Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Нерв физиологияси ва унинг хусусиятлари



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

 Нерв физиологияси ва унинг хусусиятлари. 
Нерв системаси 
нейронлар-нерв ҳужайраларидан ташкил топган бўлиб, танаси, бир қанча 
калта ва битта узун ўсимтадан иборат.Нейроннинг калта шохланган усимтаси 
диндрит, узун МНС органгача борадиган усимтаси аконлардан иборат. Нерв 
хужайраларнинг танаси МНС ва нерв тугунларида жойлашган. Делдеритлар 
нерв ҳужайраларни бир бири билан боғлаб туради. Аксон еки нейрий МНС, 
дан еки тугунчалардан чикиб,бир бири билан кушилиб, тулғонади ва муайян 
нервларни ҳосил килиб органга боради. Ҳар бир аксон утмайди толаларга 
ажралиб, бу толалар иккинчи нерв ҳужайрасини дендерити билан бирлашиб, 
ҳужайрани ураб олади. 
Нервлар миелинли ва миелинсиз бўлиб, орқа миядан чиқадиган 
нервларни аксарияти миелин билан қопланганлиги учун миелинли толалар 
дейилади ва миелин уларга оқ ранг беради. ВНСси тугунларидан 
бошланадиган нервларда миелин пўсти бўлмайди ва миелинсиз нервлар 
дейилади.
Нервлар таъсиротни перифериядан марказга ўтказгани учун уларни 
МИН (сезувчи) - афферент нервлар дейилса, иккинчи бир нервлартаъсиротни 
марказдан периферияга ўтказиб, уларни МҚН ѐки ҳаракатлантирувчи - 
еффектор нервлар дейилади. Кўпчилик нервлар аралаш бўлиб, улар 
таркибида аферент ва ефферент толалар ўтади.
Нерв толалари бир қанча хусусиятларга ега бўлиб: уларга 
қўзғалувчанлик, ўтказувчанлик, лабиллик, таъсиротларни алоҳида ўтказиш 
ва бошқа хусусиятлар киради. Қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик нерв 
толасининг асосий хусусиятига ега бўлиб, мускулга бораѐтган нерв 
таъсирланса мускул қисқариб, миелинли нервларни қўзғалувчанлиги 
миелинсиз нервларга қараганда юқорироқдир. 
Лабиллик миелинли нервларда бошқа нервларга нисбатан баланддир. 
Таъсиротни алоҳида (изолясиялаб) ўтказиш. Ҳар бир нерв таъсиротни 
ўзича ўтказиб, бир ствол таркибида афферент ва ефферент толалар бўлиши 
мумкин, лекин уларни ҳар биридан ўтадиган таъсирот бошқасига 
берилмайди. Демак ушбу нервдан келаѐтган таъсирот фақат маълум мускулга 
боради ва уни қисқартириб, мураккаб ҳаракатлар юзага келади. 
Нерв толаси шикастланса ѐки жароҳатланса у қўзғалишни ўтказмайди. 
Нерв бутинлигидан ташқари унинг функсиясининг бузилишидан ҳам 


488 
таъсиротни ўтказмайдиган бўлади. Демак нервдан қўзғалиш ўтиши учун у 
бутун, шикастланмаган ѐки физиологик бутун бўлиши керак. 
Нервлар таъсиротларни икки томонлама ўтказиб, бу хусусиятни 
нервни ўртасидан таъсирлаганда кузатишимиз мумкин яъни бу вақтда 
таъсирот ҳам марказга ҳам периферияга қараб бориб бу ҳолатни рус олими 
А.И.Бабухин томонидан биринчи бўлиб 1877 йил ўрганилган. Бунинг учун у 
Нил дарѐсининг лаққа балиғининг електр органига келадиган нервга 
таъсирот берганида бу нервдан таъсирот икки томонга борганлигини 
аниқлаган. Бу балиқда душмондан соқланиш ва ҳужум қилиш учун махсус 
електр токи чиқарувчи органи бўлиб, у орган майда бўлакларга бўлинган 
устунлардан иборат. Електр органи балиқ танасини икки ѐнида орқа мия 
олдида жойлашган катта нерв ҳужайрасидан тола олади. У тола органга 
келиб, жуда кўп шохларга бўлиниб, бу шохлар орган бўлакларига боради. 
Електр органига 1 мм келадиган нерв толасидан ток келади. А.И.Бабухин бу 
нерв толасини кесиб, органни ўрта қисминиолиб ташлаб, пастки бўлакга 
келадиган нервни таъсирлаганида ток фақат органни пастки қисмида ҳосил 
бўлмай балки юқори қисмида ҳам пайдо бўлади. Демак нерв таъсирланганда 
таъсирот фақатпериферияга бормай балки нервни иккинчи томони орқали 
марказга ҳам борар екан.
Нервдан таъсирот ўтиши қариб 100 йил илгари аниқланган бўлиб, бу 
тезлик ѐруғлик тарқалиш тезлигига тенг деб ҳисобланади. Немис физиологи 
Гелмголс голванометр ѐрдамида нервдан таъсирот ўтиш тезлигини аниқлаб, 
у тезлик секундига 27 метрни ташкил етишини исботлаган. Иссиқ қонли 
ҳайвонларни афферент нервидан таъсирот тез ўтиб, миелинли афферент 
нервдан таъсирот 160 м/сек тезлик билан ўца, миелинсиз нерв тезликни 100 
баробар секин ўтказади. Нерв толаларида моддалар алмашинуви суст кечиб, 
кам иссиқлик ҳосил бўлади. Тажрибаларда нервларни кислород истемол 
қилиб, карбанат ангидрид ажратиши аниқланган. Демак нерв қўзғалганда 
кислород истемол қилиб карбанат ангидрид ажратади ва иссиқлик ҳосил 
бўлади. Битта импулс нерв бўйлаб 1 см ҳаракат қилганида нервдан 10-12 
коллория иссиқлик ажралиб бу мускуллар ажратадиган иссиқликдан 100000 
баробар камдир. 
Нервларни нисбатан чарчамаслиги Н.Е.Введинский томонидан 1884 
йил ўтказилган тажрибаларда исботланиб, бунинг учун нервни 9-12 соатгача 
таъсирлаб ўрганилган. Нервнинг нисбий чарчамаслиги ундаги моддалар 
алмашинувини пастлиги, лабиллигини баландлиги боғлиқ бўлиб, нерв 
фаолиятида катта аҳамиятга егадир. Лекин нервнинг узоқ қўзғалишидан бир 
неча хил ўзгаришлар юзага келиб; рефрактер давр узаяди, таъсирот ўтказиш 
секинлашади, импулсларга иссиқлик ҳосил бўлиши камаяди. Бир нерв 
ҳужайрасидан иккинчи нерв ҳужайрасига ѐки нерв ҳужайрасидан у 
иннервасияловчи тўқимага қўзғалишни ўтказувчи мураккаб структурали 
тузилмага синапс дейилади. Синапслар марказий ва периферик синапсларга 
бўлиниб, марказий синапслар бир нейрон танаси ѐки дендеритининг иккинчи 


489 
нейрон аксонитуташган жойи бўлса, периферик синапс аксон билан ишчи 
орган (мускул, без)нинг туташган жойидир. 
Синапслардан таъсирот ўтказилишида биопатенсиаллар билан бирга 
кимѐвий моддалар - медиаторлар (асетил холин, норадреналин, адреналин) 
иштироки исботланган. 
Синапс 
учта 
елементдан: 
пресинаптик 
(синапсдан 
олдинги), 
посцинаптик (синапсдан кейинги) мембранадан ва синапс тирқишидан 
иборат. Бир нерв толасини охирини қоплавчи мембрана пресинаптик 
мембрана дейилади. Нерв охирида нейросекрет аппарати бўлиб, медиатор 
модда ишлаб чиқаради. Тинчлик ҳолатида медиатор синаптик пуфакчаларда 
турса, нерв толаси қўзғалганида пресинаптик мембрана деполяризасияланиб, 
синаптик пуфакдаги медиатор пресинаптик мембрана орқали синапс 
тирқишига сизиб ўтади ва посцинаптик мембранани деполяризасияланишига 
сабаб бўлиб, посцинаптик мембранада ҳаракат патенсиали пайдо бўлиб, 
ҳужайра қўзғалади, фаол ҳолатга келади. Парасимпатик нерв ва айрим 
симпатик нерв толалари қўзғалганида улар охиридан норадреналин ва оз 
миқдорда адреналин ажралади. Бу медиатор моддалар ўзларига тегишли 
ферментлар (асетил холин холинестраза, норадреналин ва адреналин 
аминоаксидаза) таъсирида парчаланади. Демак синаптик пуфакчадан синапс 
тирқишига бир марта медиатор модда чиқарилганида у посцинаптик 
мембранада битта ҳаракат потенсиалини ҳосил қилар екан. Қўзғалганда 
асетилхолин ажратувчи толалар холинергик толалар, норадреналин ва 
адреналин ажратувчи толалар адренергик толалар дейилади. Синапслар 
таъсиротни бир томонлама секинлаштириб ўтказади ва бу хусусият улардан 
таъсирот ўтказилишида қатнашадиган медиаторларга боғлиқ. Медиаторлар 
фақат нерв толасини охирида ҳосил бўлади ва у мускул толаси, без ѐки нерв 
ҳужайрасининг посцинаптик мембранасини қўзғатади. Мускул толасида, без 
ѐки нерв ҳужайрасида вужудга келадиган ҳаракат патенсиали синапс 
тирқиши борлигидан, нерв охири ва нерв толаларини қўзғата олмайди. 
Синапсдан таъсиротни секинлашиб, тўхтаб ўтиши, медиаторнинг 
пресинаптик мембранадан сизиб ўтиши ва посцинаптик мембранага етиб 
бориб таъсир етишига ва синапсни бошқа хусусиятларига боғлиқ. Синапсни 
қўзғалувчанлиги ва лабиллиги паст бўлгани учун улар тез тормозланади. 
Мускул ва нервлар електр токини ўтказиб, буни мускул билан 
туташган нервга електрод ўрнатиб, тирик тўқимага електр токи таъсирида 
ўрганилади. Ўзгармас ток тўқимага занжир уланган ѐки узилган вақтда 
таъсир қилиб, занжир уланганида узилганидан кучли таъсир қилади. Занжир 
уланганида катодда, узилганида анодда қўзғалиш пайдо бўлиб, занжир 
уланганида катодда тўқима қўзғалувчанлиги ошиб, анодда пасаяди, 
узилганида еса уни акси юзага келади. Занжир уланиб, узилганида ўзгармас 
ток таъсирида катодда ва анодда тўқимани физиологик ҳолати ўзгариб, 
електротон дейилади. 
Қўзғалувчанлик катодда ошишига кателектрон, анодда ошишига 
анегектрон дейилади. Мускулга келган нервга електродларни ўрнатилишига 


490 
боғлиқ равишда ток йўналиши ўзгаради. Нервни мускулга яқин жойига анод 
қўйилса ток мускуллардан нервга йўналади, агар катод қўйилса ток нервдан 
мускулга ўтади. Тўқимада қўзғатиладиган жараѐнлар таъсир қилаѐтган ток 
кучига боғлиқ. Ток заиф бўлса мускул фақат занжир уланган, ток кучи ўртача 
бўлса уланган ва узилган пайтда, қисқаради. Кучли ток таъсирида мускулга 
катод яқин жойлашса, занжир уланганида, агар анод яқинроқ жойлашса 
занжир узилганида қисқаради. Тўқима қўзғалувчанлиги ва ўтказувчанлигида 
кузатиладиган бу ўзгаришлар мембрана потенсиалларининг ўзгармас ток 
таъсирида ўзгаришидан
ҳосил бўлади.
Таъсиротчилар кучига қараб поғана, поғана ости ва поғана усти 
таъсиротларга бўлинади. Қўзғалувчан тўқиманинг қўзғалиши учун кифоя 
қиладиган енг минимал таъсирот кучига поғана ѐки бўсоға таъсирот, ундан 
кам таъсирот кучига поғанадан паст, ортиқроқ кучга ега бўлган таъсиротга 
поғанадан юқори таъирот дейилади. Поғанадан паст таъсиротга тўқима 
қўзғалмаса поғанадан юқори таъсиротга кучлироқ қўзғалади. Лабиллик деб, 
муайян частотадаги таъсиотга муайян частотадаги қўзғалиш билан жавоб 
бериш қобилиятига айтилади.

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish