Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


қон плазмасидан фарқ қилади. 1844 йил



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

қон плазмасидан фарқ қилади. 1844 йил 
К.Людвиг капсулида ҳосил бўлади деб 
тасвирлаган еди. 
2. Реабсорбсия фазасида бирламчи сийдик каналчалардан оқабориб 
қайта сўрилади, натижада кўпчилик моддалар қонга сўрилиб қуюқлашган 
хақиқий сийдик ҳосил бўлади. Турли ҳайвонларнинг каналчаларининг 
умумий юзаси 3,5 м квадратдан то 40,0 м квадратгача, узунлиги 100 кмдан 
ортиқ бўлиб, каналчалар-нинг ички юзасида микроворсинкалар бўлиб, 
микроворсинкалар ҳисобига канал-чалар юзаси кенгаяди. Реабсорбсия 
даврида бирламчи сийдик таркибидаги аминокислоталар, глюкоза батамом 
сўрилади. Булардан ташари На, К. Cа,Cл ва бошқа ионлар ҳам каналчалардан 
сезиларли даражада сўрилиб, каналчалар девори бу моддаларни танлаб 
ўтказади. Моддаларнинг реарбсорбсияланишига қараб поғонали ва поғонасиз 
моддалар фарқ қилинади. 


439 
Поғонасиз моддалар деб, плазмадаги консентрасияси кўп бўлишидан 
қатъий назар реарбсорбсияланмайдиган ѐки жуда кам реабсорбсияланиб 
сийдик орқали чиқиб кетадиган моддаларга айтилади. Поғонасиз моддаларга 
мочевина креатинин, сулфатлар кириб, ажралаѐтган сийдик таркибига 
ижобий таъсир кўрсатади. 
Поғонали моддалар деб, реабсорбсияланиши натижасида ажралаѐтган 
сийдик таркибида учрамайдиган моддаларга айтилади, уларга глюкоза, 
аминокис-лоталар ва турли ионлар киради. 
Поғонали моддаларнинг ажралиб чиқиш поғонаси деб, каналчаларда 
тўла реабсорбсиялана олмаган консентрасиядаги моддаларнинг сийдик билан 
чиқишига айтилади. Бу консентрасия одатдаги қондаги шу моддаларнинг 
консентрасиясидан фарқ қилади ѐки кўп бўлади. Масалан: глюкоза 
физиологик ва патологик ҳолатда кўпайиб, сийдик билан ажралади. 
Поғонали моддалар бўлган минерал моддаларнинг (консентрасияси) 
ион-ларининг миқдори ошиб кеца, осматик босим ўзгаради, ошиш хавфи 
туғилса бу моддаларнинг маълум қисми сийдик билан чиқарилиб, қоннинг 
осматик босими бир хилда сақланади. Реабсорбсиянинг механизмини 
бирқанча тажрибаларда кузатиш мумкин. Масалан: На, К, Cл ионлари, 
глюкоза ва аминокислоталар каналчалар епителийсининг актив фаолияти 
туфайли қайта сўрилиб, тўқима оралиқ суюқлигининг осматик босими ошиб, 
сувнинг пассив равишда кўп сўри-лишига сабаб бўлади. Хлор ва бошқа 
анионлар манфий зарядланганлиги туфайли На
+
, К
+
, Cл
+
ионлари билан 
сўрилади.
Кузатишларда Генли қовузлоғининг пастга тушувчи қисмидан 
сувнинг, юқорига кўтарилувчи қисмидан На ионларининг сўрилиши 
кузатилиб, қайта сўрилиш иккинчи тартибли бурама каналчаларда ҳам давом 
етиб, ионларнинг сўрилиши уларнинг консентрасиясига боғлиқ, яъни 
ўтаѐтган қон таркибида К ва На нинг миқдори қондагидан кам бўлса 
сўрилиб, агарда тенг бўлса сўрилмайди. Демак каналчаларда реабсорбсия 
оқибатида қолган сийдик йиғувчи ва умумий каналчалар орқали ҳақиқий 
сийдик халтасига буйрак жомига қуйилади.
Бирламчи сийдикдан қанча охирги сийдик ҳосил бўлишини қатор 
усуллар ѐрдамида ўрганиш мумкин. 
1. Кенг тарқалган усул сийдик ва плазма таркибидаги сулфатлар 
консентрат-сиясини аниқлаб ҳисоблаш. Чунки сулфатлар каналчалардан 
мутлақо сўрилмай-ди ѐки уларнинг қондаги консентрасияси бирламчи 
сийдик консентрасиясига тенг бўлиб, сўрилмаганлиги сабабли сийдик билан 
чиқиб кетади. Масалан: плазмада, бирламчи сийдикда сулфатлар 0,002% 
бўлиб, охирги сийдикда 0,18% га тенг бўлса, у вақтда 0,18 : 0,002=90 демак 
охирги сийдикда бирламчи сийдик-дагига қараганда сулфатлар 90 марта кўп 
екан. 
Буйракда 
филтрасия ва реасорбсиядан ташқари каналчалар 
епителийсида бензоат кислота билан гликокол аминокислотасидан гиппур 
кислота синтезлана-ди, аминокислоталарнинг дезаминланиши туфайли ҳосил 


440 
бўлган НН
2
гуруҳидан аммак синтезланади, фосфатаза ва бошқа ферментлар 
таъсирида фосфатлар ва сулфатлар ҳосил бўлади. шунинг билан бирга бир 
қанча биологик актив моддалар ҳам ҳосил қилади. 
1.Артерия қонида босим пасайганида ва На
+
камайганида ренин гормони 
ҳосил бўлади. 
2.Плазмада 
еритропоетиногенни 
еритропоетинга 
айлантирувчи 
еритроген ҳосил бўлади. 
3.Кининогенин нефроннинг дистал қисмининг зич доғ қисмининг 
ҳужайралари томонидан ҳосил бўлиб, кининогенни кининга айлантиради. 
7. 
Медулин (простагландин А
2
) буйрак мағиз моддалари томонидан 
ҳосил қилинади. У буйракдаги каппиллярларга қон оқиб келишини 
кучайтиради ва қонни пўстлоқ ва мағиз қисмларига бўлинишини бошқариб, 
На
+
ажралишини кучайтиради, ангиотензиннинг қон томирларини 
торайтириш хусусиятини заифлаштириб, қон томирини кенгайтирувчи 
таъсир кўрсатади. 
8. 
Уракиназа, плазминогенни фаоллаштиради. 
9. 
Витамин Д
3
буйрак каналчаларида калсий ва анорганик фасфатни 
қайта сўрилишини бошқаради. Ичакларда калсий сўрилишини ва суякларни 
минериллашишини таъминлайди. 
Буйракда сийдик ҳосил бўлишида нерв ва гуморал системанинг ўрни 
муҳимдир. Нерв толалари буйрак қон томирлари билан биргаликда 
каналчалар-нинг епителий ҳужайраларига бориб томирларнинг сиғимини, 
епителий ҳужайра-лар фаолиятини (яъни филтрасия ва реабсорбсияни) 
ўзгартириб сийдик ҳосил бўлишини бошқариб туради. Масалан: адашган 
нерв толаси таъсирланганда сув ажралиши тезлашиб сийдик миқдори 
кўпаяди, азотли моддалар камаяди. Симапатик нерв толаси таъсирланганда 
сийдик ажралиши камайиб НаС1 кўпая-ди. Агарда узунчоқ миядаги 4 мия 
қоринчасининг туби, оралиқ миядаги кул ранг дўмбоқ таъсирланса сийдик 
ажралиши кучаяди. Сийдик ҳосил бўлишида пўст-лоқнинг ўрни катта бўлиб, 
сийдик ҳосил бўлишини шартли рефлекслар йўли билан бошқарилишини 
И.М.Биков лабораториясида итнинг тўғри ичагига совуқ сув юборилиб 
сийдик ҳосил бўлиши ва чиқарилишини тезлашганлиги аниқлан-ган. Агар 
совуқ сув шартли таъсиротчи билан бирга қўшилиб бирнеча марта такроран 
таъсир етдирилиб турилса, кейинчалик биргина шартли таъсирнинг ўзи 
сийдик ҳосил бўлиши ва ажралишини тезлаштиради. 
Оғриқ сийдик ажралишини секинлаштиради. Агарда оғриқ таъсирини 
шартли таъсирот билан қувватлаб турилса, у вақтда шартли таъсиротчи ҳам 
сийдик ажралишини секинлаштиради. Агарда буйракни операсия йўли билан 
олиб тананинг бошқа қисмига ўрнатиб тегишли қон томирлари билан 
таъмин-ланса буйрак одатдагидай ишлайверади. Бу буйракнинг нерв 
системаси узилган бўлса ҳам унинг гуморал бошқарилишининг аҳамияти 
катта еканлигини кўрсата-ди. Масалан: гипофизнинг антидиуретик гормони, 
қалқонсимон безнинг тирок-син, буйрак усти безининг адреналин, 


441 
алдостерон гормонлари, қон таркибидаги мочевина, минерал моддалар, НаCл 
сийдик ҳосил бўлишига таъсир кўрсатади.
Буйрак фаолиятида нерв ва гуморал системалар функсиялари бир-бири 
билан маҳкам боғлиқ яъни гипоталамус ядросидан чиққан импулслар 
гипофизнинг орқа бўлагидан антидиуретик гормон ишлаб чиқаришни 
кучайти-риб, бу гормон қонга ўтиб сийдикни қайта сўрилишини кучайтиради 
ва сийдик миқдори кескин камаяди. Гипофиз орқа бўлагининг фаолияти 
пасайса, антиди-уретик гормон кам ишлаб чиқарилиб сийдик сув ҳисобига 
кўпайиб қандсиз диабет ҳосил бўлади. Агарда буйракнинг нерв системаси 
билан, гипофизнинг мия пўстлоғи билан алоқаси узилса шартли рефлектор 
йўл билан сийдик ажралиши кузатилмайди. Демак, мия пўстлоғи гипотало-
гипофизар система орқали буйрак фаолиятига таъсир етар екан.
Адреналин-сийдик ажралишини камайтиради. 
Алдостерон-каналчалар епителийсига таъсир етиб, натрийни қайта 
сўрилишига ѐрдам беради. 
Тироксин-сув ва тузларнинг тўқималар билан боғлиликлигини 
камайтириб, уларни қонга ўтишини кучайтиради ва сийдик ҳосил бўлишига 
ѐрдам беради. 
Паратгормон-Са ва Р нинг суяклардан қонга чиқарилишига таъсир 
қилиб, сийдик билан чиқарилишини таъминлайди. 
3. Ҳосил бўлган ва ташқарига чиқарилаѐтган сийдикнинг 96% сув, 4% 
қуруқ модда бўлиб, қуруқ модда: анорганик ва органик моддалардан иборат. 
Анорганик тузлардан На, К тузлари сулфатлар, фасфатлар ҳам сийдик 
билан чиқарилади. 
Органик 
моддаларнинг кўпчилиги оқсилларнинг парчаланиши 
натижасида ҳосил бўлган-мочевина (сийдикчил), сийдик кислота, пурин 
асослари (гуанин, аденин, гипоксантин, ксантин) креатиндан иборат. 
Сийдикдаги азотнинг 90% ни мочевина Н ти бўлиб, булардан ташқари 
ичакларда оқсилларнинг чиришидан ҳосил бўлан индол, скатол, фенол, 
крезол моддалари ҳам сийдикда учрайди. Бу моддалар ичаклардан сўрилиб 
қон орқали жигарга бориб сулфат кислота билан зарарсизлантирилади. 
Шунинг учун ҳам 
сийдикда индоксил-сулфат, скатоксил сулфат, оксифенол асетат ва 
оксифенил пропианат кислоталар шаклида учрайди. 
Сийдикда ўт пигментларидан ичакда ҳосил бўладиган урохром ва 
уробилин ва буйракда синтезланадиган гипур кислота бўлади. 
Соғлом ҳайвон сийдигида оқсиллар ва глюкоза одатда учрамай баъзи 
пайтларда масалан: оғир жисмоний иш бажарганда сийдикда оқсил 
ажралади. Агарда суринкали равишда оқсил сийдик билан ажралиб турилса-

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish