Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Буйракнинг микроскопик тузилиши



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Буйракнинг микроскопик тузилиши.
Буйракни бўйламасига кесиб қа-
ралганда, унинг тўқимаси икки қаватдан: ташқи қорамтир пўст қават ва ички 
оқимтир мағиз қаватдан иборат эканлиги кўринади. Буйрак тўқимаси мураккаб 
микроскопик тузилишга эга бўлган нефронлардан ташкил топган. Ҳар қайси 
буйракда 1 млн. атрофида нефрон бор. Нефронлар буйракнинг иш бошқарувчи 
асосий тузилмаси ҳисобланади. Улар мураккаб тузилган. Буйракнинг пўст 
қаватида воронка шаклдаги Шумлянский капсуласи жойлашган бўлиб, у икки 
қаватли юпқа пардадан ташкил топган. Ушбу капсуладан биринчи тартиб эгри-
бугри калавасимон каналчалар бошланиб, буйракнинг пўст қаватидан мағиз 
қаватига ўтади. Буйракнинг мағиз қисмида калавасимон каналча тўғриланиб, 
юқорига бурилади. Бу бурилиш жойи Генли қовузлоғи деб аталади. Сўнгра у 
яна буйракнинг пўст қаватига ўтиб иккинчи тартиб эгри-бугри калавасимон 
каналчани ҳосил қилади. У чиқарувчи каналга туташади. 
Калавасимон каналчаларнинг узунлиги 120 км, атрофида бўлади. Чиқа-
рувчи канал буйркнинг пўст ва мағиз қаватлари орқали ўтиб, буйрак жомига 
қуйилади. Ундан эса юқориги сийдик йўли бошланади. 
Шумлянский капсуласига артерия томири кириб, майда томирчаларга, 
яъни тўрсимон шаклдаги капиллярларга бўлиниб, Малпиги тугунчасини ҳосил 
қилади. Бу тугунчанинг капиллялари яна бир бири билан қўшилиб, капсуладан 
чиқувчи артерия томирини ҳосил қилади. Шу томир капсуладан чиқиб, янада 
майда капилярларга бўлинади, улар эса эгри-бугри калавасимон каналчалар ва 
Генли халқаси атрофини тўрсимон шаклда ўрайди. Шундай қилиб, буйракда 
қон айланишининг асосий хусусияти шундан иборатки, артерия қони икки 
жойда тўрсимон шаклдаги капиллярлар орқали ўтади. Шундан кейин артерия 
капилляр томирларидан вена капилляр томирлари бошланади. Улар бир-бири 
билан қўшилиб, буйрак венасини ҳосил қилади. 
Сийдик йўли
буйрак жомидан бошланиб, қориннинг орқа девори бўйлаб 
пастга тушади ва сийдик пуфагига туташади. Сийдик йўлининиг узунлиги катта 
одамда 30 см бўлиб, унинг девори уч қаватан: ички - шиллиқ қават, ўрта-
мускул қават ва ташқ-сероз қаватдан иборат. Буйракда филтрланиб ҳосил 
бўлган сийдик, сийдик йўли орқали сийдик пуфагига узлуксиз қуйилиб туради. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish