Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Тўр ва қат қорин функсияси



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Тўр ва қат қорин функсияси
Катта қоринда атрофлича ҳазм бўлган 
озиқа меъда олди бўлмаларининг навбатдаги қисми тўр қоринга, сўнгра қат 
қоринга ўтказилади. Катта қориннинг даҳлиз қисми билан тўр қорин 
ўртасида шиллиқ парда бурмаси бўлиб, бу бурма катта қориннинг даҳлизи 
қисқарганда, у билан тўр қорин оралигидаги тешикни маълум даражада 
ѐпади ва катта қоринда яхши майдаланган озиқани тўр қоринга ўтказилиши 
таъмин-ланади. Озиқанинг яхши майдаланмаган қисми катта қоринда 
ушланиб қолиб тегишлича майдаланганидан кейин тўр қоринга ўтказилади. 
Тўр қоринга тушган озиқалар дарров қат қоринга ўтказилади ва қат қорин 
варақлари орасида сиқилади, езилади, майдаланди. Бу ерда сув сўрилади ва 
тегишлича ҳазм бўлганидан кейин озиқа ширдонга ўтказилиб, ширдонда 
ҳазмланади.
 
Озиқаларнинг меъда олди бўлмаларида айниқса катта қоринда ҳазм 
бўлишида кавш қайтариш жараѐни муҳим аҳамиятга ега. Кавш қайтариш 
кавш қайтарувчи ҳайвонларга хос хусусият бўлиб, кавш қайтарувчи 
ҳайвонлар наридан – бери чайнаб ютган озиқани яна яхшилаб чайнаб, 
майдалайди сўлак билан аралаштиради. Чунки чала чайналган озиқа ҳазм 
системасида яхши ҳазм бўлмайди организмга тўла сингмайди. Шунинг учун 
кавш қайтариш жараѐни ҳазм жараѐнини муҳим босқичи бўлиб қолади. Кавш 
қайтариш рефлектор жараѐн бўлиб, у қуйидагича амалга ошади: катта 
қориндаги озиқаларнинг дағал қисмлари қизилўнгач нави ва тўр қориндаги 
тактил ресепторларни қўзғатади, қўзғалиш адашган нервнинг тегишли 
афферент толалари орқали узунчоқ миядаги кавш қайтариш марказига 
узатилади. Марказ қўзғалиб жавоб реаксияси адашган нервнинг ефферент 
толалари орқали тўр қорин ва қат қоринга ҳамда озиқанинг огизга 
қайтаришда иштирок етадиган бошқа органларга ўтказилади. Сўнгра 
озиқанинг оғизга қайтарилиши тўр қориннинг қўшимча қисқариши билан 
бошланади. Бу пайтда нафас ҳаракатлари нафасни чиқариш даврида тўхтаб 
ҳиқилдоқ ѐпилади ва нафас олишга интилиб, кўкрак қафасидан 
қизилўнгачнинг 
катта 
қоринга 
кириш 
қисмида 
босим 
пасайиб 
қизилўнгачнинг кардиал сфинктори очилади. Бу вақтда катта қорин 
даҳлиздаги озиқанинг маълум қисми қизилўнгачга қараб ҳаракат қилиб қизил 
ўнгачга чиқади ва қизилўнгачнинг антиперисталтик ҳаракати туфайли озиқа 
оғизга чиқарилади. Озиқа ҳалқумдаги краниал сфинкторда сиқилади ва 
озиқнинг суюқ қисми катта қоринга қайтиб тушади.
Оғизга қайтарилган озиқани чайналиши, унинг характерига, хилига 
боғлиқ ҳолатда 20-60 сония давомида езилади. Озиқа атрофлича 
чайналгандан сўнг яна ютилади. Шундай қилиб, озиқанинг ютилиши ва 
қайта оғизга чиқарилиши шу тариқа давом етаберади. Кавш қайтариш озиқа 
егандан кейин қўйларда 20-45 дақиқа, қорамолларда 30-70 дақиқадан кейин 
бошланади. Бу вақт давомида катта қоринда озиқа бўртади, юмушайди, енгил 
чайналадиган ҳолатга келади.


107 
Кавш қайтариш навбатма-навбат келадиган алоҳида даврлардан 
иборат бўлиб, бу даврларнинг ҳар қайсиси ўртача 30-60 дақиқани ташкил 
етади. Кавш қайтариш даврининг давомийлиги мураккаб ошқозоннинг турли 
қисмларини озиқа билан қанчалик тўлганлигига, озиқа дағал қисмларининг 
катта қорин, тўр қорин деворларига таъсир қилиш даражасига боғлиқ. Агарда 
катта қориндаги озиқанинг асосий қисми яхши чайналиб майдаланган бўлса, 
бу катта қорин ва тўр қорин деворларини дағал озиқлардан таъсирланишини 
пасайтириб, катта қорин, тўр қориндан қат ва ундан озиқани ширдонга 
ўтказилишини жадаллаштиради. Ширдонда босим ошади, олдинги 
қисмларида камаяди. Оқибатда меъда олди бўлмалар ҳаракати пасайиб, катта 
қориндан оғизга озиқа чиқарилиши тўхтаб, пауза бошланади. Пауза даврида 
озиқа ширдондан ичакка, қат қориндан ширдонга ўтади. Озуқанинг асосий 
қисми қат қориндан ширдонга, ширдондан ҳазмлангани ичакга ўтказилишига 
қадар пауза давом етади. Озуқанинг кўп қисми ичакга ўтиб, қат қорин ва 
ширдонда босим пасаяди, катта қорин ва тўр қоринни дағал озиқадан 
таъсирланишини кучайтириб, кавш қайтарилиши такрорланади. Натижада 
мураккаб ошқозоннинг олдинги қисмларида босим пасайиб, кейинги 
қисмларида босим кўтарилади. Меъда олди бўлмаларининг ҳаракати сусаяди. 
Катта қориндан озиқанинг оғизга чиқарилиши тўхтайди, пауза бошланади. 
Пауза даврида озиқа қат қориндан ширдонга, ширдондан ичакка ўтади. 
Озиқанинг асосий қисми қат ориндан ширдонга, ширдондан ингичка ичакка 
ўтказилганга қадар пауза давом етаверади. Озиқанинг асосий қисми ичакка 
ўтгандан кейин қат қорин ва ширдонда босим пасаяди катта қорин ва тўр 
қоринларнинг дағал озиқа билан таъсирланиши кучаяди, натижада озиқани 
оғизга қайтаришга, яъни кавш қайтаришни такрорланишига сабаб бўлади.
Кузатишларда меъда олди бўлмаларига, ширдонга бир вақтда фистула 
қўйиб, ҳазм системасининг, яъни ошқозонни тегишли қисмларининг босим 
ўзгаришлари ўрганилган. Турли қисмларни таъсирлантириш йўли билан 
кавш қайтаришни юзага чиқариш ва тормозлаш мумкин. Тўр қориндаги 
ресепторларни таъсирлаб кавш қайтариш вақтини узайтириш мумкин, 
ширдондаги ресетиорларни таъсирлаб кавш қайтариш вақтини камайтириш 
ҳам мумкин. Катта қориндаги озиқа қанча яхши майдаланган, суюлган бўлса, 
кавш қайтариш вақти ҳам шунча қисқа бўлади. Кавш қайтариш ташқи муҳит 
таъсиротларига ҳам боғлиқ. Тинч турган вақтда, салқин бўлганда, тунги 
пайтларда кавш қайтариш яхши кечади. Кавш қайтариш учунчоқ миядан 
ташқари ўрта миянинг ретикуляр формасияси, оралиқ миянинг гипоталамус 
қисми, пўстлоқ ости ядролари, пўстлоқнинг прематор зонаси томонидан ҳам 
бошқарилади.
Кавш қайтариш ҳайвон ихтиѐрига боғлиқ бўлиб, кавш қайтараѐтганда 
ҳай-вонни уйқидан уйғониши бу жараѐнда катта ярим шарлар пўстлоғи 
иштирокини билдиради. Катта қоринда озиқадан ҳар хил газлар ҳосил бўлиб, 
оғиз орқали ташқарига чиқарилиб туради. Бу ҳам рефлектор жараѐндир. 
Катта қорин газлари уни деворини таъсирлаб катта қорин дарсол халтаси 
қисқаради ва газ тўр қорин дарсол қисмига ҳайдалади натижада қизилўнгач 


108 
кардиал қисми кенгайиб газлар қизилўнгачдан оғизга ҳар соатда 17-20 марта 
чиқаради, бу газларни бир қисми қонга сўрилиб ўпка орқали ҳам чиқарилади. 
Қорамоллар катта қорнида ҳосил бўладиган карбанат ангидридни 11 – 39%, 
метанни 22% қонга сўрилиб, ўпка орқали чиқарилади. Агар тез газ ҳосил 
қиладиган озиқа билан боқилса газ кўп ҳосил бўлади.
Ошқозон олди бўлмалар ҳаракатини бир камерали ошқозонникига 
ўхшаш ўрганилади.катта қорин ҳаракатларини ўрганиш учун оч биқин 
атрофини пайпаслаб, оч биқинга руминограф қўйиб катта қорин ҳаракатини 
ѐзиб олса бўлади. Ошқозон олди бўлмалар ҳаракати тўр қорин ҳаракати 
билан бошланиб икки фазали қисқаради. Аввал тўр қорин чала қисқариб 
яъни ярим қисқариб, кейин бўшашиб аввалги ҳолатига қайтиб, кейин тўлиқ 
қисқаради. Тўр қоринни икки фазали ҳаракати 30-60 секунда такрорланиб, 
тўр қорин қисқариши қизил ўнгач навининг қисқариши билан бир вақтда 
юзага келади. Булардан сўнг катта қоринни турли қисмлари: катта қорин 
даҳлизи, сўнг дарсал холтаси, кейин вентрал холтаси, коудодарсал, 
каудовентирал халталар навбатма навбат қисқа-ради. Бу ҳаракатлар 
озуқаларни яхшилаб аралаштириб, қисқараѐтган қисмдан ҳайдайди. Тўр 
қоринни бир ѐки икки қисқаришдан сўнг катта қорин қўшимча қисқаради. 
Худди шундай қат қорин ҳам қисқариб туради. Ошқозон олди бўлмалар 
ҳаракатини марказий нерв системаси орқали бошқарилиб, ҳазм 
системасининг турли қисмларидан таъсирот аферент нервлар орқали узунчоқ 
миядаги марказга узатилади ва ошқозон олди бўлимлар ҳаракатини 
тезлаштирувчи импулсларни адашган нерв ва секинлаштирувчи импулсларни 
симпатик нерв орқали юборади. Масалан: оғиз бўшлиғи ресепторлари 
таъсиридан меъда олди бўлма-лар ҳаракати тезлашса, 12 бармоқли ичак 
ресепторлари таъсирланса меъда олди бўлмалар ҳаракати секинлашади. 
Меъда олди бўлмалар қисмлари бир-бирини фаолиятига рефлектор таъсир 
кўрсатар екан. Ширдон озиқа билан тўлса қат қорин ҳаракати тормозланади, 
қат қорин тўлиши катта ва тўр қорин ҳаракатини тормозлайди. Меъда олди 
бўлмалар ҳаракати шартли рефлектор йўл билан ҳам бошқарилиб турилади. 
Ошқозон олди бўлмалари автоматик ҳаракат қилиб адашган нервни 
кесилиши аввал меъда олди бўлмалар ҳаракатини тўхтатиб кейин яна ишлаб 
кетади. Бу ҳаракатлар меъда олди бўлмаларининг нерв тугунларининг 
фаолияти туфайли юзага келиб, ҳаракатлар анча заиф бўлиб, бир бирига мос, 
уйғун қисқармайди ва организм еҳтиѐжларини қондираолмайди.
Демак, катта қоринда ҳазмланган озуқа тўр қоринга ўтказилиб яхши 
майдаланмаган озуқалар катта қорин билан тўр қорин шиллиқ пардасини 
қисқариши ҳисобига тўр қоринга ўтказилмай катта қоринда қолади. Тўр 
қоринга тушган озиқа тезда қат қоринга ўтказилади ва қат қорин варақлари 
орасида сиқилиб, езилиб майдаланади ва сувнинг кўп қисми шу ерда 
сўрилади. Кейинчалик бу ерда ҳазмланиш тугаб озиқа ширдонга ўтади.
4.Ширдон ички шиллиқ пардаси бир камерали меъдага ўхшаб 
ўзида без ҳужайраларини сақлаб бир камерали меъда ширасига ўхшаш шира 
ажратади. 


109 
Ширдонда шира ажралишини И.П.Павлов усули асосида яъни кичик 
меъдача бичиш усули билан ўрганиш кенг қўллани-лади. Ширдон ширасини 
турли ҳайвонлар турли миқдорда ажра-тиб, қўйлар бир суткада 4,2 л, 
қорамоллар 40-80 л, бузоқ 30 л шира ажратиб муҳити рН 1,0-1,5 умумий 
кислоталик миқдори 0,27-0,39, еркин хлорид кислота 0,23-0,29% бўлиб, кучи 
Метт бўйича 3,3-3,6 мм. 
Ташенов К.Т. 1963 кузатишида ширдон ширасининг ажра-лиши 
ҳайвоннинг сут бериш ва буғозлик даврларида турлича бўлиб ҳайвонлар 
буғозлик даврида ширанинг ҳазм кучи оқсил парчалаши юқори бўлиб, сут 
бериш даврида еса енг юқори бўлади. Ширанинг енг кўп ажралиши 
лактасиянинг кучайганида кузатилиб, шира ажралишини камайиши 
лактасиянинг тугашида кузатилади. Қўйлар ширдон ширасини кислоталиги 
0,31% еркин хлорид кислотаси 0,25% бўлиб, кучи Метт бўйича 2,1-4,5 
мм.дир. 
Ширдон ширасининг ферментларининг миқдори ҳайвонлар ѐшига, 
озиқаланиш характерига қараб ўзгаради. Ёш сут билан озиқаланувчи 
ҳайвонлар ширдон ширасида химозин ферменти кўп бўлади. Меъда олди 
бўлмаларидан узлуксиз озиқа ширдонга ўтиб турганлиги учун ширдонда 
шира узлуксиз ажралади. Яйловда озиқаланиб юрган қоракўл қўйлар 
ширдони узлуксиз шира ажратиб ҳатто ширдон бўшаб қолса ҳам шира 
ажрала-бериб, тегишли марказнинг қўзғалган ҳолда бўлиши билан боғлиқ 
бўлса керак. Ширдондан шира ажралиши икки даврда кечади, рефлектор ва 
нейрохимиявий даврларда. Шира шартли рефлектор йўл билан ҳам ажралади. 
Биринчи мураккаб рефлектор давр, иккинчи гормонал факторлар таъсирида 
шира ажралишини Х.Ш.Хайрутдиновнинг илмий тадқиқот ишларида яъни 
жинсий сиклга қараб шира ажиралишини ўзгариши аниқланган. Ҳайвон 
куйикканда ширдонда шира ажралиши 17% камайиб, кислоталиги паст 
бўлса, буғозлик даврида 28,3%, лактасиянинг дастлабки кунлари 51,3% 
бўлиб кислоталик ва ферментатив хусусияти ўзгаради. Ширдондаги 
ҳазмланиш бир камерали ошқозондагига ўхшаш бўлиб, таркибидаги пепсин, 
оқсилларни албумоз ва пептонларгача ҳатто аминакислота-ларгача 
парчалайди. Ширдон липазасининг миқдори ниҳоятда кам бўлиб, ѐғларни 
ҳазмланишида аҳамияти кам. Ширдоннинг юқори қисмларида яъни шира 
шимилмаган қисмларда углеводлар сўлак ва озиқа таркибидаги ферментлар 
таъсирида парчаланиб туради. Озиқага ширдон ширасини шимилиши билан 
амилолитик жараѐн тўхтаб протеолитик жараѐн бошланади. Ширдон 
моторикаси бир камерали ҳайвонлар меъдаси маторикасига ўхшаш бўлади, 
лекин ширдоннинг ҳаракат меъда олди бўлмаларининг ҳаракатига қараб сикл 
билан ўтади яъни осойишталик даври билан алмашиниб туради. Кавш 
қайтарувчи ҳайвонларнинг ошқозонида озиқа ҳазмланиши ѐшига қараб 
ўзгариб, меъда олди бўлмалари ҳар хил ривожланган. Кавш қайтарувчилар 
онадан туғилганида кўзи ва бузоқлар меъда олди бўлмалари ширдондан 
кичик, ривожланиши секин. Улар ичадиган сут суюқ озиқалар қизил ўнгач 
нави орқали катта қоринга тушмасдан, тўр қорин туби билан ширдонга бориб 


110 
тушиб ҳазмланади. Дағал озиқалар истеъмол қилиши билан озиқа 
ҳазмланишида катта қорин ҳам иштирок етиб, ҳайвонларни 2-3 ойлигида 10-
12% озиқа ката қоринда парчаланса 6 ойлигида худди катта ҳайвонларникига 
ўхшаш бўлади. Ёш ҳайвонлар дағал озиқа билан озиқаланишига ерта 
киришиб, у ерда бижғиш жараѐни рўѐбга чиқиб қулоқ олди сўлак бези 
узлуксиз сўлак ажратади. Ё ҳайвонлар қизилўнгач нави лаблари яхши 
қўзғалувчан яъни вояга етган ҳайвонларникидай ҳаракат қилади. 
ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН САВОЛЛАР. 
1.Кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг халқ ҳўжалигидаги аҳамиятини 
тушунтиринг? 
2.Кавш қайтарувчи ҳайвонлар кавш қайтариши қачон бошланади ва 
қанча вақт давом етади? 
3.Катта қориндаги ҳазмланиш жараѐнлари нималарга боғлиқ? 
4.Қизилўнгачнинг физиологик аҳамиятини тушунтиринг? 
5.Катта қоринда озиқа ҳазмланиши қандай сабабларга боғлиқ? 
6.Катта қориндаги микробиологик жараѐнларни таъминланиш-ини 
тушунтиринг? 
7.Меъда олди бўлмалар моторикасини тушунтиринг? 
8. Кавш қайтаришнинг физиологик аҳамиятини тушунтиринг? 
9.Ширдонда озиқа ҳазмланишини тушунтиринг? 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish