Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

 
Тери физиологияси
Режа: 1.Терининг тузилиши, вазифаси ва аҳамияти. 
6.
Тер суюқлигининг ажралиши ва бошқарилиши. 
7.
Терининг ѐ безлари ва тери пигментасияси. 
8.
Теридаги мавсумий ўзгаришлар ва тулаш. 
Таянч иборалар 
Тери организмнинг ташқи томондан ўраб олган бўлиб, организмни 
ташқи томондан бўладиган турли туман таъсиротлардан соқлайди ва 
терморегулясияда иштирок қилади. Тери айирув орган вазифасини бажариб, 
организмдан сув, туз ва оқсил алмашинувининг охирги маҳсулотларини бир 
қисмини ташқарига чиқаради. Тери қон депоси вазифасини бажариб, унда 
10% атрофидаги қон деполанган ҳолатда сақланади. Терида жуда кўп 
ресепторлар бўлиб, иссиқликни сезувчи Руффин таначалари, совуқликни 
сезувчи Краузе колбочкалари, тактил таъсирни сезувчи Мейснер таначалари 
ва Маркел дисклари, босимни сезувчи Фаттер-Паччини таначалари ва 
оғриқни сезувчи ҳамда бошқа ресепторлар жойлашган. 
Тери организмда моддалар алмашинувида иштирок етиб, организмда 
кечаѐтган жараѐнлар ва уларнинг ўзгариши терида ўз аксини топади, яъни 
тери устидаги жунлар ҳолатига, ялтироқлигига қараб организм ҳолати 
тўғрисида тушунчаларга ега бўлинади. 
Тери ҳаракатчан, еластик орган бўлиб, мускуллар билан тўғридан-
тўғри туташмасдан, тери ости клетчаткаси орқали туташган. 
Тери уч қаватдан иборат бўлиб, ташқи қавати епидермис, дерма-
хусусий ѐки чин тери, тери ости клетчаткасидан иборат. 


445 
Епидермис ташқи қават бўлиб, бир неча қават ясси епителийлардан 
тузилиб, ташқи қисми доимо шохланиб-муғизланиб, узлуксиз ажралиб тушиб 
турса, ички донадор қават малпигий қавати ҳисобига тикланиб, бу қаватда 
қон томирлари йўқ лекин лифа томирлари бўлади.
Епидермис ва дерма нозик юпқа парда орқали туташиб, шу парда 
орқали ҳар иккала қатламда моддалар алмашинуви юзага келиб туради. 
Дерма терининг асосини ташкил етиб, терининг қалинлиги дерманинг 
тараққий етганлигига боғлиқ. Сигирлар терисининг 88,2% дерма, 9,6% тери 
ости клетчаткасидан иборат. Дермада қон томирлар, нерв, мускул толалари 
кўп. Дермада тер ва ѐғ безлари, жун сугуналари бор. Дерманинг қалинлиги 
ҳар хил турдаги ҳайвонлар терисида ҳар хил ва бир турдаги ҳайвон 
терисининг турли қисмларида ҳам бир хил бўлмай, ҳайвонларнинг ѐшига, 
жинсига, зотига ва яшаѐтган иқлим шароитига боғлиқ. Масалан: тана ва елка 
қисм дермаси қорин-никидан, қорамоллар дермаси чўчқа, от ва қўйлар 
дермасидан, еркак ва кекса ҳайвонлар дермаси ѐш, урғочи ҳайвонлар 
дермасидан, совуқ иқлимда яшовчи ҳайвонлар дермаси иссиқ иқлимда 
яшовчи ҳайвонлар дермасидан қалиндир. Ўртача қорамолларда терининг 
қалинлиги 2,7-4,6 мм, отларда 1-5 мм, қўйларда 0,7-3,09 мм дир. 
Тери ости клетчаткаси бириктирувчи тўқималардан иборат бўлиб, кўп 
миқдорда ѐғ бўлади. Ёғнинг миқдори бир турдаги ҳайвонларнинг турли 
индивид-ларида ва турли ҳайвонларда турличадир. 
Терида оқсиллар ҳам бўлиб, қорамоллар терисининг И.А.Троиский 
такид-лашича 32,5-34,5% оқсиллар ва 60-68% ни сув ташкил етади. Тери 
қорамоллар тирик вазнининг 6-8%, қўйларда 5-7,3% ни ташкил етиб, тери тер 
суюқлигини ажратиш – терлаш вазифасини бажаради. 
Тер суюқлиги тер безларида ҳосил бўлиб, шу суюқлик орқали 
организмдан белгили миқдордаги иссиқлик, сув ва минерал тузлар чиқарилиб 
организмни ички муҳитини бир хил сақланишини таъминлайди. 
Терлашнинг аҳамияти катта бўлиб, терлаганда организмдан иссиқлик 
чиқа-рилади, ички яъни қон, лимфа, тўқималар аро суюқликлардан сув ва 
тузларни ташқарига чиқариб осматик босимни бир хилда сақлаб, чиқинди 
моддаларни ташқарига чиқаради. 
Тер безлари тананинг юзасида нотекис жойлашиб, секретор 
епителийлар фаолияти туфайли тер суюқлиги узлуксиз ҳосил бўлиб туради. 
Тер безларининг миқдори бир индивид териси ва турли хил ҳайвонлар 
терисининг турли қисм-ларида бир хил миқдорда бўлмайди. Жумладан тер 
безлари қорамолларнинг бош қисмида бошқа қисмларидагидан кўп бўлиб 1 
см
2
юзада 2500 та, отларда 1500 та, қўйларда 500 та, одамларнинг қўл, оѐқ, 
кафт, қўлтиқ қисмида 400-500 та, кемирувчиларда кам, йиртқич ҳайвонларда 
еса бўлмайди. 
Тери суюқлигининг миқдорини аниқлаш анча қийин бўлишига 
қарамасдан бир қанча усуллар ѐрдамида аниқланади: 
3.
Терининг електор қаршилигини аниқлаш. 
4.
Терининг маълум қисмига Петри косачасини қўйиб, маълум вақт 


446 
давомида ажралган тер суюқлигини йиғиб, Петри косачасини юзасини 
билган ҳолда ҳайвон терисини ҳамма юзасидан ажралган тер суюқлигини 
миқдорини аниқлаш мумкин. 
Терлаш ҳайвонларнинг турига, зотига, организмнинг ҳолатига, иқлим 
шароитига боғлиқ бўлиб, отлар бир кунда 2 литргача одамларда 1,5-2,5 
литргача тер суюқлиги ажралиб, ташқи муҳит ҳарорати юқори бўлганда ва 
тана ҳароратини оширувчи бошқа сабаблар: жисмоний иш, катта миқдорда 
суюқлик истеъмол қилиш тер ажралишини кучайтиради. Буйрак 
касалликлари вақтида тер безлари орқали ажраладиган суюқлик 2-3 баробар 
ортиб таркиби ўзгаради яъни мочевинаси кўпаяди. 
Тер суюқлиги кучсиз ишқорий муҳитга ега бўлиб, рН 6,7-6,8 га тенг, 
солиштирма оғирлиги 1,005-1,021, ѐпишқоқлиги 1,2 тенг еканлигини 
И.А.Трои-ский, А.А.Кудрявсевлар аниқлаган. Табиий шароитларда тер ва ѐғ 
безларининг суюқликлари аралаш бўлиб, кислотали муҳитга ега, таркибида 
НаCл, Кcл, Са тузлари, фосфатлар, сулфатлар, органик моддалардан 
оқсиллар, мочевина, сий-дик кислотаси, креатин, аммиак, учувчи ѐғ 
кислоталари, пигментлар, витаминлар ва бошқа моддалар учраб отларнинг 
тер суюқлигини умуми азоти 28% мг, глобулинлари 0,55% мг, албуминлари 
0,15% мг бўлиб, оқсили 0,7% мгдир. 
Тер ажралиши нейро-гуморал йўл билан бошқарилиб, орқа миянинг 
бел қисмидан симпатик нерв келиб, унинг охирида асетилхолин ажралиб тер 
ажра-лишини камайтирса, бу нервнинг жароҳатланиши жароҳатланган 
қисмда тер суюқлигини ажралмаслигига сабаб бўлади. Адашган нервнинг тер 
ажралишида иштирок етишини И.А.Троиский ваготроп модда ҳисобланган 
пилокарпин моддасини юбориб, тер ажралишини кучайганлигини 
исботлаган. 
Тананинг бирор қисмини қиздирса ҳам тананинг барча қисми тер 
ажратиб бу таъсирот орқа миянинг маълум қисмида тўхтамай барча 
сигментларга тарқа-либ, тер безлари маркази қўзғалади. Шундай қилиб, тер 
ажралишида симпатик ва адашган нервлар иштирок етиб, адашган нерв 
марказидаги яъни узунчоқ миядаги марказ, оралиқ миядаги иссиқлик 
алмашинувини бошқарувчи марказ назоратида ишлайди. 
Мия пўстлоғи ҳам тер безларининг фаолиятини бошқариб, турли 
емоси-анал ҳолатларда тер ажралиши кучайиб, бу жараѐнлар пўстлоқ 
назоратида еканлигини билдиради. 
Терида тер безларидан ташқари ѐғ безлари ҳам бўлиб, тер ѐғини ишлаб 
чиқаради. Ёғ безларининг фаолияти без ҳужайраларининг емирилишига 
боғлиқ бўлганлиги туфайли 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish