РУБНЕРНИНГ ЮЗА ҚОИДАСИ
Асосий алмашинув интенсивлиги
ҳайвон-ларнинг 1 кг тирик вазнига ѐки 1 м
2
тана юзасига нисбатан
ҳисобланганда ҳайвонлар оғирлиги ѐки жуссасини катта кичиклиги билан
асосий алмашинув ўртасида боғланиш борлиги аниқланиб, М.Рубнер ва
бошқалар 1932 йил «Юза қонунини» таърифлаб берди. Қонунга биноан иссиқ
қонли ҳайвонларда енергия сарфи тана юзасига пропорсионал бўлиб,
ҳайвоннинг тана юзаси қанча катта бўлса шунча кўп енергия сарфланиб, бу
енергия турли ҳайвонларда ўзора тенг миқдорда бўлиб, 1 м
2
тана юзасига бир
кунда 1000 к/жоулга тенг. Бу қонун тўлиғича тўғри емас яъни юзасининг
кенглиги бир хил бўлган иккита индивидда моддалар алмашинувининг
интенсивлиги бир хил бўлмай организмдаги оксид-ланиш жараѐнига,
ҳужайраларнинг иссиқлик ҳосил қилиш даражасига, индивид хусусияти, нерв
системасининг фаолиятига боғлиқ. Шулардан келиб чиқиб юза қонуни тўғри
деб бўлмайди ва ажралган иссиқлик миқдорини тахминий ҳисоблаш мўлжали
сифатида аҳамиятга егадир.
436
13. АЙИРУВ ОРГАНЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ.
Режа:
5.
Айирув органлари ва уларнинг аҳамияти.
6.
Буйраклар физиологияси, сийдик ҳосил бўлиши, ажралиши ва
бошқарилиши.
7.
Сийдикнинг таркиби, миқдори ва хусусиятлари.
8.
Диурез ҳақида тушунча
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.
Буйраклар, тер безлари, ўпка, ичаклар, модда алмашинуви,
оқсил, ѐғ, углеводлар, сув, тузлар, заҳарли моддалар, лимфа, тўқима оралиқ
суюқлик, вакуола, нефридиялар, нефрон, Б.Шумлянский капсуласи,
Малпигий коптокчаси, Генле ковузлоғи, бурама каналчалар, филтрасия,
реабсорбсия, поғанали, поғаназис, нерв, гуморал, адашган, симпатик, узунчоқ
мия, гипофиз, гипоталамус, адреналин, алдестерон, тироксин, паратгормон,
глюкозурия, гематурия, албуминурия, гемоглобинурия, тоқ туѐқли, осматик,
онкотик босим, муҳит, мускулли халқа, кечаси, кундузи, диурез, ренал,
клоака, урдак, товуқ.
1.Айирув органларига буйраклар, тер безлари, ўпка ва ичаклар кириб,
организмда моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган кераксиз охирги
маҳсулотларни айирув органлари орқали чиқариб организмни заҳарланишдан
соқлайди. Организмда моддалар алмашинуви узлуксиз кечганлиги туфайли
чиқинди моддалар ҳам узлуксиз ҳосил бўлиб туради.
Айирув органлардан ўпка сув ва СО
2
ни, қисман баъзи учувчи
моддаларни, ичаклар оғир метал тузларини, ўт пигментларининг ўзгарган ва
437
бошқа чиқинди моддаларни чиқаради. Организмдаги ортиқча Н
2
О ва
тузларнинг бир қисми, оқсил алмашинуви маҳсулотларининг кам қисми тер
безлари орқали чиқарилади, аммо организмда ҳосил бўлаѐтган чиқинди
моддаларнинг асосий қисми буйраклар орқали чиқарилади. Масалан: Н
2
О,
оқсил алмашинувида ҳосил бўладиган мочевина, сийдик кислота, креатинин,
минерал моддалар ва бошқа чиқинди моддаларнинг асосий қисми буйраклар
орқали сийдик билан чиқарилади.
Буйракларнинг организмдаги аҳамияти катта бўлиб, организмни
заҳарли моддалардан тозалаш билан бир вақтда организмни ички муҳитини
таркибини ва хоссаларини бир хил даражада сақлаб туради. Масалан: қон,
лимфа, тўқима ора суюқликларнинг ион таркиби, осматик босимининг
турғинлигини ҳамда терморе-гулясияни бир хилда сақлашда қатнашади.
Айирув органлари ҳайвонот оламининг еволюсион тараққиѐтида
ўзгариб мураккаблашиб келган. Масалан: бир ҳужайрали организмлардан
туфилкаларда айирув органи-вакуола, умиртқасиз кўп ҳужайрали
ҳайвонларда шохланган ингичка найчалар-нефридиялар, паст тараққий етган
умиртқали ҳайвонларда бирламчи буйрак (бир учи кенгайган томирлар
чигали жойлашган, иккинчи учи тана юзасида егри бугри каналчалардан
иборат).
Бирламчи буйраклар амфибия ва рептилияларда мукаммаллашиб,
иссиқ қонли ҳайвонларда-буйрак вужудга келган.
2.Буйрак одамларда ва ҳайвонларда жуфт орган бўлиб, организмнинг
бел қисмида жойлашиб, ҳар бир буйрак пўстлоқ ва мағиз қаватидан иборат.
Пўстлоқ қавати нефронлардан иборат бўлиб, 1872 йил Шумлянский
томонидан тасвирланиб берилган, яъни сийдик ҳосил бўлиш жараѐнлари
нефронда юзага келиши аниқланган. Ҳар бир нефрон қўш деворли
капсуладан бошланиб, ичида капиллярлар чигали бор бўлиб, Малпигий
коптокчаси дейилади. Қўш деворли капсула (Б.Ш.капсуласи) деворлари
орасидаги бўшлиқдан каналчалар бошланади. Каналча капсулага яқинлашиб
2-3 мартаба егилиб, биринчи тарктибли бурама каналча ҳосил қилиб,
буйракнинг пўстлоқ ва мағиз қватлари чегарсида тўғриланиб торайиб мағиз
қаватига тушиб чиқиб Генли қавузлоғини ҳосил қилиб, пўстлоқ қаватига
ўтиб яна 2-3 марта егилиб иккинчи тарктибли бурама каналча ҳосил қилади
ва йиғувчи каналчага қуйилади. Шундай қилиб, бир неча нефронларнинг
йиғувчи каналчалари қўшилиб, умумий чиқарув каналини ҳосил қилади ва
мағиз қаватидан ўтиб буйрак жомига қуйилади.
Буйракларда юкстамедуляр нефронлар бўлиб, уларнинг коптокчалари
пўст ва мағиз қаватларининг оралиғида, Генли қавузлоғи буйрак жоми
атрофида жойлашган. Юкстамедулляр нефронлар капсуласига кираѐтган ва
чиқаѐтган артериола йўғонлиги тенг бўлиб, капсуладан чиқгач каналчалар
атрофида капиллярлар тўрини ҳосил қилмайди.
Турли хилдаги ҳайвонларнинг буйрагидаги нефронларнинг миқдори
турлича бўлиб, қорамолларда иккита буйракда 8 000 000, фаол юзаси 39,2 м
квадрат, чўчқаларда 1 400 000 нефрон бўлиб, фаол юзаси 7,2 м квадрат,
438
қўйларда 1 000 000 нефрон бўлиб, фаол юзаси 3,5 м квадратни ташкил етади.
Итда 700 000, одамда 4 000 000, бақада 2000.
Буйракга
аортадан буйрак артерияси келиб, артериолаларга
тармоқланиб, ҳар қайси капсулага тармоқча беради. Капсулада артериолалар
капиллярлар чига-ли-малпигий коптокчасини ҳосил қилиб чиқаѐтган жойда
бирмунча торайиб, капсуладан чиққан артериола 1-2 тартибли бурама
каналчалар атрофида яна капиллярларга тармоқланиб капиллярлар
каналчаларини ўраб олиб, капилляр веналарга айланиб, майда веналар
қўшилиб, буйрак венасини ташкил етади.
Сийдик ажралишини 1883 йил И.П.Павлов ковуқ (сийдик пуфаги)нинг
ички сийдик йўллари қуйиладиган жойини кесиб ташқарига қорин
терисининг юзасига чиқариб тикиш усулини яратди. Кейинчалик Орбели бу
усулни мукаммаллаштириб товуқнинг ҳар иккала сийдик йўллари
қуйиладиган қисмини алоҳида ташқарига чиқариб тикиб ҳар бир буйракдан
сийдик ажралишини кузатди.
Сийдик буйракда нефронларда ҳосил бўлиб, нефронларда сийдикнинг
ҳосил бўлишини филтрасия, реабсорбсия назарияси асосида тушунтирилади.
5.
Филтрасия фазасида коптокча капиллярларида оқаѐтган қон
плазмасида ериган моддалар Шумлянский - Бауман капсуласига шимилиб,
филтрланади. Капиллярлар ендотелийси ва капсула ички девори кичик
тешикча ва ѐриқча-лардан тузилганлиги туфайли, плазма оқсиллари
филтрланиб
ўтмасдан
балки
молекула
оғирлиги
кичик
бўлган
албуминларнинг оз қисми филтрланиб ўтади, Коптокча капиллярларида қон
босими баланд бўлиб, 90 мм симоб устунини ташкил етади, бу босим
филтрасияни кечишига ижобий таъсир кўрсатади. (1924 йил АҚШ олими
А.Н.Ричардс).
Плазма оқсиллари ташкил қилган онкотик босим филтрасияга
қаршилик кўрсатиб, у кам бўлгани учун, яъни 20-30 мм симоб устунидан
ошмаганлиги учун филтрасияга салмоқли таъсир кўрсата олмайди. Натижада
капиллярлардан капсула ва каналчаларга суюқлик филтирланиб ўтиб унга
бирламчи ѐки прови-зор сийдик дейилади. Бирламчи сийдик таркибида
оқсиллар бўлмаслиги билан
Do'stlaringiz bilan baham: |