Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Буйраклар функциясини бошқарилиши



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Буйраклар функциясини бошқарилиши.
Буйраклар, сийдик ҳосил 
бўлиши нерв ва гуморал йўл билан бошқарилади. Симпатик нерв толалари буй-
рак қон томирларини торайтириб, сийдик ажралишини камайтиради. Пара-
симпатик нерв толалари эса буйрак қон томирларини кенгайтириб, сийдик 
ажралишини кўпайтиради. Бу нервларнинг маркази орқа ва бош мияда жой-
лашган. Бош миянинг пастки соҳасида жойлашган гипофиз безининг орқа 
миянинг бўлагида синтезланадиган антидиуретик гормони (АДГ) буйрак эгри-
бугри каналчаларининг деворига таъсир этиб, реабсорбсия жараёнини кучай-
тиради ва сийдик ажралишини камайтиради. Қалқонсимон безда синтез-
ланадиган тироксин гормони, аксинча, реабсорбсия жараёнини пасайтириб, 
сийдик ажралишини кўпайтиради. Ажартиладиган сийдик миқдори истеъмол 
қилинадиган суюқлик миқдорига боғлиқ, иссиқ шаоитда иссиқ вақтда, 
жисмоний иш бажарганда сийдик ажралиш камаяди, чунки тер ажралиши 
кўпаяди. 
Сийдик айришининг ёшга оид хусусиятлари.
Буйрак болаларда катта-
ларга қараганда пастроқда туради. Шунда ҳам ўнг буйрак чап буйракка қара-
ганда пастроқда жойлашган. 
13 ёшгача буйракларнипг вазни, тузилиши, функцияси ўзгариб боради. 
Янги туғилган болада буйракнинг вазни 11-12 г, 1 ёшда 36-27 г, 5 ёшда 55-56 г, 
7 ёшда 82-84 г, 13 ёшда 100-102 г, 15 ёшда 115-120 г бўлади. 
Бола ўсиб ривожланган сари буйрак массаси ва физиологик хусусиятлари 
ўзгариб боради, лекин бу жараёнлар айниқса бола ҳаётининг биринчи йилида 
13-15 ёшида (балоғатга етилиши) ва 20 ёшида сезиларли даражада бўлади. Ёш 
улғайган сари қовуқнинг ҳажми 200 мл. га тенг бўлса, 10 ёшли болаларда 600 


178 
мл. га 12 ёшли болаларда эса 1000 мл. га тенг бўлади. Бироқ қовуқ бутунлай 
тўлмасдан туриб сийдик чиқарилиши мумкин. 
Эмадиган болаларда сийдик ҳосил бўлиши бола танасининг ҳар м
2
сатҳига 
ҳисоблаганда катталарникидан 2-3 марта ортиқ бўлади. 7-9 ёшгача камайиб 
жинсий балоғат ёшида бир оз ортади. 1-3 ёшда бир кеча-кундузда 760-820 см
3
5-6 ёшда 1 дм
3
, 7-8 ёшгача 1-3 дм
3
12-13 ёшгача 1,9 дм
3
сийдик ҳосил бўлади. 
Болаларда моддалар алмашинуви жадал борганидан сийдикнинг таркиби 
катталарникидан фарқ қилади, таркибида органик моддалар ва минерал тузлар 
нисбатан кам бўлади. Ёш ортиши билан сийдикнинг таркиби ва хоссаси ўзгариб 
боради. Болаларда сийдик кўпроқ ҳосил бўлади. Бир ёшгача бўлган бола бир 
суткада 350-380 мл, бир ёшда 750 мл, 4-5 ёшда 11 атрофида, 10 ёшда 1,5 1, 15-
16 ёшда 21 сийдик ажратади. 
Бир ёшда сийдик ажратишга шартли рефлекс ҳосил бўлмайди, шу 
сабабли бола сийдик тутиб туролмайди, чунки сийдик чиқариш нерв марказ-
лари яхши ривожланмаган бўлади. 2 ёшдан бошлаб сийдик тутиб туришга 
шартли рефлекс ҳосил бўла бошлайди ва тобора ривожланиб боради. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish