Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Вегетатив нерв системаси 
 
Вегетатив нерв системаси ички органлар, қон томирлари, юрак мускули, 
терининг силлиқ мускуллари ва безларни нерв билан таъминлайди. Бу нерв 
системаси симпатик ва парасимпатик қисмларга бўлинади. 
Симпатик ва парасимпатик нерв системаси органлар функцияларига 
қарама қарши таъсир этади. Масалан, симпатик нерв системаси таъсирланганда 
юракнинг қисқаришлари сони ва кучи ортади, қон томирлари тораяди, меъда 
ичак йўлининг ҳаракат функциялари сусаяди, кўз қорачиги кенгаяди, моддалар 
алмашинуви тезлашади. Парасимпатик нерв системаси таъсирланганда эса 
юракнинг фаолияти сусаяди, баъзи қон томирлари кенгаяди, меъда ичак 
йўлининг ҳаракат функциялари ортади, кўз қорачиғи тораяди. 
Вегетатив нерв системасининг ишини бош миянинг турли соҳалари ва 
бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи бошқаради. Вегетатив нерв системаси 
ҳам ўз навбатида бош мия фаолиятига таъсир кўрсатади. Янги туғилган болада 
юрак дақиқасига 120-140 марта қисқаради, ёш ортган сари юрак қисқаришлари 
сони сийраклашади. 
Вегетатив нерв системаси ишининг ривожланиши ҳаракатларнинг ривож-


84 
ланишига боғлиқ, чунки скелет мускулларининг қисқариши рефлектор равишда 
юрак фаолиятига, овқат ҳазм қилинишига, нафас олишга, сийдик ажралишига, 
қон босими ортишига сабаб бўлади ва ҳоказо. Экстремал (фавқулодда) 
шароитда вегетатив нерв ситемаси ташқи таъсирларга жавоб бериб, айниқса, 
турли эмоционал реакцияларда қон айланиши, нафас олиш, ҳазм қилиш, 
айириш, ички секреция органларининг функционал ҳолатини ўзгартириш 
хусусиятига эга. Бунда юрак ритми, нафас олиш тезлашади, тер ажралиши, 
алмашинув жараёнлари ва шу кабилар кучаяди. 
Вегетатив нерв системасининг организм ички муҳити турғунлигини 
сақлашдаги роли айниқса муҳим. Масалан, ҳавонинг исиши, тер ажралишнинг 
кучайиши, периферик қон томирлар системасининг кенгайиши исссиқлик 
ажралиши билан кечади. Буларнинг ҳаммаси тана ҳароратини бир хил даражада 
тутиб туришга имкон беради ва организнинг исиб кетишига йўл қўймайди. 
Симпатик нерв ситемаси марказлари орқа миянинг кўкрак ва бел бўлимларида, 
парасимпатик нерв ситемасининг марказлари эса ўрта мияда, бош миянинг 
узунчоқ мия бўлимларида ва орқа миянинг думғаза бўлимида жойлашган. 
Вегетатив нерв системасини гипоталамус, қўнғир тана ва мия ўзагининг 
тўрсимон тузилмасида жойлашган марказлар идора қилиб туради. Гипоталамус 
катта ярим шарлар пўстлоғига тобе бўлган вегетатив марказ ҳисобланади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish