Қушларнинг кўпайиши.
Мода қушларда чап ва ўнг тухумдон ва тухум йўли бўлиб, етилган
мода қушларда фақат чап тухумдон ва тухум йўли ривожланади, уни
187
кенгайган қисми- варонка, оқсилли қисм - бўйинча, бачадон (оҳак қисмидан)
ва қиндан иборат бўлиб, қин клоакага очилади.
Тухум берадиган товуқлар тухумдони ўртача 40 г, тухум йўлларининг
оғирлиги 75-80 г, узунлиги 65-70 смдир. Тухумдан чиққан товуқларда тухум
йўли калта тортиб 17-20 см, тухум йўлини оғирлиги 4 г, тухумдони 3 г
атрофида бўлади.
Товуқлар тухумдонида ривожланишининг турли даврларида 500-3500
тагача фолликула бўлиб, уларни ҳаммаси ҳам етилмайди. Аввал етиладиган
тухум ҳужайра жуда кичик бўлиб, диаметри 40 микрон бўлиб, у фолликуляр
епителий билан ўралади ва нозик сариқ парда билан ундан ажралиб қолади.
Сариғлик тўплайди, етилган тухум ҳужайра сариқлигининг диаметри 35-40
мм келади. Бу сариқликнинг юзасида тухум ҳужайраси 1-2 мм диаметрли оқ
доғ сифатида билиниб туради.
Нор паррандаларнинг кўпаюв органларига уруғдонлар, уруғ чиқарувчи
каналчалар, уруғ йўлидан иборат. Жинсий аъзо редуксияланган; еркак
ўрдакларда, ғозларда жинсий аъзо клоаканинг вентрол (пастки) деворидаги
бурамадан ҳосил бўлиб, хўрозларда жинсий аъзо умуман йўқ.
Уруғдонлар қорин бўшлиғида буйрак усти бенида жойлашган чап
томондан уруғдон ўнг томондагисидан каттароқ лекин заиф тараққий етган.
Сперматазоидлар уруғдон каналида ҳосил бўлиб, уруғ чиқарувчи
каналчаларга ва уруғ йўлига чиқарилади. Сперматазоидлар 6 соатда етилади.
Қушларда қўшимча жинсий безлар йўқ бўлганлиги туфайли уларда еякулят
0,5-0,8 мл бўлиб, 1 млддан 7 млдгача сперматазоид бўлади.
Тухумдонларда фолликула етилиб, ѐрилиб ундан тухум ҳужайраси
чиқади ва тухум йўлининг кенгайган қисмига тушади ва шу қисмнинг
перисталтик ҳаракати туфайли оқибатида тухум ҳужайраси клоакага қараб
ҳаракатланади ва 15-18 дақиқадан кейин тухум йўлининг оқсилли қисмига
бориб, 3-3,5 соат давомида оқсил билан ўралади, тухум ҲУЖАЙРАСИНИ
БЎЙИНЧАГА ЎТКАЗИЛАДИ ВА оқсил билан 1-1,5 соат давом етади
натижада пўстлоқ ости парда ҳосил бўлади. Шаклланаѐтган тухум бу ердан
бачадонга, тухум йўлининг охакли қисмига ўтказилиб, у ерда 20 соатгача
туради.
Бачадонда тухум тўла оқсил билан ўралиб, пўстлоқ ости пардаси
шаклланиб, охакли пўст билан қопланади. Пўстлоқ ости парда икки қаватдан
иборат бўлиб, варақлар пайнак қисмида бир биридан узоқлашади ва улар
орасида пуга-бўшлиқ ҳосил бўлади.
Тўла етилган тухум қин ва клоака орқали чиқарилади. Тухум пўстида
кўп тешиклар бўлиб, улар орқали газ алмашиниб, сув буғланади. Шунинг
учун тухум қуруқ жойда сақланса нами қочиб қолади ва пайнак қисмидаги
бўшлиқ катталашади. Товуқ тухумини оғирлиги 55-70 г бўлиб, 65,6% сув,
34,3% қуруқ модда, қуруқ модданинг 12,1% оқсил, 10,5% ѐғ, 0,9% углевод ва
10,9% минерал моддалар ташкил қилиб, минерал моддаларнинг 98,1% тухум
пўситида бўлади. Тухум сариқлиги 48,7 сув, 32,6% ѐғ, 16,6% оқсил, 2,1%
тузлардан иборат. Бу минерал моддаларда калсий ва фосфор енг кўпдир,
188
витаминлардан А,В,В
2
,Д,Е,К ва алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар,
липидлар кўпдир.
Тухум сариғи товуқ истеъмол қилаѐтган озиқа таркибидаги
пигментлар (ксантафилл ва каратинларга) боғлиқ.
Товуқларнинг йилнинг неча куни тухум бериши ѐки тухум қўйиш
сикли организмнинг физиологик ҳолатига боғлиқ. Бу сикл тухум йўлида
тухумни шаклланиш вақтига боғлиқ бўлиб, бу вақт ўртача 23-30 соатни
ташкил қилади. Тухум қанча узоқ вақт шаклланса тухум қўйиш сикли ҳам
қисқаради. Товуқлар ѐруғлик таъсирида тухум қўйиб, агар тухум куннинг
ѐруғ пайтида етилиб ташқарига чиқарилмаса, бу тухум товуқнинг қоронғида
туғмаслиги сабабли тухум йўлида қолиб кетади.
Одатда навбатдаги овулясия тухум қўйилганидан 10-20 дақиқа
ўтганидан кейин юзага келади. Тухумни шаклланиши учун 28 соат вақт
кетадиган бўлса, товуқ биринчи куни агар соат 6 да тухум қўйса, иккинчи
кун соат10 да, учинчи кун соат 14 ва соат18 да тухум қўяди ва товуқнинг
тухум қўйиш сикли тугайди. Чунки навбатдаги тухум келгуси кун соат 22 да
қўйилиши лозим бўлиб, қоронғи бўлгани учун, тухумни ерталаб қўяди ва бир
кун тухум қўймайди ва тухум қўйиш сикли қисқаради.
Тухум 25 соатда шаклланса, товуқнинг тухум қўйиш сикли узоқроқ
бўлади 6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-16-17-18 ларда тухум қўяди ва бир кун
тухум қўймай дам олади.
Агар тухум 24 соатда шаклланса товуқ ҳар куни тухум қўяди.
Паррандалар тухум йўлида сперматазоидлар ўзини уруғлантириш
қобилиятини сақлаб, товуқ хўроз билан жуфтланганидан сўнг 20-25 кунгача
уруғланган тухум қўяди. Товуқ хўроз билан жуфтланганидан 3 кун ўтгандан
сўнг сперматазоид тухум йўлини кенгайган қисмига етиб боради.
Уруғланишда 6-12 сперматазоид тухум ҳужайра-сига кириб, уруғланган
тухум ҳужайранинг ривожланиши парранда танасида ўтади. Тухум
ташқарига чиқарилганидан сўнг тешишли шароит вужудга келгуни-ча
ембрион ривожланиши тўхтайди, қулай шароит вужудга келиши билан
ривожланабошлайди.
Агарда тегишли шароит яратилса товуқлар 21 кунда, ғозлар 29-30
кунда, ўрдаклар 28 кунда тухумдан жўжа очиб чиқади. Хўрозлар 4 ѐшгача,
товуқлар 6 ѐшгача, еркак ва урғочи ўрдаклар 4 ѐшгача, ғозлар 5-8 ѐшгача
жинсий фаол бўлиб, хўжаликда 2-3 ѐшгача сақлаш мақсадга мувофиқдир.
Қушларда тухум қўйиш нерв ва гуморал система орқали бошқарилади,
овулясия гипофизнинг гонадотроп ва лютинловчи гормонлари таъсирида
юзага келади. Фолликулалардан ажраладиган фолекула гормони таъсирида
тухум йўли кенгаяди, без ҳужайралари секрет ишлаб чиқаради, моддалар
алмашинуви кучая-ди ва тухумни шаклланиши учун шароит яратади.
Овулясияга учраган фолликуладан ажраладиган прогестерон гормони
ҳам тухум қўйишига таъсир қилади. Товуқларни қўшимча озиқлантириш,
яхши ва ѐруғ шароитда сақлаб гипофиз фаолиятини кучайтириб, тухум
қўйишни кўпай-тирса бўлади.
189
Тухум қўйишга, шаклланаѐтган тухум сифатига нерв системаси таъсир
қилиб, товуқни тўсатдан чўчитилса уларни тухум қўйиши кечикиб қолади.
Тайѐрланиш учун саволлар.
5.
Урғочи ҳайвонлар жинсий органлар физиологияси.
6.
Овулясия деб нимага айтилади?
7.
Куйикиш деб нимага айтилади.
8.
Жинсий мойиллик деб нимага айтилади?
9.
Жинсий сикл деб нимага айтилади?
10.Жинсий сикл даврларини айтинг?
11.Жинсий қўзғалиш ўзгаришларини айтинг?
12.Жуфланиш деб нимага айтилади?
13.Қандай жинсий рефлексларни биласиз?
14.Ҳайвонларни қочириш типларини айтинг?
15.Уруғланиш деб нимага айтилади?
16.Уруғланиш даврларини тушунтиринг?
17.Бўғозлик жараѐнини тушунтиринг?
18.Хомилада қон айланишини фарқини тушунтиринг?
19.Туғиш ва туғиш дарвларини айтинг?
16. ЛАКТАСИЯ. СУТ БЕРИШ ФИЗИОЛОГИЯСИ.
Режа: 1. Лактасия ҳақида тушунча.
2. Сут безларини тузилиши, ўсиши ва ривожланиши.
3. Сут ҳосил бўлиши ва бошқарилиши.
4. Сут бериш ва унинг тормозланиши.
5. Машинада сут соғишни физиологик асослари.
6. Сут ва оғиз сутининг таркиби, унга таъсир етувчи омиллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |