Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Болаларда нутқнинг ривожланиши



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Болаларда нутқнинг ривожланиши 
 
Бола катта кишилар ва тенгдошлари билан бевосита мулоқатда бўлиб 
турар экан, турли сўзларни эшитиб, нутққа ўргана бошлайди. У 6-7 ойлигидан 
бошлаб эшитган сўзларидан бўғин ажрата олади. Булар таъсир кучига эга 
бўлади ва ташқи таъсирловчилар билан боғланади. Сўзлар аввал шартсиз 
таъсирловчиларнинг сигналлари, сўнгра шартсиз рефлексларнинг сигналлари 
сифатида таъсир этади, улар аста-секин шартли ва шартсиз таъсирловчи-
ларнинг ўрнини босиб кетади. 
5 ойлик бола сўзларга тушунади. Сўз оҳанги ва имо-ишораларга ҳаракат 
шартли рефлекслари ҳосил бўлади. Бир яшарлик бола 5-10 та сўзни айта олади. 
1,5 ёшдан бошлаб болада сўз бойлиги орта боради. 3 яшар бола 500 дан ортиқ 
сўзни билади. Боланинг сўз бойлиги машқ қилишга, ўзига хос хусусиятларига, 
тарбияга ва нерв системасининг хусусиятига боғлиқ. 
Бола олий нерв фаолияти типларининг хусусиятлари ва уларни 
тарбиялаш 
 
Бола туғилганидан кейин бир неча кун ўтгач, нерв системасида ўзгариш-
лар рўй беради. Масалан, холерик темпераментидаги бола тез-тез уйғонади ва 
қаттиқ йиғлайди. Меланхолик темпераментдаги бола эса узоқ ухлайди, кам 
йиғлайди, тинч бўлади. 
Ташқи муҳитдаги ҳодиса ёки предметлар билан уларнинг сўзда ифода 
етилиши боланинг иккинчи сигнал системасини ривожлантиришда катта 
аҳамиятга эга. Масалан, бир яшар болага «бурнингни кўрсат» деб ўргатилса ва 
бу 12-15 марта такрорланса, бола бурнини кўрсатади. Кейин «кўзингни кўрсат», 
«қўлингни кўрсат» ва ҳоказо сўзларга жавоб реакциясини олиш учун кўзини 
кўрсатолса ва сўзларни бир неча марта такрорланса кифоя бўлади. 
5 яшар бола аста-секин умумлашган сўзларни такрорлай бошлайди. Маса-
лан, ўйинчоқ, дарахт, ҳайвон ва бошқалар. Болада бу ёшда қон крет предмет-


101 
ларга нисбатан нутқ ҳосил бўлади. 3-5 яшар бола айрим шеърларни ҳаракатлар 
билан йодлайди. 5-6 ёшида ташқи дунёнинг кўпгина ҳодисаларини сўз билан 
умумлаштириш қобилияти ортади. 
И.К.Красногорский ва М.М.Колцова турли ёшдаги болаларда тажрибалар 
олиб бориб, унда сўз интеграцияси турли босқичда бўлишини кўрсатганлар. 
Турли босқичларда сўз интеграцияси ривожланишининг изчиллиги билан аниқ 
мисолда қисқача танишамиз. 
1. Интеграция даражасида сўз бола сезадиган маълум предметларнинг об-
рази ҳисобланади, яъни сўз сезилган предмет образининг эквиваленти бўлади. 
2. Интеграция даражасида сўз бир турдаги предметлардан бир неча сез-
гилар образи вазифасини бажаради. Масалан, қўғирчоқ сўзининг сигнал аҳа-
мияти якка сезиладиган образга нисбатан кенгроқ, лекин жуда ҳам аниқ эмас. 
3. Интеграция даражасида сўз турли хил предметлардан ҳосил бўладиган 
бир неча предметларни сезадиган образларни ифодалайди. Масалан, ўйинчоқ 
сўзи (коптокча, кубиклар, автомобил ва бошқалар). Бундай сўзнинг сигнал 
аҳамияти ниҳоятда кенг, аниқ образлардан узоқлашган бўлади. 
4. Интеграция даражасида сўз олдинги даражалардаги интеграцияларни 
умумлаштиради. Масалан, нарса сўзи: ўйинчоқ, идиш, мебел ва бошқа сўзларни 
умумлаштиради. Бундай сўзнинг сигнал аҳамияти кенг маънода бўлади. Бирин-
чи тартиб интеграция боланинг 2 ёшида ҳосил бўлади, иккинчи тартиб сўз 
интеграцияси бола ҳаётининг 2-йили охирида, учинчи тартиб сўз интеграцияси 
2-3 ёшда, тўртинчи тартиб интеграция эса 5 ёшда намоён бўлади. 5 ёшдан 7 
ёшгача бўлган даврда сўз орқали фикрлаш қобилияти ортади. Бу ёшда ички 
нутқ куртаклари ҳосил бўла бошлайди. Мактаб ёшидаги болаларда нутқнинг 
аҳамияти янада ортади. Сўз бойлиги кўпая борган сари абстракт фикрлаши ҳам 
орта боради. 
7-9 яшар болаларда катта ярим шарлар пўстлоғининг нерв ҳужайралари 
таъсиротларга чидамли бўлади.Боғча, бошланғич мактаб ёшидаги болалар нерв 
системасида қўзғалиш жараёнлари устун туради.10-12 ёшдан бошлаб, нерв сис-
темасидаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари мувозанатлаша боради. 7-10 
ёшда қўзғалиш жараёни устун бўлганидан нерв жараёнларининг ҳаракат-
чанлиги 11-13 яшар болалардагига нисбатан суст бўлади. Шунинг учун ҳам 
кичик мактаб ёшидаги болаларда ижобий шартли рефлексии салбий шартли 
рефлексга айлантириш бирмимча қийин кечади. 
Нерв системасида тормозланишга нисбатан қўзғалиш жараёни устун 
бўладиган болаларда шартли рефлекслар тез ҳосил бўлади, лекин юзага келган 
шартли рефлекслар тез сўнади. Нерв системасида кўзғалиши кучли бўлган 
холерик теипераментдаги болалар ҳаракатчан бўлади, турли ўйинларга тез 
қизиқади, бироқ бу қизиқиш тез сўнади. Холерик темпераментдаги болалар 
турли ўйинларни узоқ ўйнамайди. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish