112
Бундай операсия қилинган ҳайвон тегшишлича даволаниб, жароҳати
тузатилади. Ҳайвон соғайиб кетгандан кейин, унинг изолясия қилинган ичак
бўлакчасидан тоза шира ажралишини, ажралган ширанинг физик-кимѐвий
хусусиятларини ўрганса бўлади.
Кейинчалик бу усулни Велл бир оз ўзгартириб, такомиллаштирди. У
ичак бўлакчасининг фақат бир учини емас, балки, иккала учини ҳам тери
юзасига чиқариб тикишни таклиф қилди. Шунинг учун ҳам кейинчалик бу
усул Тири-Велл усули деб номланадиган бўлди. Ичакларнинг исталган
қисмини ана шу тариқа изолясиялаб, тоза шира ажралишини ўрганса бўлади.
Бироқ бу метод камчиликлардан холи деб бўлмайди. Чунки Тири-Велл
методи билан операсия қилинган ҳайвон ичагининг ажратилган қисмининг
ширасидан мутассил равишда маҳрум бўлади ва бу усул ичак деворидаги
ҳужайраларга ҳазм бўлаѐтган маҳсулотлар таъсир қилиб турганда тоза шира
олиш имконини бермайди. Ана шу камчиликлар А.Д.Синешчеков томонидан
бартараф қилинди. А.Д.Синешчеков таклиф қилган ташқи анастамозлар
методи тоза ичак ширасини олишда қўлланиладиган методларнинг анча
мукаммали бўлиб чиқди. Бу метод қуйидагича амалга оширилади: ичак
тегишли икки жойидан кўндалангига кесилади. Бу вақтда ҳосил бўлган ичак
учларининг тўртталаси ҳам мутлақо берк қилиб тикилади. Шундан сўнг,
ичакларнинг тўртала учига тегишли равишда фистула ўтказилиб,
фистулаларнинг найлари ташқарига, тери устига чиқариб тикилади;
маҳкамланади. Оқибатда ичакларнинг ҳосил қилинган тўрт учи ҳам тери
юзаси билан алоқадор бўлиб қолади. Сўнгра махсус найлар ѐрдамида
биринчи фистула иккинчи фистула билан, учинчи фистула еса тўртинчи
фицтула билан уланади. Шу тариқа ичак турли бўлакларинин ўзаро
узвийлиги, алоқадорлиги таъминланади. Бу вақтда ичакнинг бир қисмидан
озиқа бошқа навбатдаги қисмига ташқаридаги най ташқи аностомоз орқали
ўтади. Натижада ҳайвонда ҳазм жараѐнлари одатдагидай кечаверади. Тоза
шира олиш зарурияти туғилганда еса, фақат биринчи фистула билан
тўртинчи фистула улаб қўйилади. Бу вақтда иккинчи ва учинчи фистулалар
қўйилган ичакнинг ўртанги бўлакчасига озиқа тушмайди, натижада ундан
тоза шира ажралади. Бошқа пайтлари еса яна аввалгидек, яъни биринчи
фистула билан иккинчи фистула ва учинчи фистула билан тўртинчи фистула
уланади. Натижада ичакнинг ўртадаги бўлаги ҳам ҳазм жараѐнларида
одатдагидек иштирок етаверади. Бундай ҳайвон ичак ширасидан маҳрум
бўлмайди. Демак унда ҳазм жараѐнлари издан чиқмайди. Кейинги пайтларда
И.П.Павловнинг кичик меъда бичиш методига асосланган равишда,
ичакларнинг бир кичик бўлакчасини бичиш методи ҳам таклиф қилинди. Бу
вақтда бичилган ичак бўлакчаси, асосий ичак билан нерв ва мускул орқали
алоқадор бўлади. Ҳозирги вақтда ичакдан кичик бўлакча бичиш методи
Д.А.Синешчековнинг ташқи анасттомозлар методи билан бирга қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: