Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

 
5.2.Қўшимча адабиѐтлар. 
1. И.П.Битюков и др «Практикум по физиологии с/х животных», Москва, «Агропромиздат» 1990. 
2.М.Ф.Орлов «Славар ветеринарных клиническых термиов» Москва 1985 год. 
3.«Словарь физиологических терминов», Москва, Наука 1987 год. 
4. 5. К.Б.Иномова «Нормал физиологиядан русча-ўзбекча луғат», Тошкент Ибн Сино – 1993. 
5.Интернет маълумотлари: 
www. Ziyo.net.uz. 
email: zooveterinar @mail.ru 
email:sea@mail.net.ru
email: veterinary@actavis.ru 


209 
email : 
zootechniya@mail.ru
 
www. 
zootechniya.ru
 
email: 
fvat@academy.uzsei.net
 
Таянч иборалар
 
Орқа миянинг ўтказувчи йўллари, турли органлар фаолиятини 
бошқарувчи марказлар, бош мия, кейинги мия, мияча, ўрта мия (тўрт 
тепалик, қизил ядро, қора субстансия), оралиқ мия (кўриш дўмбоғи, дўмбоқ 
ости соҳаси) катта ярим шарлар, инстинкт, ретикуляр формасия.
 
1. Орқа мия
М.Н.С.сининг муҳим қисм ҳисобланиб ўмуртқа поғонаси 
каналида жойлашиб олдинги қисми узунчоқ мияга, кейинги қисми охирги 
бел ўмуртқаларигача давом етади. Орқа мияни кўндалангига кесилса, 
марказий қисмида орқа мия канали бўлиб, атрофи оқ модда билан ўралган, 
шакли капалакка ўхшаш кулранг моддадан иборат. Кулранг моддани олдинги 
томонида олдинги шохлари кейинги қисмида кейинги шохларидан иборат. 
Орқа мия кўкрак қисмида кулранг моддани икки ѐнини туртиб чиқиб ѐн 
шохлар дейилади. Миянинг кулранг моддаси нерв ҳужайраларидан (яъни 
оралиқ ва еффектор-ҳаракатлантирувчи нейронлар танасидан) тузилган, оқ 
моддаси нерв толаларидан ташкил топган. Ўмуртқа поғонасидан ташқарида 
орқа мия ѐни бўйлаб орқа мия тугунлари-ганглиялари жойлашган бўлиб, бу 
ганглиялар ресептор сезувчи нейронлар толаларидан иборат. Ганглиялардаги 
нейронларнинг 
аксонлари 
пери-ферик 
нервлар 
таркибига 
кирса, 
дендеритлари орқа мия орқа шохларига кириб, орқа илдизларини ҳосил 
қилади. Демак, орқа илдизлардан марказга интилувчи - сезувчи (афферент) 
нерв толалари чиқади, орқа мия олдинги шохларидан- олдинги 
илдизларидан ҳаракатлантирувчи, марказдан қочувчи - (ефферент) нерв 
толалари чиқади. Орқа ва олдинги илдизлар орқа мия ѐнида, орқа мия 
тугунларини орқасида қўшилиб, орқа мия нервларини ҳосил қилади. Орқа 
мия рефлектор ва ўтказувчи йўл вазифасини бажаради. 
Орқа миянинг рефлектор вазифасини, унинг турли қисмида 
организмдаги турли туман жараѐнларни яъни орқа миянинг бўйин ва кўкрак 
сегментларида диафрагма, олдинги оѐқлари, кўкрак қафаси, елка, қорин 
девори мускулларининг фаолиятини бошқарадиган марказлардан иборат 
бўлиб, ҳаѐт учун муҳимдир. Агар орқа мия 2-3 бўйин сигментларидан 
юқоридан кўндалангига кесилса, нафас ҳаракатлари тўхтаб, ҳайвон ўлади. 
Томирлар сиғими, тер ажралишини бошқара-диган марказ орқа миянинг 
кўкрак ва бел сигментларида жойлашиб, орқа оѐқ мускулларини фаолиятини 
бошқарадиган марказ унинг бел қисмида жойлашган. Орқа миянинг думғаза 
қисмида сийдик танасил каналини яъни сийдик, ахлат (нажас)нинг 
ажиралиши, ерексия, еякулясияни бошқарадиган марказлар жойлашган.
Парасимпатик нервларни бир қисми ва ҳамма симпатик нервлар орқа 
мия-дан бошланиб барча ички органлар, томирлар тонуси, тўқималардаги 
моддалар алмашинувини бошқаришда қатнашади. Орқа мия организм 
функсияларини бошқаришда муҳим ўрин егалласада унинг фаолияти бош 


210 
мия ва олий қисми бош мия ярим шарлар пўстлоғи орқали бошқарилади. 
Демак, организм нормал ҳаѐтий жараѐнлар даврида фақат орқа мия 
иштирокида рефлектор актлар рўѐбга чиқмайди. Бош ва орқа мия ўртасидаги 
туташган жой кўндалангига кесилса, орқа мия рефлекслари узоқ вақт
рўѐбга чиқмай, орқа миядаги марказлар қўзғалувчанлиги пасайиб, орқа мия 
шоки ҳосил бўлади. Шок давом етиши ҳайвоннинг турига боғлиқдир. 
Зоологик силсиланинг қуйи босқичида турган ҳайвонлардан бақаларда, шок 
қисқа давом еца, юқори даражада ривожланган ҳайвонларда узоқ давом 
етади. 
Орқа миянинг иккинчи ўтказувчи йўлининг вазифаси ўтказувчи юллар 
фаолиятига боғлиқ бўлиб, бу йўлларнинг айримлари қисқа ва улар орқа 
мияни турли сигментларини туташтирса, бошқалари орқа мияни бош 
миянинг турли қисмлари билан бирлаштиради. Орқа мия йўллари таъсирот 
ўтказишига қараб, пастга тушувчи ва юқорига чиқувчи йўлларга бўлинади. 
Турли ресепторлардан келаѐтган импулсларни орқа миядан бош миянинг 
турли қисмларига юқорига чиқувчи йўл орқали, бош миянинг тегишли 
қисмлари ва орқа миянинг юқори сигментларидан келадиган жавоб 
реаксиялари пастга тушувчи йўллар орқали орқа мия ва унинг қуйи 
сигментларига ўтказади. 
Асосий ўтказувчи йўллар қўйидагилар: 
1. Юқорига чиқувчи ўтказувчи йўллар. 
Орқа мия орқа шохларининг нерв толаларида ҳосил бўлган Голл ва 
Бурдах тутамлари толалари узун ва қисқа бўлиб, қисқа толалар орқа миянинг 
орқа шохларидан ўтиб, орқа мия бўйлаб бир неча сигментга кўтарилиб, 
оралиқ ва еффектор нейронларда тугаса, узун толалари орқа мия шохларидан 
ўтиб, кесишмасдан узунчоқ миядаги Голл ва Бурдах ядроларига бориб, у 
ердан иккинчи нейрон бошланиб, унинг толалари ўзаро кесишиб таламусда 
тугайди. Толамусдан учинчи нейрон бошланиб, бу нейрон ўсимталари 
пўстлоқ ҳужайралари билан боғланади. Мускуллар, пайлар ва бўғимларнинг 
проприоресепторларидан келувчи таъсирлар Голл ва Бурдах тўпламлари 
орқали орқа миядан узунчоқ мия, таламус ва мия пўстлоғига ўтказилади. 
Орқа мия- мияча вентрол йўли ѐки Гаверс - тутами орқа мия ѐн шохларидан 
бошланиб, узунчоқ мия ва сўнгра миячага боради. Мускуллар, пайлар ва 
бўғимлардан келадиган импулслар шу тутамлардан ўтади. Орқа мия таламус 
йўли - Гаверс тутамини ѐнидан ўтиб, оралиқ миянинг таламус-кўриш 
дўмбоғи қисмига баради. Оғриқ ва ҳарорат таъсирларини ўтказади. 
2. Пастга тушувчи ўтказувчи йўллар қуйидагилар: 
Кортико-спинал 
ѐки 
пирамидал 
йўллар-мия 
пўстлоғининг 
ҳаракатлантирувчи 
пирамидасимон 
ҳужайралардан 
орқа 
миянинг 
ҳаракатлантирувчи ҳужайраларига келади. Олдинги ва ѐн пирамидал йўллар 
фарқ қилиниб, ѐн пирамидал йўллар узунчоқ миянинг пастки соҳасида 
кесишади, олдинги пирамидал йўл еса орқа миянинг қайси сигментида тугаса 
ўша сигмент яқинида кесишади. Демак, пирамидал йўлларининг бири 
узунчоқ миянинг пастки соҳасида, иккинчиси орқа миянинг тегишли 


211 
сигментларида кесишгани учун, бир ярим шарнинг ҳаракатлантирувчи 
ҳужайраларидан келадиган таъсирлар тананинг қарама-қарши томонига 
боради. 
Руброспинал ѐки Монаков йўли-ўрта миядаги қизил ядродан бошланиб, 
орқа миянинг ҳаракатлантирувчи нейронларида тугайди. Пўстлоқ ости 
ядролари, мияча ва тўрт тепаликдан таъсирлар орқа мия ҳаракатлантирувчи 
нейронларида тугайди. Пўстлоқ ости ядролари, мияча ва тўрт тепаликдан 
таъсирлар орқа мия ҳаракатлантирувчи ҳужайраларига шу йўли билан 
ўтказилади. 
Вестибуло - спинал йўллар жуфт бўлиб, бири вестибуляр нервнинг 
медиал ядросидан бошланиб кесишади, иккинчиси шу нервнинг латерал 
ядросидан бошланиб кесишмайди. Бу йўллар импулсларни орқа мия 
шохларига ўтказиб, улар шикастланса организмнинг ҳаракат координасияси 
бузилади. 
Пастга 
тушувчи 
йўллардан 
ташқари 
орқа 
миянинг 
юқори
сигментларининг пастки сигментлари билан боғловчи қисқа йўллар ҳам бор.
Бош мия - М.Н.С. сининг жуда муҳим қисми бўлиб, бир неча қисмларга 
бўлинади: 
а). Кейинги мия -узунчоқ мия ва варалей кўприги. 
б). Мияча. 
в). Ўрта мия (кўриш дўмбоқлари ва дўмбоқ ости соҳаси, кат- 
та ярим шарлар). 
г). Оралиқ мия орқа мия давоми бўлиб, биринчи бўйин ўмуртқасидан 
юқорида жойлашган варалей кўпригига улашиб кетган.
Узунчоқ мия ўтказувчи йўл вазифасини бажаради. Узунчоқ мияда-нафас, 
юрак фаолияти, томирлар тонусини, чайнашни ва ютишни, қусиш актини, 
тўқималардаги моддалар алмашинувини, сўлак, меъда ва меъда ости безлари 
секресиясини бошқарувчи ва бошқа бир қатор марказлар жойлашган. Демак, 
узунчоқ мия ҳаѐт учун муҳим қисмдир. Узунчоқ миянинг тана мускуллар 
тонусини рўѐбга чиқаришида Дейтерс ядросининг аҳамияти катта бўлиб, бу 
ядрони ўрта миядаги қизил ядро тормозлаб туради. Демак, бу икки ядро 
алоқасини бузилиши, ҳайвон тана мускуллар тонусини бузади ва 
десеребрасион ригидликга олиб келади. Десеребрасион ригидликда ѐзувчи 
мускуллар тонуси букувчи мускуллар тонусидан ошади ва букувчи 
мускуллар анча мунча таранг тортилади. Натижада ҳайвон оѐғи роса 
чўзилган бўлади. Десеребрасион ригидликда ҳайвон соатлаб оѐқларини 
букмайди. Нормада Дейтерс ядросини фаолияти қизил ядродан ташқари 
мияча, катта ярим шарлар пўстлоғи, пўстлоқ ости тугунлар иштирокида 
тормозланади. 
Узунчоқ мия тана мувозанатини соқлаш билан мускуллар тонусини 
қайта тақсимлайдиган рефлексларни рўѐбга чиқаришда қатнашади.Тана 
мувозанатини соқлайдиган рефлексларни рўѐбга чиқишида вестибуляр 
аппарат ва бўйин мускулларининг проприоресепторларидан келувчи 
афферент импулсларни аҳамияти катта. Тананинг турли вазиятида мускул 


212 
тонусини организм вазиятига мос қилувчи ҳар хил тоник рефлексларни 
голланд олими Р.Магнус ўрганиб, классификасиялаб берган. 
Узунчоқ миядан В-ХИИ жуфт бош мия нервлари: уч бошли нерв, кўзни 
узоқлаштирувчи нерв, юз нерви, ешитиш нерви, тил-ҳалқум нерви, адашган 
нерв, қўшимча нерв ва тил ости нерви чиқади. Орқа миядан бош мияга ва 
бош миядан орқа мияга борувчи ўтказувчи йўллар узунчоқ мия орқали ўтади. 
Демак, узунчоқ мия ҳайвон танасининг периферик қисмларини бош 
миянинг турли қисмлари билан боғлайди. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish