Шартли рефлекслар ҳақида таълимот.
Организмнинг барча
рефлекслари икки гуруҳга шартли ва шарциз рефлексларга бўлиб
ўрганилади. Шарциз рефлекслар, туғма, наслдан-наслга ўтувчи, ҳаѐт
давомида деярли ўзгармай қоладиган реаксиялар бўлиб, бош мия ярим
шарлар пўстлоғининг иштирокисиз рўѐбга чиқади. Шартли рефлекслар
шарциз рефлекс асосида ҳаѐт давомида ҳосил бўлиб, зарурияти қолмаганида
йўқолиб, наслдан-наслга ўтмайди, мия пўстлоғини иштирокида рўѐбга
чиқади. Шартли ва шарциз рефлексларни бир-биридан фарқини аниқ
тасаввур етиш учун сўлак ажралишига таалуқли шартли ва шарциз
рефлексларни кўриб чиқайлик. Янги тугилган қўзи онасини еммасдан сўлак
безлари сўлак ажратмайди ва онасини эмабошлаганида ҳосил бўлган сўлак
ажралиши шарциз рефлекс йўли билан юзага чиқади. Бу рфлексда қўзи
онасини емаѐтганида оғзига тушаѐтган сут оғиздаги ресепторларни қўзғатиб,
ресепторлар қўзғалишни марказга интилувчи нерв толаларига бериб, у
518
орқали узунчоқ миядаги сўлак ажратиш марказига бориб уни қўзғатади.
Узунчоқ миядаги марказнинг қўзғалиши катта ярим шарлар пўстлоғидаги
сўлак ажратиш марказини қўзғалиши билан давом етиб, узунчоқ миядаги
марказ фаолияти мия пўстлоғидаги олий марказ назоратида бўлади. Демак,
мия ва пўстлоқдаги марказлар қўзғалиб, таъсиротни анализ ва синтез қилиб,
ҳосил бўлган жавоб реаксияси узунчоқ миядан М.Қ.Н. орқали сўлак
безларига юборилади ва сўлак ажралабошлайди. Кейинги кунларда қўзи
онасини узоқдан кўриб, ҳали уни еммасдан сўлак безлари сўлак
ажратабошлайди, яъни сутни еммай балки онасини узоқдан кўриши сўлак
ажратиш учун кифоя бўлади яъни шартли рефлектор йўл билан сўлак
ажралади. Қўзи ҳар гал сут еммоқчи бўлиб ҳаракат қилганда онасини кўрган
ва эмган. Яъни, ҳар бир марта, олдин мия пўстлоғидаги кўриш маркази, сўнг
сўлак ажратиш маркази қўзғалган. Бундай тартибда қўзғалиш бир неча марта
такрорланганидан сўнг бу марказлар ўзаро алоқадор бўлиб қолади.
Алоқадорлик мустаҳкамланиб, барқарорлашиб болани кўриш пўстлоғидаги
кўриш қисми қўзғалиб қолмай балки у билан алоқадор бўлган сўлак ажратиш
олий марказининг қўзғалиши сабаб бўлади. Сўлак ажратиш марказини
қўзғалиши узунчоқ миядаги сўлак ажратиш марказини қўзғатиб, узунчоқ
миядаги марказнинг қузғалиши М.Қ.Н.ни тегишли толалари орқали сўлак
безларига ўтказилиб, сўлак ажратилишига сабаб бўлади. Демак, шарциз
рефлексни рўѐбга чиқишида нормада ҳам пўстлоқ иштирок етади, лекин бу
вактда пўстлоқнинг иштироки шарт бўлмай, пўстлоқдаги марказ
қўзғалмаганида ҳам шарциз рефлекс ҳосил бўлаверади. Лекин шартли
рефлекс ҳосил бўлишида мия пўстлоғини иштироки зарурий шарт бўлиб,
шартли рефлекс пўстлоқдаги икки марказни ўртасида юзага келган
алоқадорлик туфайли ҳосил бўлади. Шартли рефлекс ҳосил бўлганида
пўстлоқдаги марказлар ўртасидаги алоқадорлик вақтинча функсионал
алоқадор бўлиб, бу марказлар ўртасида анатомик боғланишлар ҳосил
бўлмайди. Яъни бу марказлардан бири бир қанча вақт иккинчиси билан бирга
қўзғалмай қолса, марказлар ўртасидаги боғланиш вақтинча узилиб, бу
шартли рефлексни йўқолишига олиб келади. Бу шартли рефлексни қайта
тиклаш мумкин. Буни учун ҳар иккала пўстлоқдаги марказлар яна бир неча
марта бирга қўзғатилиши керак. Шартли рефлекс ҳосил бўлиши учун шарциз
таъсирот билан шартли таъсирот таъсир қилиши лозим.
Қўзиларда сўлак ажралишини шартли рефлексини ҳосил бўлишини
тахлил қилганимизда қўзи сут емганидан сўнг, онасини кўрган пайтда сўлак
ажралишини кўрдик. Шу пайтда онанинг кўриниши шартли, оғизга емилган
сут шарциз таъсиротдир. Демак, шартли рефлекс ҳосил бўлиши учун шартли
таъсирот шарциз таъсиротдан олдин таъсир қилиши лозим ва шу таъсирот
билан бирга давом етиб уни мустаҳкамлаши керак.
Шарциз рефлекслар турга хос бўлиб шартли рефлекс индивидга хос
бўлган рефлектор реаксиялардир. Сўлак ажратиш ҳамма ҳайвонларга хос ва
бир турдаги ҳайвонларда сўлак ажратиш бир хил бўлиб, сут емизувчи
ҳайвонларнинг барчаси оғзига озуқа тушганида сўлак ажратади. Баъзан
519
ҳайвон ўзининг конкрет яшаш шароитига биноан қўшимча таъсиротга ҳам
сўлак ажратиши кузатилади.
Масалан: шарциз таъсирот билан бирга
давом етадиган бошқа таъсирот-ҳарорат, ѐруғлик, товуш, химиявий
моддаларга шартли рефлекс, ҳосил қилиш мумкин. Шундай қилиб, мия
пўстлоғини вазифаси навбатма-навбат қўзғаладиган турли марказлар
ўртасида функсионал боғланиш ҳосил қилиш, яъни шартли рефлекс ҳосил
қилишдан иборат. Шулардан келиб чиқиб, пўстлоқ фаолиятини мазмуни
деганда шартли рефлекс ҳосил қилиш, мустаҳкамлаш, шароит ўзгарганда
сўндириш, йўқотиш тушунилади. Демак, ҳосил бўлган ҳар бир шартли
рефлекс муҳитнинг организм олдига қўйган янги вазифасидир. Ташқи
муҳитни узлуксиз ўзгариши организм олдига янги-янги вазифаларни қўяди.
Организм еса уларга жавоб реаксияларини ишлаб чиқаради.
Организм шартли рефлекслрни ҳосил қилиб ташқи муҳитга
мослашиб, ҳаѐт учун аҳамияти қолмаганларини-ескирганларини йўқотади.
Масалан: олдин қўнғироқ чалиниб, ҳайвонга озиқа берилиб, бу ҳодисани бир
неча марта такрор-ланаборилса ва кейинчалик биргина қўнғироқ
чалинишини ўзи сўлак ажрали-шини юзага келтиради яъни қўнғироқ овозига
шартли рефлекс ҳосил бўлади. Бу вақтда пўстлоқдаги ешитиш қисми билан
сўлак ажратиш олий қисмлари орасида функсионал алоқа ҳосил бўлиб,
қўнғироқ чалинишига сўлак ажралабошлайди. Демак, қўнғироқ чалиниши
ҳайвоннинг ўша вақт оралиғида ҳаѐт учун озиқала-нишига алоқадор сигнал
ѐки аҳамиятли таъсирот. Кейинчалик қўнғироқ чалиниб ҳайвонга овқат
берилмай қўйилса, ҳайвон қўнғироқ чалинишига сўлак ажратмай қўяди.
Қўнғироқ чалиниши ва овқат берилиши бирга бўлмаганлиги учун пўст-
лоқдаги сўлак ажратиш ва ешитиш қисмлари орасида алоқа узилади.
Қўнғироқ чалиниши, ҳайвон ва унинг озиқаланиши учун аҳамияциз бўлиб,
шартли рефлекс сўнади. Демак, шартли рефлекс ҳосил қилинганидан сўнг
уни йўқолиб кетмаслиги учун шартли таъсирот шарциз таъсирот билан
қувватланиб турилиши лозим.
Ҳайвон озиқаланиш, ҳимояланиш ѐки ўзи учун зарур шартли
рефлексларни ҳосил қилиб, яшаѐтган шароитда ҳаѐт учун аҳамиятини
йўқотган шартли рефлексларни йўқотиб зарурият туғилганида уларни
тиклайди.
Шартли рефлексларнинг биологик аҳамияти. Шарциз рефлекслар
организмнинг наслдан-наслга ўтадиган туғма рефлекслари бўлиб, ташқи
муҳит ўзгармаса, ҳайвонни шу муҳитга мослашувини таъминлайди.
Шартли рефлексларнинг организм учун аҳамияти катта бўлиб, муҳит
тўхтовсиз ўзгариб, организм хилма хил таъсиротларга учраб, шу
таъсиротларга организм шартли рефлекс ҳосил қилиб аниқ ва мукаммал
жавоб беради. Шартли рефлекслар туфайли организм таъсирот бўлишини
олдиндан билиб, жавоб беришга ҳозирлик кўради ва таъсиротга нисбатан енг
кулай вазиятни егаллайди. Масалан: ҳазм жараѐнларига хилма-хил шартли
рефлекслар ҳосил бўлганлиги туфайли, ҳайвон озуқани истеъмол қилмасдан
уни ҳазм қилишга тайѐргарлик кўради. Озиқани кўриниши ҳиди, озиқаланиш
520
вақти ва озиқаланишга алоқадор бошқа таъсиротлар, ҳайвон озуқани
олмасдоноқ ҳазм системасининг турли қисмларидан тегишли ҳазм ширалари-
сўлак, меъда шираси, меъда ости безининг шираси, ўт суюқлиги ва бошқалар
ажралади ва истеъмол қилинган озуқалар олдиндан ажралган ширалар
таъсирига дучор бўлиб яхши ҳазмланади.
Шартли рефлекс ҳосил бўлиши натижасида ҳайвон турли хавф
хатардан ҳимояланади. Ҳайвон боласи ҳали йиртқич ҳайвонни кўрмаган
бўлса, у йиртқич ҳайвондан қочиб ўзини ҳимоя қилмайди. Ҳайвон тажрибаси
ортиши билан таъсиротларга шартли рефлекс ҳосил қилиб йиртқич ҳайвонни
кўриниши билан қочишга ҳаракат қилади. Демак, шартли рефлекслар
организмларни бошқа муҳитга мослашишида шарциз рефлекслардан юқори
туриб, организмнинг турли таъсиротларга олдиндан тайѐрланишига ѐрдам
беради.
Шартли рефлексларни ҳосил қилишда қўйидаги қонуният ва
қоидаларга риоя қилиниши лозим.
1.Шартли таъсрот шарциз таъсиротдан 10-20 секунд олдин таъсир
қилиши лозим.
2.Шартли ва шарциз таъсирот иккаласи бир неча марта биргаликда
таъсир қилиши лозим.
3. Шартли ва шарциз таъсиротлар кучи ўртача бўлиши лозим.
4. Ҳайвон мия ярим шарлар пўстлоғини активлиги нормал, организмда
патологик жараѐнлар бўлмаслиги, тажрибада қўлланилган шартли ва шарциз
таъсиротдан бошқа ѐт таъсиротлар организмга таъсир қилмаслиги керак.
Шартли рефлекс ҳосил қилиш усуллари. Шартли рефлекс ҳар хил
таъсиротлардан ўзгаришини инобатга олиб, шартли рефлес ҳосил
қилинаѐтган ҳайвон експерементатор ва тажрибага алоқаси йўқ таъсирлардан
ажратилиши лозим, яъни тажрибада ҳайвонни чет товуш, ҳид, ҳарорат,
ѐруғлик ва бошқа таъсирлар кираолмайдиган махсус камерага жойлаштириб,
шартли рефлекс учун керакли асбоб ва мосламалар камера ичида бўлиши
керак. Шартли рефлексни бирнеча хил усуллар билан ҳосил қилиш мумкин.
1. Сўлак ажратиш усули-И.П.Павлов бу усул ѐрдамида бош мия ярим
шарлар фаолиятини ўрганган бўлиб, бунинг учун ҳайвон сўлак бези
лунжидан ташқарига чиқариб тикилган ва сўлак ажралишига шартли рефлекс
ҳосил қилинган. Ҳар хил ҳайвонлар сўлак безларидан сўлак бир хилда
ажралмаганлиги учун, бу усулдан қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг олий
нерв фаолиятини ўрганишда кам қўлланилади.
Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида шартли рефлексларни ҳимояланиш,
ҳаракат, ҳаракат - овқатланиш усулларидан фойдаланилади.
Ҳимояланиш - ҳаракат усули қўлланилганда оѐқни шарциз рефлекси
асосида шартли рефлекс ҳосил қилинади. Бунинг учун тажриба ҳайвонининг
олдинги оѐқ билакузук бўғини атрофи жундан тозаланиб, физиологик еритма
билан намланиб, индуксион ғалтакга уланган електродлар боғланади.
Индуксион ғалтакдан берилаѐтган таъсирот шарциз таъсирот, ҳуштак,
қўнғироқ чалиш, терини иситиш ѐки совитиш ѐки бошқа сигналлардан
521
шартли таъсирот сифатида фаойдаланилади. Олдинги оѐқларни букиш
шартли рефлекси ҳосил қилинади. Шу пайтда шартли таъсирот берилганида
1-5 секунд ўтиши билан оѐқ електр токи билан таъсирланиб, тажриба бир
неча марта такрорлангандан кейин шартли рефлекс ҳосил бўлиб, оѐқ
ҳаракатлари пневматик мослама ѐрдамида кимографга ѐзиб олинади.
Ҳаракат овқатланиш усули ѐрдамида шартли рефлекс ҳосил қилиш
учун ҳайвон еркин ҳаракатланадиган камера ѐки хонага жойлаштирилиб,
озуқани шарциз, қўнғироқ. ѐруғлик сигналлари ва бошқаларни шартли
таъсирот сифатида қўллаб, ҳайвонни тегишли жойга ҳаракат қилиб бориб
овқатланишга шартли рефлекс ҳосил қилинади. Шартли рефлекс ҳосил
қилинганидан сўнг биргина шартли таъсирот ҳайвонни озиқаланиш жойига
ҳаракат қилиб боришига сабаб бўлади.
Шартли рефлексларни турлари. Шартли рефлекслар бир неча хил
бўлиб: шартли таъсирот хилига қараб табиий ва сунъий шартли рефлекслар
фарқ қилинади. Шартли рефлекс ҳосил қилиш учун қўнғироқ, ҳар хил
ѐруғлик сигналлари, метраномнинг табраниши сунъий таъсирлардан шартли
таъсиротчи тариқасида фойдаланилади ва буларга ҳосил бўлган шартли
рефлекслар сунъий шартли рефлекс дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |