Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

 
Тайѐрланиш учун саволлар 
1.Қўзғалувчанликни қандай турларини биласиз? 
2.Хронаксия деб нимага айтилади? 
3.Қўзғалиш ва унинг даврлари тўғрисида тушинча беринг? 
4.Синапс ва унинг хусусиятларини тушинтиринг? 
5.Таъсиртчилар ва уларнинг хусусиятлари ҳақида тушунча беринг? 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
1. Р.Х. Хаитов., А.Д. Душанов “Ҳайвонлар физиологияси” Тошкент 
“Ўқитувчи нашриѐти” 1975 йил. 296-316 бетлар. 
2. В.Ҳусаинова, З. Тошпулатов “Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари 
физиологияси” “Ўзбекистон” 1994 йил 38-81 бетлар. 
3. И.В. Георгиевский “Физиология с/х животных” Москва
Агропромиздат. 1990 год 77-142 стр. 
4. А.П. Костин., Ф.А.Мешериков., А.А.Сисоев “Физиология с/х 
животных” Москва “Колос” 1983 год 346-395 стр. 
5. Н.У.Базанова., А.Н.Голиков и др. “Физиология с/х животных”
Москва “Колос” 1980 год 330-371 стр. 
6. И.П. Битюков и др. “Практикум по физиологии с/х животных” 
Москва. Агропромиздат 1990 год. 
7. Е.В.Бабский ва бошқалар. “Одам физиологияси” Тошкент Медисина 
1972 йил. 


491 
8. Барча чорвачилик тармоқлари “Қуйчилик, қорамолчилик, 
чўчқачилик, паррандачилик ва хоказолар” адабиѐтлар мақолалар. 
17. МАРКАЗИЙ НЕРВ СИСТЕМАСИ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Режа:
Марказий нерв системаси ва унинг нейрон тузилиши. 
Рефлекс, рефлексларнинг турлари.
Нерв марказлари, хусусиятлари ва уларда кузатиладиган тормозланиш
ҳодисалари. 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР 
 
М.Н.С 
вазифаси, 
М.Н.С 
иккита 
қисми, 
нейрон, 
рефлекс,
Рене Декарт, Прохаско, инъикос, екстросептив, интросептив, проприосептив, 
қайтар боғланиш, қўзғалишни бир томонлама ўтказиш, секинлаштириб
ўтказиш, фаолият қолдиғи, моддалар алмашинуви, чарчаши, жамланиш, 
қўзғалиш трансформасияси, қўзғалиш ўтишининг осонлашиши, йўл очиш, 
қўзғалиш, иррадиасияси, марказ тонуси, марказ пластиклиги, доминанта 
хусусияти, инертлик хусусияти, тормозланиш хусусияти, посцинаптик, 
перисинаптик тормозланиш, марказлар фаолиятининг кординасияси, 
конвергенсия ва окклюзия ҳодисаси, охирги умумий йўл, орқа миянинг 
ўтказувчи йўллари, бош мия, кейинги мия, мияча, ўрта мия (тўрт тепалик, 


492 
қизил ядро, қора субстансия), оралиқ мия (кўриш дўмбоғи, дўмбоқ ости 
соҳаси) катта ярим шарлар, инстинкт, ретикуляр формасия.
1.Марказий нерв системаси, организмнинг ҳаѐтий жараѐнларини 
бошқариб, органларнинг ўзаро алоқадорлиги, келишиб ишлаши ва 
организмнинг бир бутинлигини таъминлайди ҳамда организмнинг ташқи 
муҳит шароитларига мослашишини амалга оширади. 
Марказий нерв системаси икки қисмдан: бош ва орқа миядан иборат 
бўлиб, бош миянинг юқори қисми, бош мия ярим шарлар пўстлоғидан таркиб 
топган. Бош мия ярим шарлар пўстлоғи енг ѐш, вазифаси мураккаб, аҳамияти 
муҳим бўлган олий қисмдир. 
Марказий нерв системасига организмнинг турли органлари ва 
тўқималари-дан марказга интилувчи нерв толалари орқали импулслар келиб, 
марказий нерв системасининг тегишли қисмларида анализ ва синтез қилиниб, 
жавоб реаксиялари марказдан қочувчи нерв толалари орқали тегишли 
органларга келади ва маълум физиологик функсияларни рўѐбга чиқаради. 
Марказий нерв системаси еволюсион тарақиѐт жараѐнида ривожланиб, 
мураккаблашиб борган бўлиб, тубан ҳайвонларда таъсиротни сезувчи ва унга 
жавоб берувчи ҳужайралар бўлмаслиги билан фарқланади, таъсирот 
сезадиган ҳужайралар дастлаб ковак ичлиларда пайдо бўлган бўлиб, нерв 
системасининг тараққиѐтини кузатганимизда уч хилдаги ривожланишнинг 
гувоҳи бўламиз: 
1. Диффуз; 
2. Гангилиоз (тугунли); 
3. Найсимон. 
Ковак ичлиларда (гидра, медуза ва полиплар) диффузия типидаги нерв 
системаси бўлиб, нерв ҳужайралари бир-бирлари билан туташгани ҳолда, 
нерв тўрини ҳосил қилади ва турли хил таъсиротлар мазкур нерв тўрлари 
орқали тезлик билан тарқалиб, бу таъсиротга жавобан ҳайвон бутун танасини 
ҳаракатга келтириб жавоб беради. 
Бир мунча ривожланган ҳайвонлардан ѐмғир чувалчангларида нерв 
системаси ганглиоз бўлиб, улар қабул қилган таъсирот чувалчангнинг бутун 
тана-си бўйлаб тарқалмасдан, балки ҳайвон организмининг чекланган 
қисмларидагина маҳаллий реаксияларни вужудга келтириш билан жавоб 
қайтаради. 
Мураккаб тузилган ҳайвонлар организмининг нерв системаси анча 
ихтисос-слашган бўлиб, уларда алоҳида нерв тугунларини ҳосил қилган ва бу 
тугунлар тери остидаги ресепторлар ҳамда атрофдаги нерв ҳужайралари 
билан узвий боғланиб, тери ресепторлари турли таъсиротлардан қўзғалади 
ҳамда бу қўзғалишлар нерв тугунларига узатилиб, нерв тугунлари 
таркибидаги нерв ҳужайраларига, улар еса ўз навбатида ўзларининг узун 
ўсимталари орқали барча таъсиротларни ички органларга ўтказади. 


493 
Ҳашоратлар танасининг бош қисмида ҳалқум ости ва устки нерв 
тугунлари ривожланган бўлиб, бошқа нерв тугунларига ўз таъсирини 
ўтказади.
Найсимон нерв тизими анча яхши ривожланган бўлиб, бу каби нерв сис-
темалари ўмуртқали ҳайвонларга хосдир. Ўмуртқали ҳайвонларда нерв 
ҳужайра-ларининг олдинги қисми кенгайган найларнинг ичига йиғилгани 
ҳолда, ҳайвон-нинг марказий нерв системасини ташкил етади.
М.Н.С. нинг олдинги кенгайган қисми 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish