а сийдикни ҳаракатланишига сийдик
йўлларини чувалчангсимон-перисталтик ҳаракати қулайлик туғдириб
ҳар дақиқада 1-5 мартадан такрораланиб 20-30 мм/сек тезлик билан
ҳаракатланади. Қовуқ сийдикга тўлгандан кейин вақти-вақти билан
ташқарига чиқариб туради. Сийдикнинг йиғилиши ва ички сийдик йўлларига
ўтмаслиги учун қовуқдан сийдик чиқариш канали бошланадиган жойда
мускулли - қовуқ сифинктори ундан пастроқда сийдик чиқариш сфинктори
жойлашган. Қовуқ тўлаѐтганда бу сфинкторлар ѐпиқ бўлиб сийдикнинг
ташқарига чиқарилмаслигини таъминлайди. Ички сийдик йўлларининг
қовуққа қуйиладиган жойида еса шиллиқ парда бурмаси бўлиб сийдикни
қовуқдан ҳатто қисқариш пайтида ҳам ички сийдик йўлларига чиқишга йўл
қўймайди.
Қовуқ девори бир меъѐрда тоник қўзғалиб таранг ҳолда бўлиб,
буйракдан келаѐтган сийдик миқдорига қараб ўзгариб, қовуқ тўлабориши
билан сийдикни ташқарига чиқаришга еҳтиѐжи туғилиб, сийги қистайди.
Қовуқ қисқариши ва қовуқ каналларининг сфинкторларининг бўшаши
сийдикни сийдик чиқарув кана-лига ҳайдаб ташқарига чиқаради. Сийдик
тугагач сфинкторлар ѐпилиб яна сий-дик тўплана боради. Қовуқ тонуси
пасайиб кенгаябошлайди ва янги порсия сийдик қабул қилина бошлайди.
443
Сийдик чиқарилиши рефлектор жараѐн бўлиб, сфинкторлар фаолияти
симпатик ва парасимпатик нерв толалари орқали бошқарилади.
Симпатик нерв қўзғалганда қовуқ кенгаяди сфинкторлар ѐпилади ва
сийдик йиғилиши учун қовуқда шароит туғилади. Парасимпатик нерв
қўзғалганда еса қовуқ тонуси ошади ва қисқаради, сфинктор бўшашиб
очилади ва сийдик чиқиши учун шароит яратилади. Сийдик чиқарилишини
бошқарадиган марказ орқа миянинг бел-дўмғаза соҳасида жойлашган бўлиб
сийдик ажралиш рефлекси қуйидагича содир бўлади. Қовуқ тўлиши
ресепторларни қўзғатиб, импулслар сийдик чиқариш марказига бориб марказ
қўзғалади, жавоб парасимпатик нерв толаси орқали қовуққа берилиб қовуқ
қисқариб сфинкторлар бўшашиб сийдик ташқарига чиқарилади.
Сийдик чиқарилишини бошқарадиган орқа миядаги марказ узунчоқ
мия, ўрта мия ва бош мия яримшарлар пўстлоғи назоратида бўлиб, бу
сийдикни тўхтатиб туриш ѐки кучайтириш, яъни ихтиѐр, хохишига қараб
сийиш билан намоѐн бўлади. Бир йўла ташқарига чиқарилган сийдик
миқдорига
диурез
дейилиб бир қатор факторлар таъсирида ўзгариб туради ва
ўртача бир кеча кундузда отлар 5,0, қорамол 6-20, чўчқаларда 2-5, қўй 0,5,
итлар 0,5-2,0, мушук 0,05-0,2, қуѐн 0,04-0,1 литр сийдик ажратиб ажралаѐтган
сийдикнинг миқдори ичилган сув, истеъмол қилинган озуқанинг хили ва
таркибига, организмнинг ҳолатига, иқлим, сутканинг даврига, ҳайвонларнинг
тури ва бошқа факторлар таъсир кўрсатади. Организмда кундузи кечасига
нисбатан моддалар алмашинуви бир қанча тез кечганлиги туфайли сийдик
миқдори кўп бўлиб, сув кўп ичганда ѐки серсув озуқалар кўпистеъмол
қилганда диурез миқдори ортади. Агар ҳайвон кўп терласа диурез камаяди.
Сийдик ҳосил бўлишига буйрак фаолиятига таъсир етадиган ренал факторлар
ва бошқа органлар орқали унга таъсир етадиган екстроренал факторлар
таъсир етиб ажраладиган сийдик миқдорини ўзгартиради. Бу факторлар
филтрасияга ва реабсорбсияга таъсир етади.
Филтрасияга
таъсир кўрсатадиган ренал факторларга фаол
коптокчалар миқдори, уларнинг капиллярларидаги қон, босими капсуладаги
босим, коптокча
капиллярлари ва капсула деворининг ўтказувчанлиги киради. Плазма
онкотик босими, тўқималарнинг гидратасия даражаси, қон айланиш
системаси ва тер безларининг фаоллик даражаси филтрасияга таъсир
кўрсатадиган екстраренол факторлар ҳисобланади.
Қушларнинг буйраги тузилиши ва ишалаши сут емизувчилар
буйрагига ўхшасада қушларнинг буйрагида сийдик ҳосил бўлиши
ўрганилмаган, уларнинг қовуғи йўқлиги туфайли ички сийдик йўллари
клоакага очилади. Сийдигини тек-шириш учун сийдик йўллари клоакага
етмасдан боғланиб, ташқарига чиқарилиб сийдик текширилади, акс холда
сийдик ахлат билан аралашган бўлади.
Турли қушлар сийдиги бир биридан фарқ қилади. Ўрдаклар сийдигида
0,84%г органик 0,12%г анорганик модда, товуқлар сийдигида 2,09%г органик
0,39%г анорганик моддалар бўлади..
444
Қушлар сийдигида мочевина, сийдик кислота, аммиак, гуанин каби
азотли моддалар учраб сийдик кислотаси 70% гачасини ташкил қилади ва шу
кислотанинг кўплиги билан сут емизувчилардан фарқ қилади ва бундай
тафовут қушлар ембрионал тараққиѐтининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |