193
бир томнлама тушунтиради. Алвеолалар епителий ҳужайраларида сут
секресияси мураккаб жараѐн бўлиб, ҳар бир епителийга алоҳида капилляр
қон томири келиб епителий ҳужайралари қондан
керакли моддаларни олиб
сут
ҳосил
қилади.
Жумладан
сут
оқсили
қон
плазмасидаги
аминокислоталардан синтезланади. Сут синтезланиш жараѐнини ечкилар
қонига радиоактив фосфор, углерод, лизин ва тирозин аминокислоталарини
юбориб, сут безларида қондан лизин, тирозин ва анорганик фосфор ҳисобига
казиноген синтезланши исботланган. Сут оқсилини 90% ни алфа, бета
казеин, бета, лакто-глобулин, 10% ни иммуноглобулин ва
сут зардобини
албуминлари ташкил етади. Казеин таркибида 20 та аминокислота бор. Сут
ѐғи глисерин ва ѐғ кислоталаридан синтезланиб, у қон плазмаси ѐғи билан
бир хил емас. Таркибида 30% га яқин паст молекулали ѐғ кислотаси бор. Сут
ѐғи қон плазмасидаги нейтрал ѐғ ва ѐғ кислоталаридан синтезланади. Сут
безида глюкозанинг маълум қисми глисеринга айланиб, сут ѐғини
синтезланишида иштирок етади. Бу холат кемирувчилар сут безларида
ўрганилган.
Кавш қайтарувчи ҳайвонлар меъда олди бўлмаларида ҳосил бўлган
сирка ва бошқа кислоталар сут ѐғини синтезланишида қатнашиб,
сирка
кислотадан глисерин ва ѐғ кислоталри ҳосил бўлади.
Сут қанди глюкоза галактозадан иборат бўлиб, уларнинг манбаи
бўлиб, қон глюкозаси ҳисобланади. Қон глюкозасининг маълум қисми сут
безида галактозага айланиб, глюкоза ва галактозадан сут қанди синтезланади.
Лактасиянинг турли давраларида епителий ҳужайралар секресияси ўзгариб,
оғиз сути берадиган даврда апакрин типда, асосий сут бериш даврида
мерокрин типда ва лактасия охирида галокрин типда секресия қилинади.
Сут бези интенсив ишлаб, сигирлар елини тананинг 20,3%
ташкил
қилиб, ҳар бир соғин сигир ўз танасини қуруқ моддасига қараганда 3-4
баробар кўп қуруқ модда чиқаради.
Сут ҳосил бўлишида нерв ва гуморал системани ўрни муҳим бўлиб,
И.А.Баришников лабораториясида ечкилар елинига елетродлар ўрнатилиб,
сурункали таъсирлаб, сут маҳсулдорлигини икки мартагача ошириб, сутнинг
биохимиявий таркибида казеин ва албумин кўпайган. Демак елин
интроресепторларини таъсирланиши сут ҳосил бўлишига ижобий таъсир
кўрсатади.
Ҳайвонни соғганда ѐки емганда ҳам елин таъсирланиб, ресептор
қўзғалади ва ҳосил бўлган импулс марказга интилувчи нерв орқали орқа
мияга ўтказилади. Орқа миядан таъсирот узунчоқ мияга ва гипоталамусга
ўтиб, гипоталамусдан таъсирот катта ярим шарлар пўстлоғига, гипофизга
ўтиб, нерв қўзғалиши ҳолатида симпатик нерв орқали сут безига узатилади.
Натижада безни қон
билан таъминланиши яхшиланиб, модда алмашинуви
кучайиб, сут ҳосил бўлишига ижобий таъсир қилади.
Гипоталамусдан таъсир гипофизга келиб, ундан
окситосин ажралиши
кучайиб, сут ҳосил бўлишини кучайтиради. Ҳозир нейрогипофиз
гормонларини гипоталамусни супрооптик ва паравентрикуляр ядроларида
194
ҳосил бўлиши аниқланган бўлиб, нейрогипофиздан окситосин ажралиши
гипоталамус орқали бошқарилади. Окситосин гормони адиногипофиз
фаолиятини кучайтириб пролактин, саматотрон, тиреотроп, аденокортиктрон
гормонлар ажралишини тезлаштиради ва сут секресиясига ижобий таъсир
кўрсатади, деган маълумотлар бор.
Сут бези билан симпатик нерв гипофиз билан мия алоқасини узилиши
сут ҳосил бўлиши билан уни ташқарига чиқарилишини камайишига олиб
келади.
Сут ҳосил бўлишини бошқарилиши тўлиқ ўрганилмаган бўлиб, нерв
ѐки гуморал системадан қайси бири етакчи ўринни егаллаши тўғрисида ягона
фикр йўқ. Сут ҳосил бўлишида гипофиз гормонларидан пролактин, СТГ,
тиреотроп, адренокортикотроп гормонлар асосий вазифа бажаради.
Шунинг
билан биргаликда нерв системаси ҳам етакчи ўринни егаллйди. Чунки
гипоталамус ва гипофиз ўзаро боғлиқ бўлиб гипоталамусга таъсири гипофиз
гормонларини кўп ҳосил қилади.
Нерв ва гуморал система билан сут безини алоқасини бузилиши сут
ҳосил бўлишини мутлақо тўхтатмайди. Сут систернаси вақти-вақти билан
бўшаса сут ҳосил бўлаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: