Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Мускул системаси 
 
Одам организмида 600 дан ортиқ мускул бўлиб, катта ёшли одам танаси 
вазнининг 45-50% ни ташкил қилади. Одамнинг ҳаракатлари, меҳнат фаолияти, 
нутқи, нафас олиш ҳаракатлари ва бошқа физиологик функциялари мускул-
ларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, рефлектор ҳаракат қилиши натижасида содир 
бўлади. Мускуллар атроф-муҳитдаги турли омилларнинг сезги органларига 
таъсир қилиши ва ана шу таъсирнинг марказга интилувчи нервлар орқали бош 
мияга этиб бориб, анализ-синтез жараёнлари натижасида марказдан қочувчи 
нервлар орқали мускулларга келиши туфайли ҳаракатланади. Бундан ташқари, 
ички органларнинг фаолияти скелет мускулларининг функционал ҳолатига 
рефлектор равишда таъсир этади.
Мускуллар ҳаракатланиш органи бўлиб, нерв толалари ва бириктирувчи 
тўқималардан тузилган. Мускул тўқимаси ҳужай-ралардан ташкил топган, 
бўлиб, ҳужайранинг ичидаги қисқарувчи толалар миофибриллар деб аталади. 
Мускул тўқимасининг тузилиши ва функциясига кўра кўндаланг йўлли ва 
силлиқ мускулларга ажратилади. Кўндаланг йўлли мускуллар, асосан скелет 
мускуллари бўлиб, силлиқ толали мускуллар эса ички органлар, қон томирлар 
деворида учрайди. Мускул мускул толалари йиғин-дисидан иборат бўлиб, бу 
толалар бириктирувчи тўқима ёрдамида ўзаро бириккан. Мускул ташқи томон-
дан ҳам бириктирувчи тўқима билан ўралгандир. 
Ҳар қандай мускулнинг бошланиш қисми - боши ва бирикиш қисми –ду-
ми бўлиб, кенг танаси, яъни қорни мускул толаларидан тузилган. Мускул боши 
билан танага яқин суякка, думи билан танадан узоқроқдаги суякка бирикиб, 
қисқарганда бўғимда ҳаракат содир бўлади. Мускул толаларининг йўналишига 
қараб дуксимон, ярим пацимон, икки ёқлама пацимон, тасмасимон ва икки 
қоринчали бўлиши мумкин. Ҳар қайси мускул ташқи томондан бириктирувчи 
тўқимадан тузилган юпқа парда билан ўралган, бу парда фасция деб аталади. 
Фасция алоҳида мускулни, бир қанча мускулни ва мускулларнинг ҳаммасини 
ўраб туриши мумкин. 
Юмалоқ мускуллар оғиз, кўз атрофида учрайди. Калта йўғон мускуллар 
бақувват бўлиб, юқориги, пастки камарларда ва гавда орасида учрайди (маса-
лан, думбанинг делтасимон мускуллари). Организмдаги мускуллар бошланиш, 
бирикиш жойига кўра, елка-билак мускули, функциясига кўра, чайнаш мус-
кули, букувчи мускуллар ва ҳоказо, тузилишига кўра, икки бошли ярим пайли 
мускул ва бошқалар; жойлашишига кўра пешона, елка мускуллари ва ҳоказо; 
шаклига кўра трапециясимон, ромбсимон мускуллар деб аталади ва ҳоказо. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish