирламчи, иккиламчи, 
учламчи ва бундан юқори тартибдаги шартли тормозланишни ҳосил қилиши 
мумкин. Улар ҳам узоқ сақланиши ва сўниши, асли ҳолига келиши мумкин. 
Шартли тормозланиш болаларни ўқитишда, одоб-ахлоқли ва интизомли қилиб 
тарбиялашда катта аҳамиятга эга. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish