Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Катта ярим шарлар пўстлоғининг ҳужайра структураси



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet264/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

 
Катта ярим шарлар пўстлоғининг ҳужайра структураси.
 
Мия пўстлоғи 
нерв ва таянч тўқима-нейроглия ҳужайраларидан тузилган бўлиб, катта ярим 
шарлар пўстлоғида нерв ҳужайралари устма-уст жойлашиб бир неча қаватдан 
иборат. 
1.Қават - малекулляр қават-пўстлоқнинг енг ташқи қавати, нейроглия 
ҳужайраларидан ташкил топган бўлиб, нерв ҳужайралари камдир. 
2.Қават - ташқи донали қават турли шаклдаги майда нерв 
ҳужайраларидан иборат. 
3.Қават - ўрта ва катта пирамидасимон ҳужайралардан тузилган. 
4.Қават - ички донадор қават- майда ҳужайралардан иборат. 
5.Қават - ганглиоз қават Беснинг катта пирамидасимон ҳужайраларидан 
иборат. 
6.Қават - полиморф ҳужайралар қавати иккига бўлиниб: учбурчаксимон 
ҳужайралардан ташкил топган ташқи қават ва дуксимон ҳужайралардан 
ташкил топган ички қаватдан иборат. 
Мия 
пўстлоғининг фаолиятида нерв ҳужайраларидан ташқари 
пўстлоқнинг турли қисмларини ўзаро ва М.Н.С.сининг қуйи қисмлари билан 
боғланишини таъминловчи нерв толаларини ўрни муҳимдир. 
Миянинг оқ моддасини ташкил етувчи нерв толалар уч хилдир: 
1) ассосион яъни бириктирувчи толалар, бир ярим шарни икки қисмини 
ўзаро боғлайди. 
2) коммисурал яъни туташтирувчи толалар, икки ярим шарнинг ўзаро 
симметрик қисмларини бир-бири билан боғлайди. 
3) проексион, ўтказувчи толалар, пўстлоқ билан М.Н.С.си қуйи 
қисмидаги кулранг модда тўпламларини бир-бири билан боғлайди. Бу уч хил 
толалар афферент ва ефферент толалардан иборат.
2.Бош мия ярим шарлар пўстлоғи 
дастлаб И.М.Сеченов томонидан 
ўрганилиб Бош мия рефлекслари деган асарида таърифланиши асосида 
олий нерв фаолияти ҳақида таълимотга асос яратилди. Кейинчалик пўстлоқ 
фаолияти И.П.Павлов томонидан атрофлича ўрганилди. И.П.Павловнинг 


516 
шартли рефлекслар усули катта ярим шарлар пўстлоғининг фаолиятини 
ўрганишда катта аҳамиятга ега бўлиб, шу усул асосида катта ярим шарлар 
физиологиясини ўрганишга имконият туғилади. И.П.Павлов пўстлоқ 
фаолиятини атрофлича ўрганиб, олий нерв фаолияти ҳақида учта
материалистик принсипни илгарига суради. 
1.Детерминизм принсипи-табиатда содир бўладиган ҳар қандай 
ҳодисаларнинг сабаби бўлгани каби катта ярим шарлар пўстлоғида юзага 
келадиган ҳодисалар ҳам маълум бир сабабга боғлиқдир. Биз баъзан бирор 
жараѐнни сабабини аниқлаѐлмасак, бу уларни сабаби йўқ деган хулосага 
олиб келмаслиги керак, уни аниқлаѐлмаслигимиз биз қўллаѐтган усулларни 
мукаммал емаслигига боғлиқ бўлиши мумкин.
2.Анализ ва синтез принсипи. Мия пўстлоғи таъсиротларни анализ 
қилиб, қисмларга ажратади. Шу қисмларни дарров бирлаштириб, яхлитлай-
ди, синтез қилади. Пўстлоқнинг анализ фаолиятига биноан предметнинг 
алоҳида - алоҳида шакли фарқ қилиниб, ранги, ҳиди ажратилади, синтез
фаолияти туфайли белгили предмет ҳақида тушинча ҳосил қилиниб, 
таъсиротни келтириб чиқадиган предмет ҳақида якун ясалади. 
3.Тузилиш структура принсипи организмдаги исталган жараѐн заминида 
белгили структура ѐтиб, ҳар бир жараѐни анатомо физиологик бирлик, 
тегишли структура келтириб чиқаришини асослайди. Демак организм 
жараѐнлари моддий бўлганлиги учун пўстлоқдаги жараѐнлар ҳам моддий 
бўлиб уларнинг ҳам моддий асоси-структураси бор. 
Катта ярим шарлар пўстлоғи турли қисмларининг функсионал ва 
структура ҳусусиятлари. 
О
рганизмда бирор функсиянинг бошқарилишида 
бош мия катта ярим шарлар пўстлоғининг қайси қисми иштирок етиши 
тўғрисида жуда кўп қарама-қарши фикрлар айтилган бўлиб, баъзи олимлар 
бош мия пўстлоғининг маълум бир нуқтаси маълум бир функсияни бажаради 
деса, бошқалари бу фикрни инкор қилган. Улар мия пўстлоғининг барча 
қисми структура ва функсионал жиҳатидан бир хил деб ҳисоблаб, маълум 
бир функсияни бошқарилишида бутун мия пўстлоғи иштирок етади деганлар. 
Бош мия ярим шарлар пўстлоғини турли қисмлари турли функсияларни 
бошқаришини И.П.Павлов исботлаган. У мия пўстлоғининг тегишли 
қисмларида муайян функсияларни бошқарадиган ихтисослашган ҳужайралар 
гуруҳи, анализаторлар ядроси жойлашганлигини, анализаторлар ядроси 
пўстлоқда тарқоқ жойлашган ҳужайралар билан боғланган бўлиб, улар 
ўртасида чегара йўқ деб тушунтиради. Шунинг учун ҳам пўстлоқнинг 
бирорта ядроси шикастланса, унинг вазифасини пўстлоқни турли қисмларида 
жойлашган анализаторлар билан боғлиқ ҳужайралар маълум даражада 
бошқаради. Лекин бу ҳужайралар анализаторлар ядросига ўхшаш мукаммал 
анализ ва синтез қила олмайди, яъни у ядро вазифасини тўлиқ бажара 
олмайди. Демак, мия пўстлоғида маълум функсияларни бажарадиган 
марказлар борлиги нисбий тушунча бўлиб, белгили функсияни юзага 
чиқишида пўстлоқни турли қисмидаги ҳужайралар қатнашар екан. 


517 
Бир хил функсияларни бошқаришда ихтисослашган пўстлоқ ҳужай-
ралари тузилиш ва функсионал ҳусусиятларига кўра бир қанча қисмларга
бўлиниб, катта ярим шарлар пўстлоғининг қисмлари қуйидагилардир. 
Кўрув қисми-пўстлоқдаги кўрув анализатор қисми пўстлоқ енса 
соҳасида жойлашган. Пўстлоқни чакка қисмида эшитиш анализаторининг 
марказий қисми жойлашган бўлиб, эшитув қисми дейилади. Тери, чандир, 
пайлардан келадиган таъсиротлар пўстлоқнинг марказий нуқтасида, Роланд 
эгатининг орқа соҳасида анализ ва синтез қилиниб, пўстлоқнинг бу қисмини 
тери ва проприорецепсиянинг пўстлоқ қисми деб аталади. пўстлоқдаги 
Роланд эгатининг олдинги қисми ҳарорат реаксияларини бошқаришда 
қатнашади. Ҳаракатни юзага чиқарадиган гавда мускулларининг фаолиятини 
рўѐбга чиқарадиган қисмга матор қисм дейилади. Пўстлоқнинг матор 
қисмидан йирик пирамидал ҳужайралар пўстлоқ ости ядролари, МНС.сининг 
қуйи қисми ҳатто орқа мия билан боғлангандир. Йирик пирамидал 
ҳужайраларнинг ўсимталари пўстлоқнинг тарғил тана. қизил ядро, қора 
субстансия, мияча ва орқа миянинг ҳаракатлантирувчи ядролари билан 
боғлайдиган пастга тушувчи йўлларини ҳосил қилади. пўстлоқ матор 
қисмининг шикастланиши организмни турли қисмларини фалажланишига 
олиб келади. Матор қисмдан олдинроқда переметр қисм, пўстлоқнинг медиал 
соҳасида қўшимча матор қисм жойлашган.
Пўстлоқнинг барча қисмлари организмни тегишли қисмларидан 
келаѐтган импулсларни қабул қилиб, уларга тегишли жавоб реаксиясини 
беради. Бу жавоб реаксиялар М.Н.С.сининг қўйи қисмлари орқали муайян 
органга узатилиб, муайян рефлектор акт рўѐбга чиқади. Демак, мия 
пўстлоғининг барча қисмлари тегишли ҳолатда ташқи муҳитдан моддий 
дуннѐдан ахборот олиб, бу ахборотга керакли жавоб бериб, организм 
функсияларини ташқи муҳитга мукаммал мослашувини таъминлайди. Мия 
пўстлоғидаги ҳужайраларнинг таъсиротларга жавобан кўрсатадиган 
реаксияси ўша ҳужайралар билан боғланган бошқа қисмлардаги 
ҳужайраларнинг иштирокида юзага чиқади. 
3.

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish