Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

максимал босими
дейилади (қоннинг 
максимал босими манжеткадаги ҳаво босимидан паст бўлганида қон ўтмай 
қолади. Систолик босимда қон босими билан манжетдаги ҳаво босими 
бараварлашиб қон томиридан ўтади лекин диастола даврида қонни 
ўтказмайди). 
Бу вақтда биз қон босимини ўлчаганимиз йўқ, биз манжетдаги ҳавони 
босимини ўлчаб, бу босимни шу қон томиридаги босимга шартли равишда 
тенг деб оламиз. Қоннинг максимал босими аниқлангандан сўнг манжетдан 
ҳаво чиқарилишини яна давом этдирамиз. Манжетдаги босим камайиб 
қоннинг минимал босимига (диастолик босимга) тенг бўлганда қон 
томирларидан қон узлуксиз ўта бошлайди. Натижада қоннинг бўлиниб-
бўлиниб ўтишидан ҳосил бўлган товуш йўқолади. Товуш йўқолган пайтдаги 
манжетдаги босим қоннинг
минимал босимига тенг
деб қабул қилинади. 
Демак, биз қонсиз усул билан қон босимини аниқлаш учун товушга эътибор 
берар эканмиз. Биз биринчи товуш пайдо бўлган пайтини излаймиз акс ҳолда 
биз нотўғри босимга эга бўламиз ва йўқолган пайтини аниқлаймиз. Ҳозир 
ҳамма қон босимини аниқлаш қобилиятига эга. Шунинг учун сизлар буни 
аниқ билишларингиз лозим.
Қон босими юракнинг иш сиклига ҳам боғлиқ бўлиб, юрак иш 
фаолияти тезлашганда қон босими кўтарилади ва юрак фаолияти 
секинлашганда қон босими пасаяди. 
Қоннинг босими қон томирларининг диаметрига боғлиқ бўлиб, қон 
томири торайганда қон босими ортади ва қон томири кенгайганда қон 
босими пасаяди. Жисмоний иш қилганда, қон томирларида қон миқдори 
ортганда ҳам қон босими кўтарилади. Қон босимининг ошишига, 
кўтарилишига-
гипертония
 
дейилади. Қон босимининг пасайишига, 
камайишига
 
гипотния
дейилади. Қоннинг босими ўз навбатида ҳайвон 
турига, жинсига, ѐшига, зотига, махсулдорлигига, организмнинг физиологик 
ҳолатига, сутканинг вақтига, нерв системасининг ҳолатига ва бошқа 


269 
факторларга боғлиқ ҳолатда ўзгаради. М: урғочи ҳайвонларнинг қон босими 
эркак ҳайвонларникига нисбатан паст, ѐш ҳайвонларнинг қон босими қарри 
ҳайвонларникига нисбатан паст, зотдор, махсулдор ҳайвонларнинг қон 
босими махаллий ҳайвонларникидан баланд. 
Кундузи ҳайвонларнинг қон босими, кечасиги босимга нисбатан 
баланд. 
Н.С.қўзғалганда қон босими баланд. 
Ҳомиладорлик даврида, жисмоний иш бажарганда, атмосфера ҳавоси 
паст бўлганда ѐки тоққа кўтарилганда, қон босими баланд бўлиб баъзан 
буриндан қон кетади. Чунки бурун ички девордаги қон томирларидаги қон 
босими девор ташқарисидаги босимга нисбатан кўтарилиб, қон томири 
ѐрилади. Ёш ҳайвонлар юраги тез уради қон босими юқори бўлиши керак 
лекин аксинча ѐш ҳайвонларда қон босими паст, бунинг сабаби нимада? 
Чунки ѐш ҳайвонларнинг қон томирлари яхши ривожланган бўлиб 
эластиклиги яхши, қарри ҳайвонлар қон томирларида эластиклик паст. Чунки 
ҳайвон кексая бориш натижасида унинг организмида моддалар 
алмашинувининг бузилиши натижасида жумладан ѐғ алмашинишининг 
бузилиши натижасида холестерин моддасининг қон томирларига ўтириб 
қолишидан эластиклик пасайиб, томирлар тораяди. Ёғ алмашинишининг 
бошқарилишида гормонлардан жинсий гормонларнинг фаолиятини 
пасайиши организмда холестерин моддасини кўпайишига сабаб бўлади. 
Худди шу усулга асосланиб ҳайвонларни семиртириш учун ахта (кастрация) 
қилинади. Оқибатда ҳайвон организмида ѐғ яхши тўпланиб холестерин эса 
деполарда яъни қон томирларига ўтириб қолиб томирлар эластиклиги йўқола 
боради, бундан ташқари турли стресс факторлар таъсирида гипертония 
касаллиги вужудга келади. М: фермерларда, ширкат раисларида гипертония 
касаллиги оддий ишчиларга нисбатан тез ва кўп учраб туради. Қон босими 
юракнинг систола ва диастола вақтида ўзгариб туради, бу ўзгаришга 
юракнинг биринчи тартибли ўзгариши дейилади. Қон босими нафас олганда, 
кўкрак қафаси кенгайганда ортади ва нафас чиқарганда пасаяди. Қон 
босимини бундай ўзгариши иккинчи тартибли ўзгариш дейилади. Битта 
иккинчи тартибли ўзгариш ичида бирқанча (3-4) биринчи тартибли ўзгариш 
бўлади (яъни юрак уриш сони кўп бўлганлиги учун м: юрак нафас олишга 
нисбатан 3-4 марта кўп уради). 
Томир кенгайиб торайиши натижасида қон босимининг ўзгариши 
учинчи тартибли ўзгариш дейилади, битта учинчи тартибли ўзгаришда бир 
нечата иккинчи тартибли ўзгариш бўлиши мумкин, яъни 1 дақиқа ичида 
юрак 60 марта урса 1 дақиқада 15 марта нафас олади ўз навбатида қон 
томири 3-4 дақиқада бир марта қисқаради. 
Қоннинг қон томирларида оқиш тезлиги ва қон айланиши бир қанча 
факторларга боғлиқ. Қоннинг катта ва кичик қон айланиш доирасидан ўтиши 
учун кетган вақтга 
қоннинг айланиш вақти 
дейилади. Барча сут эмизувчи 
ҳайвонларда қон айланиш вақти 25-27 систолага тенг ѐки қўпол 


270 
ҳисобланганда 1 дақиқада юракдан организмдаги умумий қон 2 мартаба 
ўтади ѐки 1 дақиқада ўртача 10 литр қон организмдан айланиб ўтади. 
Қоннинг айланиш вақтининг 4/5 қисми катта қон айланиш доирасидан 
ўтиш учун 1/5 қисми кичик қон айланишидан ўтиш учун сафр қилинади.
Нега кичик қон айланишидан қон тез ўтади?
Чунки кичик қон айланиш доирасидан ўтаѐтган қон томирлари қисқа ва 
қон томирларининг диаметри катта. Катта қон айланиш доираси узун ва қон 
томирлар диаметри кичик. 
2.Қон томирлар деворининг ритм билан тебраниб туришига 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish