Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Ичак ширасининг ажралиш механизми



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

 Ичак ширасининг ажралиш механизми.
Ичакдаги без ҳужайралар 
узлуксиз равишда суюқлик ажратиб, бу ҳужайраларда мерокрин, апокрин ва 
голокрин тип секресиялар кузатилади. Ичак ширасининг ажралиш жараѐнида 
шиллиқ қаватидаги епителий ҳужайралар анча жадаллик билан ажралиб 
тушиб туради. Шу сабабли ичакнинг ички шиллиқ қавати анча тезлик билан, 
жумладан, меъданинг шиллиқ қаватига қараганда икки баравар тезлик билан 
алмашиниб туради. 
Ичак ширасининг ажралиши нейрогуморал йўл билан бошқарилиб 
туради. Жумладан, адашган нерв қўзғалганда шира ажралиш сезиларли 
даражада кучаяди, айни пайтда ажралаѐтган ширанинг ферментатив 
хусусияти ҳам баланд бўлади. Бироқ, ичак ҳужайраларининг фаолияти ичак 
деворидаги нерв тузилмалар тўғридан - тўғри қитиқланганида кўпроқ 
кучаяди. Шу сабабли ингичка ичакнинг қайси қисми бевосита 
таъсирланаѐтган бўлса, ўша қисми ширани кўпроқ ажратади. Ҳазм 


114 
системасининг бошқа қисмларининг таъсирланиши ичак безларининг 
фаолиятини у қадар яққол кучайтирмайди. Ичак шираси турли-туман 
моддалар, жумладан, меъда шираси, оқсиллар, углеводлар ва ѐғларнинг 
парчаланиши туфайли ҳосил бўлган оралиқ моддалар таъсирида кўп 
ажралади. Ичак ширасининг ажралишига ҳар хил биологик актив моддалар 
ҳам таъсир кўрсатади. Ичак шиллиқ пардасида ҳосил бўладиган 
дуокринин
ва 
ентерокринин
гормонлари безли ҳужайраларнинг, жумладан,
дуокринин 
бруннер, ентерокринин еса либеркюн 
безлар фаолиятининг идора 
қилинишида иштирок етади. Ичак безларининг фаолиятига ташқи муҳит, 
ҳайвон яшаб турган жойнинг ҳарорати ҳам таъсир кўрсатади. 
А.Ю.Юнусовнинг маълумотларига қараганда иссиқ ҳарорат ва кучли 
инсолясия таъсирининг дастлабки пайтларида шира ажралиш ўн икки бармоқ 
ичакда ўртача 38-59%, ѐнбош ичакда еса 40-65% камаяди. Бу ўзгаришлар 
кейинчалик аста-секин йўқола бориб, ичак ширасининг ажралиши аслига 
қайтади.
Озуқаларни ичакда ҳазмланишида ошқозон ости безининг аҳамияти 
каттадир. Ошқозон ости бези гўштхўр ҳайвонларда иккита ва бошқа 
ҳайвонларда битта йўлга егадир. Ошқозон ости безининг секретор фаолияти 
икки хил хислатга ега бўлиб, аралаш без ҳисобланади ва ўз ширасини ўн 
икки бормоқ ичак бўшлиғига ажратади. Бу унинг ташқи секретор хусусияти 
бўлиб, безнинг ташқи секретор ҳусусияти безнинг чиқариш йўлига конюла 
қўйиб ѐки ташқарига чиқариб тикиб ўрганилган. Ошқозон ости безининг 
йўлини тери устига чиқариб тикиш операсиясини биринчи бўлиб Ганденгайм 
бажарган бўлиб, кейинчалик И.П.Павлов қайта ишлаб такомиллаштирди. 
Буни учун қорин бўшлиғи ѐрилиб, ошқозон ости безининг чиқариш йўлини 
12 бармоқ ичакка қуйилиш жойини, ичак деворини кичкина бўйинчаси билан 
кесиб олиб, ичакни кесилган жойи тилиниб қорин соҳасини терси устига 
чиқариб тикилади. 
Операсия қилинган ҳайвон даволанади, жароҳат тузалгандан сўнг 
ошқозон ости безидан ажралган шира ичак ичига тушиб, ташқарига 
чиқарилади. Ташқарига чиқаѐтган ширани тоза идишга йиғиб олиб, физика-
кимѐвий хусусиятлари, шира ажралиш механизми ўрганилди. Ошқозон ости 
безининг йўли турли ҳайвонларда турлича жойлашганлиги туфайли операсия 
ҳам турлича амалга оширалади.
Отларда ошқозон ости безининг йўли 12-13 қовурға давомида 
жойлашган учун уларда операсияни ўтказиш анча мушкул. Бу операсияни 
биринчи бўлиб 1955 йил Н.Ф.Попов лаборатораториясида Курилов ва 
Обуховлар томонидан ўтказилган.
Қорамол ва чўчқаларда бу операсияни ўтказиш унча қийин бўлмасада 
лекин меъда ости безидан узлуксиз шира ажралиб шира таркибида кўп азот 
ва ишқорли суюқликлардан маҳрум бўлгани учун у ҳайвонлар узоқ вақт яшай 
олмайди. Бундай ҳайвонлар организмида кислота ишқор мувозанати 
бузилади ва ҳосил бўлган аседоздан ҳайвон ўлади.


115 
1965 йил Д.С.Жилов бу операсияни қорамолларда мукаммаллаштириб, у 
12 бармоқли ичакнинг ошқозон ости бези йўли очилган қисмини изоласия 
қилиб, унга фистула ўрнатади ва шира найча орқали ташқарига чиқади ва 
ичакнинг пастки қисмига ҳам фистула ўтказиб махсус найча кўприкча билан 
бирлаштиради. 
Бу операсиядан кейин зарурият туғилганида фистулалар ўртасидаги 
кўприкча, орқали шира олиш ѐки шира ажралиши механизмини ўрганса 
бўлади. Ошқозон ости безининг шираси кўприкча орқали иккинчи фистула 
орқали ичакга тушиб озиқа ҳазмланишида иштирок етади ва суринкали 
текшириш ўтказиш учун имкон беради чўчқаларда А.Д.Синешчеков қўй - 
ечкиларда, кейинчалик Д.К.Куимов бир оз ўзгартириб операсия қилган 
бўлиб, ошқозон ости безининг йўли билан ўт пуфагини йўлини оғзи қўшилиб 
бир жойга очиладиган бўлгани учун ўт йўли боғланиб ўт пуфагига қўшимча 
фистула қўйилади ва ошқозон ости безининг йўлидан тоза ошқозон ости 
шираси чиқади у тиниқ рангсиз, ишқорий муҳитга ега 7,8-8,0 бўлиб, 3,0-4,5% 
оқсил моддаси бор. Анорганик моддалардан натрий карбонат бўлиб ширага 
ишқорий хусусият беради. Ошқозон ости безининг шираси тарки-бида 
ферментлардан 
трипсин, 
химотрипсин, 
карбоксиполипептидаза, 
рибонуклеаза, еластаза, дипептидаза, протаминаза, амилаза, лактоза, 
инвертаза ва липазалар бор бўлиб, қорамоллар ошқозон ости безининг 
ширасида амилаза ва липаза ферментлари бошқа ҳайвонлар ширасиникидан 
икки мартаба камдир.
Трипсин оқсилларни пептидлар ва аминокислоталарга парчалайдиган 
фермент бўлиб ошқозон ости безидан актив бўлмаган трипсиноген ҳолатида 
ажралиб ичак ширасидаги ентерокиназа ферменти таъсирида фаол тринсинга 
айланади ва ишқорий муҳитда активдир. Лекин шира кучли кислотали 
муҳитда рН-1,0, 90-100 градусга қиздирилиб совитилса ўз активлигини 
тиклай олади ѐки термостобил ферментдир. 
Химотрипсин ошқозон ости безидан актив бўлмаган химотрипсиноген 
ҳолатида ажралиб трипсин ва ентерокиназа ферментлари таъсирида актив 
химо-трипсинга айланиб, оқсил ва юқори молекулали пептидлар 
аминокислоталарга парчалайди. У фосфор-амид боғларини ҳам парчалайди 
лекин трипсинга нисба-тан кучсиздир. Трипсин ва химотрипсинлар 
ендопептидазалар дейилиб, полипеп-тидларни ички пептид боғларини узиб 
пептид ва аминокислота ҳосил қилади.
Карбоксиполипептидаза химиявий таркиби жиҳатидан глобулинларга 
ман-суб бўлиб, полипептидларга таъсир етиб, аминокислоталарни еркин 
карбоксил гуруҳи томонидан парчалайди. Бу фермент ҳам актив бўлмаган 
прокарбокси-полипептидаза ҳолатида ҳосил бўлиб трипсин таъсирида 
активлашади. Ошқозон ости бези ферментлари оқсил ва пептидларни 
парчалаб, кам аминокислота ва кўп калта занжирли пептид боғларини ҳосил 
қилади. Бу калта занжирли пептид боғлар ичак шираси ферментлари 
таъсирида амина кислоталаргача парчаланади. 


116 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish